13- seminar: Islom dini tarixi va falsafasi
Download 31.9 Kb.
|
13 семинар
Ҳадис кўпинча сунна сўзи билан ҳам ёнма-ён келади. Сунна сўзининг луғавий маъноси – “одат”, “тариқа – йўл” бўлиб, истилоҳий маъноси – пайғамбар одатлари, тутган йўллари, тақрир (кўриб қайтармаган) ва буюрган ишларига нисбатан ишлатилади. Бундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, ҳадисларнинг замирида сунна ётади. Ислом таълимотида эътиқoд мезонларини белгилаш ва фиқҳий масалаларни ҳал этишда Қуръондан кейин суннага асосланилади.
IX аср асосан мавжуд ҳадис тўпламлари қайта ишлаган ҳолда уларни боблар бўйича тасниф қилиб, мусаннафлар ёзиш даври бўлди. Бу эса ҳадислардан фойдаланиш учун қулайлик туғдирди. Ислом оламида шундай мусаннафлардан олтитаси алоҳида эътиборга молик саналади. Улар – энг катта обрўга эга бўлган Имом Бухорий (810-870) ва Имом Муслимнинг (ваф. 875 й.) “Ал-Жомиъ ас-саҳиҳ” тўпламлари, ундан кейинги энг муҳим асарлар – Абу Довуд, Термизий (ваф. 892 й.), Насоий (ваф. 915 й.) ва Ибн Можанинг (ваф. 886 й.) “ас-Сунан” асарларидир. “Ал-Жомиъ ас-саҳиҳ” китоблари ўз ичига биографик маълумотлар, Қуръон оятларига тафсирлар, диний қонун-қоидалар, ижтимоий ва шахсий ахлоқ мезонларини ҳам қамраб олди. “Ал-Жомиъ ас-саҳиҳ”нинг ишончлилик даражаси бошқа тўпламлардан кўра анча юқори ҳисобланади. Ислом таълимоти ва қоидаларининг асосий манбалари – Қуръон ва ҳадислардан ташқари иккинчи даражали манбалари ҳам мавжуд. Улардан бири ижмо бўлиб, у Қуръон ва ҳадис матнларида аниқ кўзда тутилмаган масалалар юзасидан машҳур ислом уламоларининг мазкур мўътабар манбаларга зид бўлмаган бир фикрга иттифоқ қилишларини билдиради. VII асрнинг иккинчи ярмидан йўлга қўйилган ижмонинг ислом аҳкомларини бир меъёрда бўлиши ҳамда мусулмонлар орасида турли ихтилофлар келиб чиқишининг олдини олишдаги аҳамияти беқиёсдир. Шунингдек, яна бир манба сифатида қиёс қабул қилинган бўлиб, у илк исломдан кейинги даврларда вужудга келган, Қуръон ёки ҳадисда ҳукми айтилмаган муаммоларни аввалги ҳукмларга қиёслаб ҳукм чиқариш услубидир. Бунда олимлар тарафидан мўътабар манбалар матнида ўрганилаётган муаммога ўхшаш масалалар тадқиқ қилинади. Шу асосда мантиқий жавоб топилиб, ҳукм қилинади. Қиёс жамиятда вужудга келувчи турли муаммоларни мантиқий жиҳатдан осон ҳал қилишда муҳим аҳамият касб этади. Download 31.9 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling