Бирламчи кўрик Шикоятлари


Download 18.79 Kb.
Sana27.01.2023
Hajmi18.79 Kb.
#1131847
Bog'liq
Мажитова первичка


17.01.2023 14:49 Бемор: Мажитова Шаходат Туробжон қизи
Бирламчи кўрик
Шикоятлари: Хамма мушаклардаги, қўл ва оёқ майда бўғимлардаги, иккала тизза бўғимлардаги оғриқларга ва шишларга, иситма чиқишига, юрак уриб кетишига, иштахасизликка, бош айланишига, иштахасизликка, умумий кескин қувватсизликка куздаги огрик , кизаришига.
Anamnesis morbi: Бемор ўзини бир 1 йилдан бери касал деб хисоблайди. Касаллик сабабини хеч нима билан боғламайди. Касаллик қўл ва оёқларда оғриқ ва шиш билан бошланган. Бемор ТТА КТК Арт ИАДК га мурожаат қилиб келган ва амбулатор шароитда даволангач ахволи бироз яхшиланган. Беморда бир неча кун аввал ўнг оёқ болдир товон бўғимида тўсатдан оғриқ ва шиш пайдо бўлган, сўнг тизза бўғимида хам кузатила бошлаган. Огрик буо\лганда Фаниган, кюпен , диклоберл ичиб юрган. Сунги кунларда беморни юқоридаги шикоятлари безовта қила бошлаганлиги сабабли ТТА КТК ИАДК Артга мурожаат килган ва стационар шароитида даволаниш учун Ревматология ва артрология бўлимига ётказилган.
Anamnesis vitae: Қисқача биографик маълумотлар: бемор Мажитова Шаходат 1998й . Тошкент шахар Учтепа тумани да яшаб келади.
Бемор мактабгача ва мактаб ёшида оилавий яшаш шароити қониқарли бўлган.
1. Болалик даври: Бемор болалик даврида нормал шароитда яшаган ва овқатланиш рациони етарли бўлган. Ўз тенгдошларидан жисмоний ва ақлий орқада қолмаган.
2. Ёшлик даври: Бемор ёшлик даврида нормал шароитда яшаган ва овқатланиш рациони етарли бўлган. Соғлом бўлган. Жинсий ривожланиш организмга салбий таъсир этмаган.
3. Балоғатга етган даври: Оилали, фарзандлари бор.
Ўтказган касалликлари: ЎРВИ, ГК, ОА. Шу вақтгача тубуркулёз, захм, ревматизм, ОИВ ва ОИТС, БМЁЖлари қайт этилмаган.
Зарарли одатлари: кузатилмайди.
Оилавий ва наслий анамнез: Бемор наслида наслий касалликлар қайд этилмаган. Ногиронлар бўлмаган. Ота томондан қариндошларида юрак қон томир касалликлари ва унинг асоратлари бўлмаган.


Эпидемологик анамнез: Эпидемиологик анамнез: 10.01.2017 йилдаги 0342-17-сонли СанҚваМга асосланган холда
1. Охирги 1 ой ичида яшаш жойида, иш жойида, ўқиш жойида инфекцион беморлар (қорин тифи, паратиф, сальмонеллёзлар, дизентерия, ўткир ичак инфекциялари, вирусли гепатитлар, туберкулез, венерик касалликлар) билан контактда бўлмаган
2. Хозирги касаллигидан 1 хафта-2 ой аввал яшаш жойидан ташқарига чиқмаган.
3. Юқумли касалликлар билан касалланмаган.
4. Охирги 6 ой ичида стационар ва амбулатор даволанмаган, қон ва қон препаратлари қабул қилмаган, оператив даво ва бошқа муолажалар олмаган.
5. Парентерал даво, игна билан даволаш қабул қилмаган.
6. Маиший хизмат турлари –маникюр, педикюр, пирсинг, татуаж ва бошқалардан фойдаланмаган.
7. Карантин даврида тана харорати кўтарилмаган.
8. Карантин даврида коронавирус бўйича ўзи ва яқинлари контактда бўлмаган, 14 кунлик карантинда бўлмаган.
Status praesens ob`jectivus: Умумий аҳволи: ўрта оғир. Ҳуши: аниқ. Ҳолати: фаол. Тана тузилиши: гиперстеник. Тери қоплами: рангпар. Тошмалар, қон қуйилишлар, чандиқлар йўқ. Тери нам, эластиклиги сақланган. Шиллиқ қаватлар: пушти ранг. Тирноқлар: шакли овал, дистрофияга учрамаган. Тери ости клечаткаси яхши ривожланган. Лимфа тугунлар катталашмаган.
Таянч-ҳаракат тизими
Шикояти: Ўнг оёқ тизза бўғимидаги старт характердаги оғриқга, оёқ томирлари тортишига.
Объектив: Ўнг тизза бўғимида оғриқ аниқланади. Харакат чекланмаган. Бўғимлар деформацияга учрамаган.
Нафас олиш тизими
Объектив: Кўкрак қафаси нормостеник типда, ўмров ости ва усти чуқурликлари нормада. Кураклар симметрик. Кўкрак қафаси патологик шаклланмаган. Нафас олиш сони 19 та бир дақиқада. Перкуссияда аниқ ўпка товуши эшитилади, чегаралари кенгаймаган. Ўпка аускультациясида сусайган везикуляр нафас эшитилади.
Қон айланиш тизими
Шикояти: Вақти вақти билан артериал қон босими ошиб туришига, юрак тез уриб кетишига.
Объектив: Юрак соҳаси палпацияда оғриқсиз, деформация йўқ. Перкуссияда юрак чегаралари кенгаймаган. Аускултацияда юрак тонлари бўғиқ, АҚБ ўнг қўлда 120/80, чап қўлда 120/80 мм.сим.уст.га тенг. Юрак қисқариш сони 1 дақиқада 86 зарба, ритмик.
Овқат хазм қилиш тизими
Объектив: Оғиз бўшлиғи тоза, тили нам, тоза. Қорин пайпаслаганда юмшоқ, оғриксиз. Ичак перистальтикаси суст эшитилади. Жигар ва талоқ пайпасланмайди. Ич келиши равон.
Сийдик ажратиш тизими
Объектив: Бел соҳаси симметрик, шу соҳа терисида шиш, қизариш йўқ. Жинсий йўллардан ажралмалар, ажралиши аниқланмайди. Пальпацияда буйрак палпацияланмайди, қовуқда оғриқлар йўқ. “Тукиллатиш” симптоми икки томонлама манфий.
Эндокрин тизими
Объектив: Беморда чузинчоқ, ойсимон юз аниқланмайди. Экзофтальм йўқ. Гигантизм ва нанизм аниқланмайди. Қалқонсимон без катталашмаган, бўйин деформацияси йўқ. Тери ости ёғ клечаткаси яхши ривожланган.


Дастлабки ташхис:
Асосий ташхис: Реактив артрит ноаник этиалогияли. Сурункали рецидивланувчи кечиши. Фаоллик:1.




Тавсиялар: 1. Аутоиммун яллиғланишга қарши: -Дексаметазон 4 мг + Натрий хлор 0.9%-100.0 в/и том. Диклофенак 3.0 м/о о/к.;2. Гастропатияга карши: Омез 20 мг 1кап 1мах овк олдин.;3. Марказий таъсирга эга оғриқ қолдириш мақсадида: -Карбамазепим 200 мг 1/2 таб 1 махал.


Бўлим мудири: М.В.Мирхамидов


Даволовчи шифокор: С.К.Мухтарова
Download 18.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling