13-амалий иш. Мавзу: Автомобиллар ҳаракат тезлигига йўл ўлчамларининг таъсирини баҳолаш


Download 58.95 Kb.
bet1/2
Sana04.04.2023
Hajmi58.95 Kb.
#1325305
  1   2

13-амалий иш.
Мавзу: Автомобиллар ҳаракат тезлигига йўл ўлчамларининг
таъсирини баҳолаш


Ишдан мақсад: Автомобиллар ҳаракат тезлигига йўл ўлчамларининг таъсирини баҳолашни ўргатиш.
Назарий қисм:
Автомобил йўлининг ҳар бир геометрик ўлчамлари транспорт воситаларининг ҳаракат тезлигига ўз таъсирини тўғридан-тўғри кўрсатади.
Ҳисобий тезликни таъминланганигини умумий коеффитсиентини қийматини олиш учун, мустаҳкамланган юзани асосий кенглиги ва кўприкни асосий ўлчамлари кенглиги – Кхт1; йўл ёқасининг кенглиги ва ҳолати – Кхт2; ҳаракат жадаллиги ва таркиби – Кхт3; йўлнинг кўриш масофаси ва бўйлама қиялик – Кхт4; режадаги эгри радиуслари ва вираж қияликлари – Кхт5; йўл равонлиги – Кхт6; ғилдиракнинг қоплама билан тишлашувчанлик коеффитсиенти – Кхт7; йўл қопламасининг мустаҳкамлиги ва ҳолати – Кхт8; кўприкни юк кўтара олиш қобиляти – Кхт9; ҳаракат хавфсизлиги – Кхт10 ларини ҳисобга олувчи хусусий коеффитсиентлар аниқланади.
Кхт1 хусусий коеффитсиенти тоза, ҳақиқий фойдаланиладиган мустаҳкамланган ҳаракат юзасининг кенглиги В, қайсики қатнов қисми кенглиги ва мустаҳкамланган тасма (йўлнинг асосий мустаҳкамланган юзаси), четки тасма ва йўлнинг четки ифлосланган тасма кенгликлари кирувчи катталиклар орқали аниқланади.
, (13.1)
Бу ерда, В - қатнов қисми кенглиги, м; аy – четки мустаҳкамланган тасма кенглиги, м; b3 – ифлосланган тасма кенглиги, м.
четки мустаҳкамланган тасма мавжуд бўлганда:
(13.2)
кўприк, йўл ўтказгич ва эстакадаларда:
(13.3)
Бу ерда, Г – кўприк йўлчами, м.
Мавжуд йўл учун қатнов қисми кенглиги ва четки мустаҳкамланган тасма, кўприк йўлчами, йўл ёқаси кенглиги, мустаҳкамланиш ва йўл ёқаси ҳолатларини йўлнинг ҳар бир характерли участкасини тадқиқ қилиш билан аниқланади.
Мустаҳкамланган юзанинг кенглигини қилиб, четки мустаҳкамланган тасма ва тоза қатнов қисмининнг бир хил кенгликдаги участкалари, четки тасмалар мавжуд бўлганда эса тоза қатнов қисмини бир хил кенгликдаги йўлучасткалари қабул қилинади. Кенгликларни 0,25 м гача бўлган оралиқда тебраниши ҳисобга олинмайди. Ёндош йўл участкаларидаги йўлларнинг тоза мустаҳкамланган кенгликларини камайиши ёки ўсиши 0,25 м дан катта бўлса бундай участкаларни Характерли участка қилиб белгиланади. Агар ёндош участкалардаги кенглиги В фарқи 0,5 м дан ошса, таъсир доираси торайишни бошланишидан охиригача бўлган масофа 75 м ни ташкил қилса, унда бу участка маҳаллий торайишга тегишли бўлади.
Ҳар бир тарафнинг ифлосланиш тасмасини баҳорги – кузги даврлар учун кенглигини 13.1- жадвал бўйича қабул қилинади.
13.1-жадвал

Йўлёқасининг мустаҳкамланиш тури

Ифлосланган тасма кенглиги, м

Ифлосланган тасма кенглиги, м

Режадаги эгри радиуси 200 метрдан кам, Йўналтирувчи устунчалар, тумба, парапет тўсиқли участкаларда

Чақиқтошли ёки шағалли қатлам
Майсали
Мустаҳкамланмаган Йўлёқаси
Бордюр баландлиги ҳ бйўлган, м (кўприкларда ҳам)












Download 58.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling