"Труба ичида труба" иссиқлик алмашиниш қурилманинг афзалликлари: тузилиши ва ясалиши содда; суюқликлар тезликлари катта бўлгани учун иссиқлик ўтказиш коэффициенти юқори. Камчиликлари: қўпол; металл сарфи кўп, трубалараро бўшлиқни тозалаш қийин. Змеевикли иссиқлик алмашиниш қурилмаси. Змеевик шаклида эгилган труба цилиндрик қобиқли идишга ўрнатилган бўлади (16.2-расм). Цилиндрик қобиқли идиш 2 иситилиши зарур бўлган суюқлик билан тўлдирилади. Змеевикли иссиқлик алмашиниш қурилмаси. Змеевик шаклида эгилган труба цилиндрик қобиқли идишга ўрнатилган бўлади (16.2-расм). Цилиндрик қобиқли идиш 2 иситилиши зарур бўлган суюқлик билан тўлдирилади. Змеевиклар кўпинча 15...75 мм диаметрли трубалардан ясалади. Бу турдаги қурилмалар кам миқдордаги суюқликларни иситиш учун мўлжалланган.
23.2-расм. Змеевикли иссиқлик алмашиниш қурилмаси.
1 - змеевик; 2 -қобиқ.
Змеевикли иссиқлик алмашиниш қурилмаларининг афзалликлари: - тузилиши содда;
- нархи арзон;
- тозалаш ва таъмирлаш осон;
- юқори босим (0,2...0,5 МПа ) қўллаш мумкин;
- кимёвий фаол суюқликларни иситиш ҳам мумкин;
- иситиш юзаси 10...15 м2;
- суюқлик ҳажми катталиги учун ишчи режимлар ўзгариши жараёнга сезиларли таъсир этмайди.
Ушбу турдаги қурилманинг камчиликлари: - суюқликнинг тезлиги ва иссиқлик бериш коэффициенти кичик;
- труба ички деворини тозалаш қийин;
- l/d >200...275 бўлса, змеевик пастида конденсат йиғилади, иссиқлик алмашиниш ёмонлашади ва гидравлик қаршилик ортиб кетади.
Ювилиб турувчи иссиқлик алмашиниш қурилмаси газ, суюқликларни совитиш ва буғларни конденсациялаш учун қўлланилади (16.3-расм). Ювилиб турувчи иссиқлик алмашиниш қурилмаси газ, суюқликларни совитиш ва буғларни конденсациялаш учун қўлланилади (16.3-расм).
23.3-расм. Ювилиб турувчи иссиқлик алмашиниш қурилмаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |