А Д С О Р Б Ц И Я: УМУМИЙ ТУШУНЧАЛАР
Газ, буғ ѐки эритмалар аралашмалари таркибидаги бир ѐки бир неча компонентларни
қаттиқ жисм (адсорбент) юзаси ва ғоваклари ҳажми билан ютиб олиш жараѐни
адсорбция
деб аталади. Адсорбция пайтида ютилаѐтган модда адсорбтив деб юритилади. Адсорбент
таркибига ютилиб бўлган модда эса адсорбат дейилади.
Нефть ва газни қайта ишлаш саноатида адсорбция жараѐнлари табиий ва қўшимча
углеводородли
газларни бензинсизлантириш, нефтни қайта ишлашда ҳосил бўладиган
газлардан водород ва этилен олиш, газ ва суюқликларни қуритиш,
бензин фракцияларидан
кичик молекулали ароматик углеводородлар (бензол, толуол, ксилол)ни ажратиш,
фаоллаштирилган кўмир ѐрдамида мойларни ва оқова сувларни тозалаш ва бошқа мақсадлар
учун қўлланилади.
Бу усул ѐрдамида хом ашѐ ва маҳсулотларнинг сифатини ҳам яхшилаш мумкин.
Саноат газларини турли заҳарли моддалардан адсорбентлар ѐрдамида тозалаш атроф
муҳитни муҳофаза қилишга хизмат қилади.
Адсорбция жараѐнлари одатда десорбция билан чамбарчас боғланган бўлади.
Адсорбент таркибидаги ютилган моддани ажратиб чиқариш ва уни адсорбция жараѐнида
қайтадан ишлатиш десорбция дейилади.
Қаттиқ жисмнинг юзасига таъсир қилаѐтган кучларнинг табиатига кўра адсорбция
икки хил бўлади: физик адсорбция ва хемосорбция. Физик адсорбция молекуляр кучларнинг
ўзаро таъсир этишига асосланган. Хемосорбция эса кимѐвий кучларнинг ўзаро
таъсирланиши орқали юз беради.
Ютилиш жараѐнлари қаторига ион алмашиниш ҳам киради. Ион алмашиниш қаттиқ
жисм ва суюқлик ўртасида юз берадиган мураккаб диффузион жараѐн ҳисобланади. Бу
жараѐнда қаттиқ жисм (ионит) ўзининг таркибидаги ионларни
эритмадаги тегишли ионлар
билан алмаштиради. Ионитлар икки хил бўлади: 1) катионитлар; 2) анионитлар.
Эритма
таркибидан ажратиб олиниши лозим бўлган ион ионитда ютилади ва сўнгра регенерация
йўли билан ажратилади.
Do'stlaringiz bilan baham: