13-маъруза нефть ва газ маҳсулотларини қайта ишлашда абсорбция, адсорбция ва десорбция жараёнлари қурилмалари


Download 1.31 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/24
Sana14.04.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1356528
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
13- маъруза (28.03.2020 й.) (2)



13-МАЪРУЗА 
 
НЕФТЬ ВА ГАЗ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ҚАЙТА ИШЛАШДА АБСОРБЦИЯ
АДСОРБЦИЯ ВА ДЕСОРБЦИЯ ЖАРАЁНЛАРИ ҚУРИЛМАЛАРИ 
 
А Б С О Р Б Ц И Я: УМУМИЙ ТУШУНЧАЛАР 
 
Газ ҳамда буғ-газ аралашмаларидаги бир ѐки бир неча компонентларнинг суюқликда танлаб 
ютилиш жараѐни абсорбция деб аталади. Ютилаѐтган газ абсорбтив, ютувчи суюқлик абсорбент 
дейилади. Абсорбтив билан абсорбентнинг ўзаро таъсирига кўра абсорбция жараѐни икки хил бўлади: 
физик абсорбция ва кимѐвий абсорбция (хемосорбция). Физик абсорбцияда ютилаѐтган газ билан 
абсорбент ўзаро бир-бири билан кимѐвий бирикмайди. Агар ютилаѐтган газ абсорбент билан ўзаро 
бирикиб, кимѐвий бирикма ҳосил қилса, хемосорбция дейилади. Абсорбция жараѐнида газнинг ютилмай
қолган қисми инерт газ деб аталади. 
Физик абсорбция кўпинча қайтар жараѐндир, яъни суюқликка ютилган газни ажратиб олиш 
мумкин бўлади, бундай жараѐн десорбция дейилади. Абсорбция билан десорбция жараѐнларини узлуксиз 
олиб бориш натижасида ютилган газни тоза ҳолда ажратиб олиш ва ютувчи абсорбентни бир неча марта 
қайта ишлатиш имкони пайдо бўлади. Одатда абсорбтив ва абсорбент арзон ва иккиламчи маҳсулот 
бўлгани учун, улар абсорбция жараѐнидан кейин кўпинча қайта ишлатилмайди.
Саноатда абсорбция жараѐни турли мақсадларда қўлланилади: 1) газ 
аралашмаларидан қимматбаҳо компонентларни ажратиб олишда; 2) газ аралашмаларини 
заҳарли моддалардан тозалаш учун; 3) газларни қуритиш; 4) тайѐр маҳсулотлар олишда 
ва ҳоказо. 
Ҳар бир аниқ шароит учун тегишли абсорбент танлаб олинади; бунда ютилиши 
лозим бўлган компонентнинг абсорбентдаги эрувчанлиги ҳисобга олинади. Тажриба йўли 
билан аниқланганки, абсорбция жараѐнида ҳар доим иссиқликнинг ажралиб чиқиши юз 
беради. Газларнинг суюқ абсорбентлардаги эрувчанлиги қуйидаги омиллардан боғлиқ 
бўлади: 1) газ ва суюқ фазаларнинг физикавий ва кимѐвий хоссалари; 2) ҳарорат; 3) газнинг 
аралашмадаги босими. 
Абсорбентларни танлашда қуйидаги омилларга аҳамият берилади: ажратилиши 
лозим бўлган газнинг таркиби; жараѐннинг босими ва ҳарорати; ускунанинг иш 
унумдорлиги; абсорбентнинг танлаб таъсир қилувчанлиги ва унинг ютиш қобилияти, 
коррозияга учрашиш фаоллиги, нархи, заҳарлик даражаси ва ҳоказо. 
Нефть ва газ саноатида абсорбция жараѐни углеводородли газларни ажратиш, 
қуритиш ва тозалашда ишлатилади. Табиий ва йўлдош газлардан абсорбция усули билан 
этан, пропан, бутан ва бензин компонентлари ажратиб олинади. Абсорбция ѐрдамида табиий 
газларни нордон компонентлар (олтингугурт водороди, олтингугурт углероди, углерод 
диоксиди, меркаптанлар ва ҳоказо) дан тозаланади. Абсорбция ѐрдамида пиролиз ва 
каталитик крекинг газлари ажратилади ва газлар зарарли қўшимчалардан тозаланади. 
Углеводородли газларни ажратишда абсорбент сифатида бензин ѐки керосин 
фракциялари ҳамда газ конденсати ишлатилади; бундай газларни қуритишда эса 
диэтиленгликоль ва триэтиленгликолдан фойдаланилади. Газларни нордон компонентлардан 
тозалаш учун N-метил-2-пирролидон, гликоллар, пропиленкарбонат, трибутилфосфат, 
метанол ишлатилади.
Абсорбция жараѐнини ўтказишга мўлжалланган ускуналарни абсорберлар деб 
юритилади.

Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling