Xi-боб. Печ газини концентрлаш ва компрессия


Download 96.21 Kb.
bet1/3
Sana04.02.2023
Hajmi96.21 Kb.
#1162953
  1   2   3
Bog'liq
XI-Боб


XI-боб. Печ газини концентрлаш ва компрессия
Карбонизация учун углерод диоксид манбаълари бу калцинация газлари охак куйдириш печ газлари ва абсорбция бўлимидан думли газлар. Газларнинг таркиби 42-жадвалда келтирилган.
Жадвал- 42. Таркибида углерод диоксид мавжуд газларнинг таркиби.

Газ номи

Компонентлар миқдори, масс,%.

CO2

H2O

O2

N2

NH3

Калцинатор гази

85,26

8,40

1,18

4,45

0,71

Абсорбция бўлимидан думли газ

87,00

7,88

1,05

3,96

0,12

Куйдириш бўлимидан печ гази

25,89

7,52

3,70

62,89




Печ газининг концентрланиши
Охакли печ газида углерод диоксиднинг концентрацияси паст бўлгани учун концентрацияни ошириш мақсадида компрессияга беришдан олдин концентрлаш қурилмада унга ишлов берилади.
Углерод диоксид бўйича бойитиш учун тозаланган охакли печнинг газига PSA системасида ишлов берилади. Ушбу системада 4 та абсорбер мавжуд, шулардан бир вақтда 2 таси абсорбция режимида, 2 таси регенирация режимида ишлайди. Охакли печ гази 2 та оқимга ажратилади. Битта оқим хомашё газ хаво пуфлагичи билан поз. С701 a-d абсорберларга поз. Е701 берилади, бошқа қисми абсорберларга кирмасдан хаво пуфлагич билан поз. C0702 махсулот буферига поз. F702 берилади. Абсорберлардан ўтган газнинг CO2 бўйича концентрацияси 60 % ни ташкил қилади. Ушбу газ абсорберлардан кейин буферда абсорбердан ўтмаган газ билан аралашади. Натижада 60 % CO2 билан махсулотли газ хосил бўлади. Ушбу аралашма газ компрессияга келади.
Компрессиядан кейин газ қуйидагича тақсимланади:

  • охакли печ гази карбонизация калонналари ювиш учун ювиш гази ва ўрта поғонали газ сифатида қўлланилади;

  • калцинатор гази юқорирок концентрланган газ сифатида карбонизация калонналарда паст поғонали газ бўлиб қўлланилади.


Печ гази концентрлаш қурилманинг технологик схемаси
PSA охакли печнинг газларини концентрлаш қурилмасининг технологик схемаси 63- расмда тақдим этилган.
Охакли печларнинг гази хаво пуфлагичи поз. С701 25 кПа гача босим билан иккита абсорбернинг пастки қисмига берилади поз. Е701 a-d. Абсорбер бу вертикал цилиндрли апарат сферик туб ва қопқоқ билан, диаметри 4м, баландлиги 7,5м. Абсорбернинг пастки қисми сув ютадиган (алумогел) абсорбент билан тўлдирилган. Сув ютадиган абсорбент зарраларнинг ўлчами 3-5мм, аппаратнинг цилиндрли қисми CO2 ютадиган абсорбент билан тўлдирилган. Зарралар ўлчами 2-3мм ва қатлам баландлиги 3,2м (силикогель). Ютилмаган газлар (азот, аргон ва кислород) абсорбернинг тепа қисмидан чиқарилади. Абсорбент сиғими максимал қийматига эришганидан кейин 2 та абсорбер регенирация, қолган 2 та абсорбер абсорбция режимида ишлайдилар.
Печ газини концентрлашнинг технологик схемаси


Расм-63. Печ газини концентрлаш қурилмасининг технологик схемаси
С701-1/2- хомашё газнинг хаво пуфлагичи; С702-печ газининг хаво пуфлагичи; Р701 а,b- вакуум- насослар; Е701f-d- абсорберлар; Е702- махсулотли газнинг буфери; F701-оралиқ буфер.
Абсобция жараёни тугагандан кейин ушбу иккита регенерацияни тугатган вбсорберлар ишлаши бошланади ва босим пасайиш амалга оширилади. Абсорберда босим пасайтиргандан кейин регенирация режимида ишлаётган абсорберда вакуумлаш жараёни ўтказилади. Бунинг учун суюқ халқали вакуум-насос поз. Р701 а,b қўлланилади. Вакуум- насосда ишчи суюқлик сифатида тўғри айланма сув қўлланилади. Сув билан газ кетиб қолмаслиги учун вакуум-насос комплектида сепаратор мавжуд. Вакуум- насосда ишлашида ундаги сув қизиб кетади. Вакуум- насос билан хосил бўладиган вакуум сув температурасига боғлиқ ва шунинг учун пластинкали иссиқлик алмашгичда сув айланма тўғри сув билан совутилади.
Вакуумда регенирация жараёни тугагандан сўнг таркибида углерод диоксид мавжуд юқори босимли абсорберлардан келаётган газ регенирация колоннасида босимини ошириш учун қўлланилади.
Абсобция- регенирация циклидан ўтган абсорберда босимни секин ва текис оширилади газ оқими ажралиши билан.
Махсулот буферида поз. Е702 ишлов қилинмаган печ газларнинг абсорбер газлари билан аралашиш натижасида олинган газ махсулоти компрессия бўлимига юборилади.


Download 96.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling