Xi-боб. Печ газини концентрлаш ва компрессия


Download 96.21 Kb.
bet2/3
Sana04.02.2023
Hajmi96.21 Kb.
#1162953
1   2   3
Bog'liq
XI-Боб

Газлар компрессияси
Компрессия бўлимининг технологик схемаси 64- расмда берилган.
Печ гази 40 ºС температура ва 0,01МПа босим билан ювиш гази компрессорига поз. J0701 ва ўрта поғона газ компрессорига J0702 берилади.
Углерод диоксиднинг бир поғонали компрессори цилиндр, винтлар, газнинг кириш ва чиқиш клапанларидан ташкил топган. Цилиндрда махсус конструкцияли иккита винт мавжуд.
Винтлар айланишида цилиндрда газ сурилади ва сиқилади. Талаб қилинаётган босимдан оширилиб кетиши ва чиқарувчи клапан очилиши билан цилиндрдаги газлар босими ошади. Чиқарувчи компрессор клапанидан сиқилган газ чиқади. Компрессорда суриш, компресия ва газ чиқариш жараёнлари бир вақтда ўтади.
Компрессорлар бир поғонали реактив буғли турбиналар билан айлантирилади. Турбинада валга ишчи ғилдирак ўрнатилган. Ғилдиракларга лапаткалар ва сапло ўрнатилган, сапло буғ босимини кинетик энергияга ўтказади. Саплодпн чиқиб буғ кенгаяди, катта тезлик билан ишчи ғилдиракнинг лапаткаларига келади ва уни айлантиради. Буғли турбинаниг вали компрессор вали билан уланган. Компрессор чиқишидаги газнинг температураси 90ºС. Температура 95ºС гача ошиши билан компрессор автоматик тўхтайди. Ювиш гази компрессорида 0,3763 МПа гача сиқилган газлар ва 0,31 МПа гача сиқилган ўрта поғонали газ совутгичларга поз. С0701 ва С0702 берилади, улар горизонтал кожух қувурли аппаратлар. Намликни чиқариб ташлаш учун сепараторлардан поз. F0703 ва F0704 ўтади. Бундан кейин газлар коллекторлар билан карбонизацияга узатилади.
Калцинация гази 45ºС температура билан сепараторга поз. F0702 намликни олиб ташлаш учун берилади. Абсорбция ва дистилаяция бўлимларидан думли газлар сепаратор чиқишидаги поз. F0702 калцинация гази линиясига берилади. Босимни стабилизация қилиш учун газлар печ газларнинг бир қисми билан аралашади ва паст поғонали газнинг компрессорига поз. J0703 берилади. Конструкция ва ишлаш принципи бўйича у компрессорлар поз. J0701 ва поз. J0702 компрессорлари билан бир хил. Компримирлашдан ва совутгичда поз. J0702 совутилганидан кейин газ сепараторга поз. F0705 намликни ажратиш учун жўнатилади. Сепаратордан 0,37 МПа босим ва 45ºС температура билан газ паст поғонали газниннг коллекторига келади карбонизация бўлимига узатиш учун.
Компрессия бўлимидан газлар учта оқим билан карбонизацияга юборилади.
LG-94/4 компрессорларнинг унумдорлиги 95 м3/мин, қуввати компрессор валида 560 кВт, вал айланишининг сони 3800 айл/мин.
Компрессор ВО.56-40/3 (В72Н) приводи учун буғли турбина қўлланилади. Турбина киришида келаётган буғнинг темпрератураси 450ºС, турбинадан чиқишда-280ºС.
Жадвал-43. Компрессия бўлимидан келаётган газларнинг таркиби.

Газ номи

Компонентлар миқдори, масс,%.

CO2

H2O

O2

N2

Ювиш гази

43,18

1,57

2,98

52,25

Ўрта поғонали газ

42,64

1,85

2,94

51,61

Паст поғонали газ

77,35

1,57

1,76

18,59



Download 96.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling