Ажратиш ва концентрлаш усулларининг таснифи


Download 17.82 Kb.
bet1/3
Sana22.04.2023
Hajmi17.82 Kb.
#1380238
  1   2   3
Bog'liq
azhratish va kontsentrlash usullarin


Aim.uz

Ажратиш ва концентрлаш усулларининг таснифи
Ажратиш ва концентрлаш усуллари таҳлил этилувчи аралашма таркибий қисмларини эрувчанлиги, қайнаш температураси, ташқи электр майдонида зарралар харакат тезлиги, сорбция ва бошқа хоссалари фарқидан фойдаланишга асосланган. Ажратиш ва концентрлаш усулларини энг кўп тарқалган турларига қуйидагилар киради.
Концентрланувчи модда бўлган эритмани буғлатиш усуллари (буғлатиш, хайдаш, сублиматлаш). Бу усулларнинг икки тури мавжуд бўлиб, қисман буғлатишда макротаркибий қисмни (эритувчини) бир қисми аралашмада қолади. Тўлиқ буғлатишда – аралашмадан қуруқ қолдиқ қолгунча буғлатилади ва макротаркибий қисм- эритувчи аралашмада қолмайди.
Кулни ажратиш усулида дастлабки аралашма (ашё) таркибидаги таҳлил этилувчи модда, қиздириш усулида минерал қолдиқ – кул ҳолида ажратиб олинади. Бу усул аниқланувчи таркибий қисм (масалан, металлар, микроэлементлар) ёнувчан макротаркибий қисмнинг (масалан, ўсимликнинг) катта хажмида мавжудлигини аниқлаш учун қўлланади. Бу усул доривор ўсимлик хом ашёсини таҳлил этишда қўлланади. Бунинг учун қуруқ хом ашё намунаси ҳавода тамоман кулга айлангунча секин ёқилади.
Намунани кулга айланишининг қуруқ ва хўл усули булиб, уларнинг моҳияти қуйидагича.
Қуруқ усулда 1-5 г намуна чинни, кварц ёки платинадан ясалган тигель (косачага) солиниб, секин иситила бошланади, ёниш шиддатли бўлиб ёниш маҳсулоти зарралари тигелдан чиқиб кетмаслиги керак. Учувчан моддалар учиб, намуна батамом ёниб бўлгач, тигелдаги қолдиқ турғун массага келгунча (яъни масса камайиши тўхтагунча) (~5000С) чўғлатилади, хар гал тортишдан аввал эксикаторда хона хароратигача совутилади. Углеродли заррачалар тўла ёнмай қолган ҳолатларда унга озроқ сув ёки NH4NO3 тўйинган эритмасидан қўшиб, сувни сув ҳаммомида буғлатгач, қолдиқ чўғлатилади. Бу амал керак бўлса такрорланади.
Ҳўл усулда (Фармакопея таҳлилига хос сульфатли кулни аниқлашда) чинни, кварц ёки платина тигелга жойланган дастлабки аниқланувчи модданинг намунаси тегишли реагент (масалан, концентрик сульфат кислота) билан намланади, эритувчи ва учувчан моддалар учиб тамом бўлгунча секин иситилади ва қолдиқ (~5000С) доимий (турғун, ўзгармас) массага келгунча чўғлатилади. Лозим бўлса шу амал такрорланади.
Ҳосил бўлган кул қолдиғидан тегишли усуллар воситасида у ёки бу таркибий қисмлар очилади ва аниқланади.

Download 17.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling