13-маъруза нефть ва газ маҳсулотларини қайта ишлашда абсорбция, адсорбция ва десорбция жараёнлари қурилмалари
Download 1.31 Mb. Pdf ko'rish
|
13- маъруза (28.03.2020 й.) (2)
АБСОРБЦИЯ ПАЙТИДАГИ МУВОЗАНАТ
Абсорбция жараѐнида суюқлик таркибидаги газнинг миқдори суюқлик ва газнинг хусусиятига, босим, ҳарорат ва газ фазасининг таркибига боғлиқ. Суюқлик билан бирор газ аралашмасининг ўзаро таъсири натижасида тақсимланувчи компоненет А ташувчи компонент В ѐрдамида суюқликда эриган бўлса, фазалар қоидасига мувофиқ компонентларнинг сони ва эркинлик даражаси учга тенг бўлади. Демак, газ-суюқлик системасида иккала фазанинг ҳарорати,босими ва концентрацияси ўзгариши мумкин. Шунинг учун ўзгармас ҳарорат ва умумий босимда мувозанат ҳолатидаги газнинг парциал босими (ѐки унинг концентрацияси) билан суюқ фаза таркибининг ўзаро боғланиши бир хил бўлади. Бу боғланиш Генри қонуни билан ифодаланиб, эриган газнинг парциал босими эритмадаги унинг моль қисмига мутаносибдир: A A x E P * . (12.1) Суюқликдаги газнинг эрувчанлиги (ютилган компонент А) маълум ҳароратда унинг суюқлик юзасидаги парциал босимига мутаносибдир: A P E x 1 * , (12.2) бу ерда * A P – мувозанат ҳолатидаги эритмада концентрацияси x А бўлган ютилаѐтган газнинг парциал босими; x –эритмадаги газнинг концентрацияси (моль ҳисобида), бу газ билан суюқлик фазалари мувозанатлашганда ютилаѐтган компонентнинг парциал босими Р А га тенг; Е – мутаносиблик ѐки Генри коэффициенти. Генри коэффициентининг миқдори берилган газ учун ютилаѐтган суюқлик ва газнинг таркибига, ҳароратига боғлиқ бўлиб, системанинг умумий босимига боғлиқ эмас. Е нинг ҳароратга боғлиқлиги қуйидаги тенглама билан аниқланади: C T R q nE . (12.3) бу ерда q – эрийдиган газнинг дифференциал иссиқлиги, R – газ доимийлиги; С – ютилаѐтган суюқлик ва газнинг табиатига боғлиқ бўлган ўзгармас катталик. Идеал суюқликлар учун ҳар хил ҳароратда концентрациянинг босим билан ўзаро боғланиши Р-х диаграммада тўғри чизиқ кўринишида, Генри коэффициентига тенг бўлган оғма чизиқлар орқали тасвирланади. 12.1-расмга ва (12.3) тенгламага мувофиқ, ҳарорат ортиши билан Генри коэффициентининг миқдори (бир хил шароитда) ортади, (12.2) тенгламага мувофиқ эса газнинг суюлиқдаги эрувчанлиги камаяди. 12.1-расм. Газнинг суюқликда эришига ҳароратнинг таъсири. Газ аралашмасидан ажратиб олинаѐтган компонентнинг моль улуши у А ва системадаги умумий босим Р бўлганда, парциал босим Р А Дальтон қонуни бўйича қуйидаги боғланиш орқали ифодаланади: Р А = Р · У А . (12.4) Р А нинг қийматини (12.1) тенгламага қўйсак: A У = A x P E . (12.5) Генри қонунини қуйидаги кўринишда ѐзиш мумкин: * У = m · х , (12.6) бу ерда m = Е/Р - тақсимланувчи коэффициент ѐки мувозанат ҳолатдаги фазанинг доимийлигини белгилайди. (12.6) тенгламадан кўриниб турибдики, газ фазасидаги берилган компонент концентрацияси ва газ фазаси билан мувозанатда бўлган суюқлик концентрацияси ўртасидаги боғлиқлик тўғри чизиқ (мувозанат чизиғи) билан ифода қилинади. Бу тўғри чизиқ координата бошидан ўтиб, маълум қиялик бурчаги α га эга, бу бурчакнинг тангенси mга тенг. Системадаги ҳароратнинг пасайиши ва босимнинг ортиши билан mнинг қиймати камаяди. Шу сабабдан газнинг суюқликдаги эрувчанлиги босимнинг ортиши ва ҳароратнинг пасайиши билан кўпаяди. Download 1.31 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling