13-маъруза нефть ва газ маҳсулотларини қайта ишлашда абсорбция, адсорбция ва десорбция жараёнлари қурилмалари


Download 1.31 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/24
Sana14.04.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1356528
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
13- маъруза (28.03.2020 й.) (2)

 
 
ДЕСОРБЦИЯ 
Абсорбердан чиқиб кетаѐтган суюқ ютувчи таркибидаги эриган газларни ажратиб олиш 
жараѐни десорбция деб аталади. Десорбциянинг асосий мақсади ишлатилган абсорбентни регенерация 
қилиш ҳамда ютилган газни ҳайдаш ѐки ректификация усули билан ажратиб олишдан иборатдир. 
Саноатда десорбциянинг турли усуллари қўлланилади. Аралашманинг табиатига кўра десорбциянинг у 
ѐки бошқа усули танлаб олинади. Суюқликда ютилган компонент қуйидаги усулларда десорбция 
қилинади: 1) инерт газ ѐки сув буғи ѐрдамида ажратиб олинади; 2) абсорбентга иссиқлик 
бериш билан ажратиб олинади; 3) абсорбция жараѐнидан кейин абсорбентнинг босимини камайтириш 
натижасида ажратиб олинади. 
Инерт газ ѐки сув буғи таъсирида десорбция қилиш. Бу усулда ютилган газни десорбция 
қилиш учун инерт газ ѐки сув буғи ишлатилади. Бунда инерт газ ѐки сув буғи суюқлик билан 
бевосита бир-бирига таъсир қилади. Тақсимланаѐтган компонентнинг парциал иш босими суюқлик 
устидан десорбция қилинаѐтган агент босимига қараганда юқори бўлгани учун бу компонент 
суюқликдан газ оқимига ѐки сув буғига ўтади. Ютилган газни суюқликдан ажратиб олиш учун десорбция 
жараѐни инерт газ ва сув буғи таъсирида қарама-қарши йўналишда насадкали колонналарда олиб 
борилади. Инерт газ сифатида ҳаво ишлатилади, ютилган газ эса у билан аралашиб кетади. Бундай 
десорбция усули газ аралашмасидан ажратиб олинган компонент бошқа мақсадларда 
ишлатилмаган ҳолларда қўлланилади. 
Абсорберга иссиқлик бериш йўли билан ютилган газни ажратиб олиш. Десорберга 
иссиқлик берилганда, масалан, у сув буғи билан иситилганда, суюқликда десорбция қилинаѐтган 
компонент билан абсорбентнинг ҳам бир қисми буғланади. Ҳосил бўлган аралашмалардан керакли 
компонентни ажратиб олиш учун ректификация усули қўлланилади. 
Абсорбернинг босимини камайтириб ютилган газни ажратиб олиш. Бу десорбция усули 
жуда оддий бўлиб, абсорбция жараѐни атмосфера босимидан юқори босимларда олиб борилганда 
колоннадаги босимни атмосфера босимигача камайтириш натижасида ютилган газ десорбция қилинади. 
Агар абсорбция жараѐни атмосфера босимида олиб борилса, у ҳолда десорбция қилинувчи компонент 
вакуум-насосѐрдамида тортиб олинади. Эритма таркибидаги десорбция қилинадиган 
компонентни бутунлай ажратиб олиш учун кўпинча десорбция жараѐнлари иссиқлик бериш 
билан биргаликда паст босим остида олиб борилади. 

Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling