Жаҳон солиқ сиёсати тажрибасида солиққа тортишнинг қуйидаги йўналишларига катта эътибор берилади: Жаҳон солиқ сиёсати тажрибасида солиққа тортишнинг қуйидаги йўналишларига катта эътибор берилади: - 1) ҳар хил мулк шаклларига мосланган корхона ва ташкилотларнинг хўжалик юритишига мумкин қадар иқтисодий шароит яратиш, уларни бозор муносабатларига кириб боришига ҳар томонлама кўмаклашиш;
- 2) ижтимоий-зарурий умумдавлат вазифаларини бажариш учун давлатни керак бўлган молиявий манбалар билан таъминлаш;
- 3) бозор иқтисодиёти шароитида янги ижтимоий-иқтисодий омилларни ташкил қилишда қатнашиш, ишсизларни иш билан таъминлаш, иқтисодий ночорларга ёрдам бериш;
- 4) аҳоли турмуш даражасини зарурий меъёрда сақлаб туриш имконини излаш ва таъминлаш, солиққа тортилмайдиган даромад минимумини вақти-вақти билан ошириб бориш. Бунда «истеъмол саватчаси» маълумотларини эътиборга олиш.
Республикамизда солиқ тизимини такомиллаштириш жараёнида хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан солиқ юкини изчил камайтиришга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги кўп бора таъкидланмоқда. Бунда биринчи навбатда уларнинг даромадларидан ундириладиган бевосита солиқларнинг салмоғини камайтириш лозимлиги алоҳида аҳамиятга эга. Бунинг натижасида корхоналар ихтиёрида қоладиган маблағлар улушининг кўпайиши эвазига унинг айланма маблағлари миқдорини кўпайтириб бориш ва оптимал даражасини сақлаш, ишлаб чиқаришни замонавийлаштириш, унинг самарадорлигини ошириш мақсадида кўпроқ инвестиция киритиш, ходимлар меҳнатини янада рағбатлантириш имконини беради. Республикамизда солиқ тизимини такомиллаштириш жараёнида хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан солиқ юкини изчил камайтиришга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги кўп бора таъкидланмоқда. Бунда биринчи навбатда уларнинг даромадларидан ундириладиган бевосита солиқларнинг салмоғини камайтириш лозимлиги алоҳида аҳамиятга эга. Бунинг натижасида корхоналар ихтиёрида қоладиган маблағлар улушининг кўпайиши эвазига унинг айланма маблағлари миқдорини кўпайтириб бориш ва оптимал даражасини сақлаш, ишлаб чиқаришни замонавийлаштириш, унинг самарадорлигини ошириш мақсадида кўпроқ инвестиция киритиш, ходимлар меҳнатини янада рағбатлантириш имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |