13-маъруза. Солиқ ТИЗИМИ ВА Солиқ сиёсати (2-соат) давоми Солиқ сиёсати ва унинг ҳуқуқий асослари


Download 192.39 Kb.
bet1/8
Sana07.04.2023
Hajmi192.39 Kb.
#1341023
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
21.O‘zbekiston Respublikasi soliq tizimi

13-МАЪРУЗА. СОЛИҚ ТИЗИМИ ВА СОЛИҚ СИЁСАТИ (2-СОАТ) давоми

1. Солиқ сиёсати ва унинг ҳуқуқий асослари.

2. Солиқ сиёсатининг стратегияси ва тактикаси.

3. Ўзбекистон Республикаси солиқ сиёсатининг ўзига хос хусусиятлари ва асосий йўналишлари.

1. СОЛИҚ СИЁСАТИ ВА УНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ.

Солиқ сиёсати иқтисодий сиёсатнинг ажралмас бир бўлаги бўлиб, давлатнинг муайян даврда аниқ мақсадларга қаратилган солиқ соҳасидаги фаолиятидир. У таркибан солиқларни жорий этиш, солиққа оид ҳуқуқий база яратиш, жорий этилган солиқлар ва солиқсиз тўловларни амалиётда ишлаш механизмини шакллантириш ва самарадорлигини оширишга қаратилган давлатнинг тегишли ваколатли органлари томонидан комплекс тарзда олиб бориладиган чора-тадбирлар йиғиндисидир. Мамлакат солиқ тизими хусусиятлари, йўналишлари, қандай солиқларнинг жорий этилиши, улар ўртасидаги нисбатни таъминлаш каби масалаларни солиқ сиёсати белгилаб беради.

СОЛИҚ МУНОСАБАТЛАРИНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ

  • Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси.
  • Ўзбекистон Республикасининг солиқ Кодекси.
  • “Ўзбекистон Республикасининг Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги Қонуни.
  • Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари

Бундан ташқари, солиқ муносабатларини ташкил этиш ва ҳуқуқий амал қилишида қуйидаги ҳужжатлар ҳам қўлланилади:
1. Ўзбекистон Республикасининг хўжалик фаолиятини ташкил этиш ва юритиш билан боғлиқ Қонунлари (Тадбиркорлик фаолиятлари эркинлиги кафолатлари, Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида, Хўжалик юритуввчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида,Акционерлик жамиятлари ва акционерлар манфаатини ҳимоя қилиш тўғрисидаги ва бошқалар).
2. Ўзбекистон Республикасининг хўжалик фаолиятини ташкил этиш ва юритиш билан боғлиқ меъёрий ҳужжатлари (Маҳсулот таннархига киритиладиган харажатлар ...тўғрисида, ҚҚСни ҳисоблаш ва давлат бюджетига тўлаш тўғрисида ва б.).
3. Ўзбекистон Республикаси солиқ қумитасининг кўрсатмалари, тушунтиришлари ва б.

Download 192.39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling