13-mavzu. Psixologik testlarni kompyuterlashtirish


Психологик диагностиканинг блок-схемаси


Download 107.19 Kb.
bet3/6
Sana25.10.2023
Hajmi107.19 Kb.
#1722170
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
13-мавзу----

Психологик диагностиканинг блок-схемаси


1-расм.
Компьютер ёрдамида психологик тадқиқотларнинг татбиқий масаларини ҳал этиш
Автоматлашган диагностик тизим методологиясининг еттита асосий муаммолари мавжуд:
Биринчиси. психик функциялар моделини ясашнинг адекват ўлчамларини имконияти мавжудлиги.
Иккинчи. Компьютер психотехнологиясига ўтганда бланкли методикалар билан солиштирганда текширилувчиларнинг стимул ахборотларни идрок этиш динамикаси мавжудлиги кузатилди. Бу стимулларнинг тақдим этиш шаклларини ўзгартириш оқибатида содир бўлди.
Учинчи. Автоматлашган тестлар психологларнинг чиқиш тест маълумотлари ва методикаларнинг матнли талқинини психокоррекциялаш имкониятларини пасайтириб юборди.Бу муаммо икки яққол ифодага эга. Бир томондан автоматлаштириш иш бошлаётган психологлар учун қулай бўлиб, натижаларни холислигини оширди, иккинчи томондан, натижаларни субъектив психологик талқинини пасайтирди.
Тўртинчи. Аавтоматлашган психодиагностик методикалар уларнинг операционал валидлигига фаол таъсир кўрсатди. Оқибатда стимулларни кўрсатиш ва идрок этиш шаклларининг ўзгаришига ҳамда натижаларни қайд текширилувчиларнинг ҳаракати операционал таркибини ўзгартирди.
Бешинчи. Психодиагностиканинг автоматлашганлиги ўзининг аниқлиги ва психологик маълумотларни қайта ишлашининг тезлиги билан ўзига жалб этади ҳамда экспериментатордан компьютер саводхонликни оширишини доимий талаб этади.
Олтинчи ва еттинчи. Технологик муаммолари кўп жиҳатдан текширилувчи ва психолог-тадқиқотчи жараёндаги хатолари билан ва текшириш процедураси, методикаларни конструкцияси ўзгаришига боғлиқ мезонлари мавжуд. Компьютер ёрдамида психологик маълумотларни статистик қайта ишлашдаги хатолар сонини пасайтирди. Аммо эмпирик маълумотларни киритиш, формаллаштириш (ишончлилик интервали ва ҳисоблардаги хатолар) хато-нуқсонлар ва иккиламчи ахборотларни сақлаш (маълумотлар базасини ишлаб чиқиш муаммоси), психологик маълумотларни талқин этиш ва коррекциялаш, шунингдек, ЭҲМ ёрдамида тестлаштиришнинг боришида мотивациялари динамикасини ҳисобга олиш муаммолари мавжуд.

Download 107.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling