13-mavzu. Psixologik testlarni kompyuterlashtirish


Психологик тестларни автоматлаштиришнинг концептуал жиҳатлари


Download 107.19 Kb.
bet2/6
Sana25.10.2023
Hajmi107.19 Kb.
#1722170
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
13-мавзу----

Психологик тестларни автоматлаштиришнинг концептуал жиҳатлари
Яққол психологик тадқиқотларни автоматлаштириш муаммосига кўпчилик ёндашувлар психодиагностика, дифференциал психология ва бошқарув психологиясида тез ҳаракатланувчи тизимни жорий этишга эътибор қаратилди.
Автоматлаштириш ғоясининг асосида эса аниқ фан доирасида маълумотларни амалиётга қўллаш имкониятини оширишга қаратилганлиги билан характерланади.
Психология, хусусан, психодиагностика аниқ фан, унинг предмети ва объекти алоҳида прагматик характерга эга. Психологиянинг ахборотлар синчи психик ҳодисаларнинг ривожланиш ва уларни ўзгартириш қонуниятларини ёритишга асосланган. Психологик ўзгарувчиларни ўзгартириш бошқарув психологиясининг мазмуни ифодалайди. Айнан унинг маълумотлари инсонни бошқарув технологиясини аниқлайди.
Психологик ахборотларни автоматлаштириш босқичлари, бир томондан тезкорлик билан кириб келаётган психологик маълумотлар кўлами ва уларни тўпланиши, бошқа томондан эса автоматлашган психодиагностик воситаларни қўллашнинг жорий этилиши айнан ахборотларни ўзгартиришдан бошлади.
Психологик тестларни копьютерлаштиришнинг даврларини уч босқичга жартиш мумкин:
1-босқич. 20-асрнинг 40 йилларидан бошланиб, 70 йилларигача давом этди. Бу компьютер психологик технологияларни таркиб топиш босқичи ҳисобланади. Бу даврда амалий психология фани аналитик масалаларни ҳал этишда автоматлашган воситалардан фойдалана бошлади.
2-босқич. 1970 йилнинг ўрталаридан 1980 йилнинг бошларига тўғри келади. Бу босқичда диалогик характердаги автоматлашган психодиагностик тизим вужудга келди. Маълумотларни статистик ҳал этиш билан бир қаторда компьютер тестларини ишлаб чиқиш технологияси жорий этила бошлади, тестлаштириш натижаларини қайта ишлаш тизимининг таъминоти ҳамда бирламчи эмпирик маълумотларни сақлаш элеметлари татбиқ этилди.
1970- йилларнинг охири 1980 йилнинг бошларида Владовостокда психолог ва дастурчилар гуруҳи томонида 8 минг нафар экспериментал танламадан иборат кишиларни Ю.С.Касчеева раҳбарлигида комплекс психофизиологик диагностика учун автоматлаштирилган тизим МЦ КТС128 техник воситаси ёрдамида ўрганилди.
3-босқич. Диалогик психодиагностик автоматлаштирилган воситаларни такомиллаштириш –ҳозирги кундаги компьютер психодиагностикасига тўғри келади.

Download 107.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling