13-mavzu. Psixologik testlarni kompyuterlashtirish
Kompyuterlashtirish va kompyuter testlari. Testlarni kompyuterlashtirish tarixi. Testlarni kompyuterlashtirishning afzalliklari. Ularni rasmiylashtirish tartibi. Testlarni kompyuterlashtirish dasturlari. Kompyuterlashtirilgan metodikalar bilan an’anaviy metodikalarning qiyosiy tahlili. Xartman shkalasi. Testlarni kompyuterlashtirishning psixologik oqibatlari. Internet davrida kompyuter testlashtirish xususiyatlari. Kompyuter testlashtirishdagi modellar, algoritmlar va yondashuvlar. Test va ekspert baholash jarayonining kompyuter integratsiyasi. Onlayn-testlashtirishdagi inqilobiy o‘zgarishlar.
Ma’ruza 13. Psixologik testlarni kompyuterlashtirish
Reja:
Kompyuterlashtirish va kompyuter testlari. Testlarni kompyuterlashtirish tarixi.
Testlarni kompyuterlashtirishning afzalliklari. Ularni rasmiylashtirish tartibi.
Testlarni kompyuterlashtirish dasturlari. Kompyuterlashtirilgan metodikalar bilan an’anaviy metodikalarning qiyosiy tahlili. Xartman shkalasi.
Psixodiagnostikani kompyuterlashtirishning psixologik oqibatlari.
Tayanch so‘z va iboralar
Kompyuterlashtirish, kompyuter testlari, kompyuterlashtirish tarixi, afzalliklari, rasmiylashtirish, dasturlari, an’anaviy metodikalar, qiyosiy tahlil.
4-БОБ. ПСИХОЛОГИК ТЕСТЛАРНИ КОМПЬЮТЕРЛАШТИРИШ
Режа:
Психик ҳодисаларни расмйлаштириш тарихи.
Психологик тестларни автоматлаштиришнинг концептуал ёндашувлари.
Компьютер ёрдамида психологик тадқиқотларнинг татбиқий масаларини ҳал этиш.
Психик ҳодисаларни расмйлаштириш тарихи
Психик ҳодисларни ўрганишда уларнинг ишончли ва холисона диагностика қилиш учун энг мақбул йўллардан бири уларнинг автоматлаштиришдан иборат. Шу боисдан ҳам бугунги кун тадқиқотларида психологик ўлчаш ишларида самарадорликни ошириш ва психологик маълумотларни қайта ишлашдаги ортиқча зшриқишларни бартараф этишда методикларни автоматлаштиршга алоҳида эътибор қаратиш лозимдир. Бу эса психодиагностикада турли хил компьютер технологияларини жадал татбиқ этишга олиб келмоқда.
Психодиагностикада дастурий таъминони киритиш замонавий андоза сифатида эмас, балки психологик тадқиқотлардаги кўп ўлчовли ишларни компьютер ёрдамида тезкорлик билан ҳал этишга, инсон психикасини динамик ва атрофлича ўрганиш қобилиятига эга бўлиш учун унга зарурат бор. Психологик тестларни дастурий таъминоти бланкали методлардан ўзининг афзаллигини амалиётда кўрсатмоқда. Шундай бўлса-да, А.Анастази ва С.Урбиналарнинг қайд этишича унда ҳам бир қатори камчиликлар ва фарқлар мавжуд экан. Шунга қарамай улар тестологияни қисқа вақт ичида забт этмоқда. Охирги пайтларда таълим соҳасида компьютер психологияси ҳам, компьютер психодиагностикаси курслари ҳам ўқитилмоқда. Кўп ҳолларда психологлар компьютер соҳасида тайёрланаётган тестлар ва уларнинг таҳлилларига, уларнинг психологик хулосаларига ишониб қолмоқдалар. О.К. Тихомиров ва Л.Н.Бабинлар компьютерлаштириш шароитида инсон фаолиятининг хусусиятларининг намоён бўлиши ёки ўзгариши ҳақида ҳам сўз юритмоқда. Ҳамма ўртасида “сунъий интеллект”, “хотира машина”, “компьютер тафаккур” ва бошқа тушунчалари урфга айланмоқда. ЭҲМ инсоннинг шериги, бутун жаҳон компьютер тормоғининг шаклланганлиги эса унинг алмаштириб бўлмас “ўқитувчи” ва ҳаттоки виртуал муҳит яратилганлиги тўғрисида сўз юритмоқда.
Сунъий интеллект муаммосининг тарихий илдизлари икки назарий йўналиш асосида пайдо бўлганлигини қайд этади. Биринчидан, инсоннинг ақлий фаолиятининг алоҳида функцияларини амалга ошириша қобилиятли “ўйловчи машина” яратиш ҳақидаги қарашлар; иккинчидан эса инсон тафаккури мазмунини математик ва расмий-мантиқий операцияларига тортишига асосланган сунъий интеллект ғояси билан боғлиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |