13-мавзу. Солиқ солишнинг соддалаштирилган тартиби


Download 19.87 Kb.
bet1/3
Sana21.06.2023
Hajmi19.87 Kb.
#1639749
  1   2   3
Bog'liq
27-28 (1)

13-мавзу. СОЛИҚ СОЛИШНИНГ СОДДАЛАШТИРИЛГАН ТАРТИБИ




Режа
1.Соддалаштирилган солиқ тизими ҳақида тушунча ва унинг иқтисодий аҳамияти.
2.Ягона солиқ тўлови тўловчилари таркиби.
3. Ягона солиқ тўловининг солиқ объекти ва солиқ солинадиган база.


1. Соддалаштирилган солиқ тизими ҳақида тушунча ва унинг иқтисодий аҳамияти.
Солиқ солишнинг соддалаштирилган тартиби – солиқ тўловчиларнинг айрим тоифалари учун қўлланилади ва ягона солиқ тўловини, ягона ер солиғини ҳамда тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари бўйича қатъий белгиланган солиқни ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлашнинг махсус қоидалари қўлланилишини, шунингдек мазкур солиқлар бўйича солиқ ҳисоботи тақдим этилишини назарда тутади
Соддалаштирилган солиқлар - бу солиққа тортиладиган базани ҳисоблашда ва уларни ундириб олишда ҳисоблаш ва ҳисоботнинг соддалаштирилган шакллари ишлатиладиган солиқдир. Одатда, айланма кўрсаткичлари, активлар қиймати ва иқтисодий фаолият натижалари соддалаштирилган солиқларнинг солиққа тортиладиган базаси бўлиб хизмат қилади;
Ягона солиқ тўлови фақат кичик бизнес субъектлари - микрофирмалар ва кичик корхоналарга татбиқ этилади.
Ушбу солиқни тўловчилар солиқ суммасини солиқ солинадиган база ва тасдиқланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда ҳисоб-китоб қиладилар. Бунда солиқ органларига давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар бўйича ҳисоб-китоблар алоҳида тақдим этилмайди, шунингдек пенсия, йўл ва мактаб таълимини ривожлантириш жамғармаларига мажбурий ажратмалар суммалари алоҳида тўланмайди.
2. Ягона солиқ тўлови тўловчилари таркиби.
Ягона солиқ тўловини тўловчилари қуйидагилардир:
1) микрофирмалар ва кичик корхоналар, бундан ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилганлар мустасно;
2) ходимларнинг сонидан қатъи назар:
савдо ва умумий овқатланиш корхоналари;
хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар;
лотереялар ташкил қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш доирасидаги юридик шахслар.
Ягона солиқ тўлови бўйича солиқ объекти ялпи тушум ҳисобланади.

Ягона солиқ тўлови бўйича белгиланган имтиёзлар


Ягона солиқ тўловини тўлашдан ногиронларнинг жамоат бирлашмалари, «Нуроний» жамғармаси ассоциацияси мулкида бўлган, ишловчилари умумий сонининг камида 50 фоизини ногиронлар, 1941–1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ташкил этадиган юридик шахслар озод қилинади, бундан савдо, воситачилик, таъминот-сотиш ва тайёрлов фаолияти ҳамда лотереялар ташкил этиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар мустасно. Ушбу имтиёзни олиш ҳуқуқи белгиланаётганда ходимларнинг умумий сонига штатда бўлган ходимлар киритилади.

Ягона солиқ тўлови солиқ солинадиган базадан ва белгиланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.


Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари 2007 йил 1 январдан даромад солиғи, мол-мулк солиғи, товарлар айланмасидан Пенсия жамғармасига, Республика Йўл жамғармасига ҳамда Мактаб таълимини ривожлантириш жамғармасига мажбурий тўловлар ўрнига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 18 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2007 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджетининг параметрлари тўғрисида» ги ПҚ-532-сонли қарорига мувофиқ 2007 йил 1 январдан бошлаб ягона солиқ тўловини тўлашга ўтказилди.
Ягона ер солиғини тўловчилар қуйидагилардир:
қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилар;
қишлоқ хўжалиги йўналишидаги илмий-тадқиқот ташкилотларининг тажриба-экспериментал хўжаликлари ва таълим муассасаларининг ўқув-тажриба хўжаликлари.



Download 19.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling