13-мавзу. Солиқ солишнинг соддалаштирилган тартиби
Ягона солиқ тўловининг солиқ объекти ва солиқ солинадиган база
Download 19.87 Kb.
|
27-28 (1)
3. Ягона солиқ тўловининг солиқ объекти ва солиқ солинадиган база.
Солиқ солиш объекти, қонун ҳужжатларига мувофиқ қишлоқ хўжалигини юритиш учун эгалик қилишга, фойдаланишга ёки ижарага берилган ер участкаси солиқ солиш объектидир. Солиқ солинадиган база солиқ солинадиган ер участкаларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган норматив қиймати солиқ солинадиган базадир. Қатъий белгиланган солиқни тўловчилар қуйидагилардир: фаолиятнинг айрим турларини тавсифловчи физик кўрсаткичлардан келиб чиққан ҳолда солиқ солинадиган айрим фаолият турларини амалга оширувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар; якка тартибдаги тадбиркорлар. Қатъий белгиланган солиқ солинадиган фаолият турларининг рўйхати, шунингдек фаолиятнинг мазкур турларини тавсифловчи физик кўрсаткичлар қонун ҳужжатлари билан белгиланади. Фаолиятнинг айрим турларини тавсифловчи физик кўрсаткичлардан келиб чиққан ҳолда солиқ солинадиган айрим фаолият турларини амалга оширувчи солиқ тўловчилар фаолиятнинг қатъий белгиланган солиқ тўлаш татбиқ этиладиган қисмига доир солиқ солишнинг бошқа тартибини танлаш ҳуқуқига эга эмас. Якка тартибдаги тадбиркорлар якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш доирасида қатъий белгиланган солиқ тўлаш билан бир қаторда қуйидагиларни тўлайдилар: 1) божхона тўловлари; 2) ер қаъридан фойдаланувчилар учун солиқлар ва махсус тўловлар; 3) сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ - сув ресурсларидан тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланилганда; 4) акциз солиғи - акциз тўланадиган маҳсулот ишлаб чиқарилганда; 5) бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари; 6) давлат божи; 7) автотранспорт воситаларини олганлик ва (ёки) вақтинчалик олиб кирганлик учун Республика йўл жамғармасига йиғим. Савдо фаолиятини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар даромадларни ва товар операцияларини ҳисобга олиш регистрларида даромадларнинг ҳамда амалга оширилган товар операцияларининг ҳисобини юритишлари шарт. Даромадларни ва товар операцияларини ҳисобга олиш регистрлари қуйидагилардир: чакана савдо фаолияти билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорнинг даромадларни ва товар операцияларини ҳисобга олиш дафтари; Товар чеклари дафтари. Даромадларни ва товар операцияларини ҳисобга олиш регистрларининг шакли Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланади. Солиқ тўловчининг календарь ойида ишлаган кунлари сонидан қатъи назар, қатъий белгиланган солиқ тадбиркорлик фаолиятининг тури ва солиқ тўловчининг фаолиятни амалга ошириш жойига қараб белгиланган ставкалар бўйича тўланади. Фаолиятнинг бир неча тури билан шуғулланувчи солиқ тўловчилар қатъий белгиланган солиқни фаолиятнинг ҳар бир тури учун мазкур турдаги фаолиятга нисбатан белгиланган ставкалар бўйича алоҳида-алоҳида тўлайдилар. Қатъий белгиланган солиқни ҳисоблаб чиқариш солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади. Download 19.87 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling