13-мавзу. Таълим муассасаларида низоларни бошқариш. Режа
Download 95.95 Kb.
|
13-мавзу. Таълим муассасаларида низоларни бошқариш. Режа-fayllar.org
2. Низоли вазиятни бошқариш
Низоли вазиятни бошқаришнинг бир қанча самарали усуллари мавжуд бўлиб, уларни қуйидаги икки категорияга ажратиш мумкин: таркибий ва шахслар ўртасидаги. Раҳбар низонинг асосий сабаби кишилар феълидан иборат деб ҳисобламаслиги керак. Албатта, бундай фарқлар низога сабаб бўлиши мумкин, лекин улар кўпинча низога олиб келвчи омиллар қаторига киради холос. Раҳбар низони бартараф қилишдан аввал унинг келиб чиқиш сабабларини турли усуллар воситасида тахлил қилиш керак. Низоларни хал этишнинг тўртта таркибий усуллари мавжуд: ишга бўлган талабни тушунтириш, координация ва интеграция механизмларидан фойдаланиш, умумий ташкилий мақсадлар мажмуини белгилаш, рағбатлантириш тизимини қўллаш. Ишга қўйиладиган талабларни тушунтириш низоли вазиятни бошқаришнинг энг яхши усулларидан ҳисобланади. Ҳар бир ходим, бўлинма ишидан қандай натижа кутилиши, уларнинг асосий хуқуқ ва бурчлари тизимини тушунтириш керак. Низоли вазиятни бошқаришнинг яна бир усули координация механизми - буйруқлар занжири, ваколатларини тақсимлашни қўллашдир. Агар бир-икки ходим ўртасида баъзи масалалар бўйича норозилик бўлса, улар умумий бошлиқларга қарор қабул қилиш учун мурожаат қилишлари низонинг олдини олади. Ягона бошчилик усули низоли вазият олдини олиш имконини беради, чунки раҳбар қўл остида ишловчи ходим кимга бўйсунишини яхши билади. Низоли вазиятни бошқаришда бошқарув иерархияси, вазифаларни боғловчи хизматлар, мақсадли гуруҳлар каби интеграция воситаларини қўллаш зарур. Умумий ташкилий мақсадлар мажмуини белгилаш низоли вазиятни бошқаришнинг яна бир таркибий усулидир. Масалан, олий таълим муассасаларининг факультет кафедраларидаги ўқитувчиларнинг бир-бири билан низо қилган бўлса, ҳар бир кафедра учун, балки бутун таълим муассаси бўлимлари учун вазифа белгиланиши лозим. Худди шундай тарзда бутун муассаса учун мақсад белгилаш бўлимлар бошлиқлари фақат бўлим учун эмас, балки бутун муассаса учун муҳим қарорлар қабул қилишга олиб келади. Низоли вазиятни бошқариш усули сифатида кишилар хулқига таъсир кўрсатувчи тақдирлаш усулини қўллаш мумкин. Муаммони ҳал этишга ҳар томонлама чуқур ёндашувчи кишиларга ташаккур эълон қилиниши, мукофот берилиши, ёки лавозим кўтарилиши лозим. Низоларни бартараф этишнинг қуйидаги беш шахслараро услублари мавжуд. Чекланиш (уклонение) киши низодан қочиши, қарама-қаршиликлар вужудга келиши мумкин бўлган вазиятга тушмасликка, зиддиятларга олиб келувчи масалаларни мухокама қилмасликка ҳаракат қилишини ифодалайди. Силлиқлаш бекорга жахл қилмаслик, битта жамоада аъзоси бўлганлиги учун ходимлар бир-биридан аччиқланмаслиги кераклигини кўзда тутади. Низолар бўйича америкалик олимлар Р.Блейк ва Д.Мутон бир кишида низога бўлган интилишини бу муаммо унча катта аҳамиятга эга эмаслигини, хозирги пайтда яхши нарсалар ҳақида ўйлаш кераклигини таъкидлаш билан босиш мумкинлигини кўрсатганлар. Натижада тинчлик-тотувлик ўрнатилади, лекин муаммо бартараф қилинмайди. Зўрлаб таклиф этилаётган нуқтаи назарни зўрлик билан қабул қилдиришдир. Бундай йўл тутган кишини бошқалар фикри қизиқтирмайди, низо куч билан, бошлиқ иродасига бўйсундириш йўли билан бостирилади. Бу услуб раҳбар қўл остидагиларга нисбатан катта эътиборга эга бўлган вазиятларда қўл келади. Бу услубнинг камчилиги - ходимлар ташаббусини бўғади. Зўрлаш, ёшроқ ва билими кучлироқ ходимлар ўртасида норозилик вужудга келишига олиб келади. Келишув бошқа томон нуқтаи назарини маълум даражада қабул қилишни ифодалайди. Келишув қобилияти юқори баҳоланади, чунки у зиддиятларни бартараф қилиш, томон рози бўлишига олиб келади. Муаммони ҳал этиш турли нуқтаи назарлар мавжуд эканлигини тан олиш ва низолар келиб чиқиш сабабларини тушуниш учун улар билан танишиши ҳамда барча томон учун мақбул иш кўришни кўзда тутади. Низоларни чуқур тахлил этиш ва низоларни хал этиш мумкин, лекин бунинг учун тажриба, сабр-қаноат ва кишилар билан ишлай олиш қобилиятига эга бўлиши лозим. Шундай қилиб низоли қарашлар вужудга келган мураккаб вазиятда муаммони хал этишнинг ўзига хос услубини қўллаб уни бошқара олиш зарурдир. Барча низо қилувчи томонлар учун тўғри келадиган муаммонинг ечимини топиш катта аҳамиятга эга. Download 95.95 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling