13-мавзу. Таълим муассасаларида низоларни бошқариш. Режа


Стресс холатини (руҳий зарбани) бошқариш


Download 88 Kb.
bet5/6
Sana29.03.2023
Hajmi88 Kb.
#1306540
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
13 мавзу Таълим муассасаларида низолар

3. Стресс холатини (руҳий зарбани) бошқариш
Кўпчилик раҳбарларни қўл остида ишловчилар соғлиғига зарар келтириш, оилаларда рухий тушкунлик холати вужудга келган шароитда уларга рахм-шавқат қилишда айблайдилар. Лекин тадқиқотлар натижаси бундай қарашлар нотўғри эканлигини намоён қилмоқда: раҳбар, баъзи тадқиқотчилар оилани қўллаб-қувватлаш вазиятни мушкуллаштиради. Чунки оилавий низода бирор томон тараф бўлиш, ёки уни оқлаш зиддият кучайишига олиб келади деб ҳисоблайдилар, деб таъкидласаларда ходимларни рухий тушкунлик даврида қўллаб қувватлаш лозим. Хатто энг намунали оила ҳам ишда олинган рухий зарбани бартараф қилолмайди, раҳбарнинг эса бунга имконияти бор бўлади. Яхши раҳбар доимо ўз ходимлари ҳақида ғамхўрлик қилади, рухий зарбаларсиз унумли меҳнат учун шароит яратади, қўл остида ишловчилар аҳволидан доимо хабардор бўлади. У ходимлари вазифасини ўзи бажаришга ҳаракат қилмайди шу билан бирга уларга ўз вазифаларини ишониб топширади, мустақил ишлашларини билдириш учун ҳаракат қилади. Бундай раҳбар қорни оч кишига тайёр тутилган балиқ беришдан кўра, уни тутишни ўргатиш муҳимлигидан келиб чиқади. Ишончли раҳбар ўз қўл остидагиларни ортиқча муаммолардан холос этади. Тажрибали раҳбар ходимларини руҳий зарба натижасида келиб чиқувчи жисмоний ва рухий тушкунликдан химоя қила олади. Тадқиқотчилар кўпинча рухий зарба остида бўлувчи, лекин раҳбар қўллаб-қувватловчи ходимлар бундай қўллабқувватламайдиган ходимларга нисбатан икки марта кам касалга чалинишларини кўрсатди.
Шуниси қизиқарлики, ўз оиласи томонидан нисбатан кўпроқ қўллаб-қувватлаш ёмон деб ҳисобловчи ходимлар руҳий-зарба билан боғлиқ касалликларга кўпроқ чалинар эканлар. Бундай холат хатто юқори иш хақи ёки катта лавозимга эга бўлиш каби ижтимоий омил таъсирида бўлганлар орасида кузатилар экан.
Рухий тушкунлик, зарба эхтимолини камайтирувчи омиллар қаторига овқатланиш тартибига риоя қилиш, жисмоний тарбия билан шуғулланиш каби омиллар ҳам киради.
Қуйидаги жадвалда рухий зарбага берилувчан ва унга берилмайдиган хаёт тарзи ўртасидаги фарқ кўрсатилган.
Агар психология соҳасида маълум билимга эга бўлган раҳбар рухан тушкунликка тушган ходим учун эътиборли бўлса, нотўғри тушунчага эга раҳбар эса ходим соғлиғи учун зарар келтириши мумкин.
Хулоса
Мунозара - бу икки ва ундан ортиқ томнларнинг келишмовчилиги тушунилади, булар аниқ шахс ёки гуруҳлар бўлиши мумкин.
Мунозаранинг тўрттта асосий типлари мавжуд: шахс ичидаги мунозара; шахс ва гуруҳ ўртасидаги мунозара; шахслараро мунозара; гуруҳлараро мунозара.
Мунозаралар функционал ва дисфункционал бўлиши мумкин.
Вазиятли мунозараларни бошқаришни бир қанча самарали усуллари мавжуд, уларни 2 категорияли бўлиши мумкин: тизимли ва шахслараро.
Тажрбали раҳбар ўзининг қўл остидагиларини кераксиз вазиятлардан химоя қилиши мумкин.

Download 88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling