13-мавзу. Таълим муассасаларида низоларни бошқариш. Режа


Download 88 Kb.
bet1/6
Sana29.03.2023
Hajmi88 Kb.
#1306540
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
13 мавзу Таълим муассасаларида низолар


13-мавзу. Таълим муассасаларида низоларни бошқариш.
Режа:

  1. Низолар табиати, тури ва сабаблари.

  2. Низоли вазиятни бошқариш.

  3. Стресс холатини (руҳий зарбани) бошқариш



Аниқлаштирилган ўқув мақсадлари (талабанинг вазифалари).
Талаба бу мавзуни ўзлаштиргандан сўнг қуйидагиларни билади:
низолар табиати, тури ва сабаблари тўғрисида тушунчага эга бўлади;
низоли вазиятни бошқаришни ўрганади;
стресс холатини тўғри талқин қила олади ва уларни қандай бошқариш тўғрисида билим ва кўникмаларга эга бўлади.
мавзуга тааллуқли бўлган хуқуқий-меъёрий хужжатларнинг мазмун-мощияти тўғрисида тушунчага эга бўлади.
1. Низолар табиати, тури ва сабаблари
Низо - бу аниқ шахс ёки гуруҳлардан иборат бўлган икки ёки ундан ортиқ томон ўртасида муроса мавжуд бўлмаслигидир. Ҳар бир томон ўз нуқтаи назари қабул қилинишига интилиб, бошқа томоннинг шундай ҳаракат қилиш учун тўсқинлик қилади. (масалан икки педагог тадқиқотчилар томонидан ишлаб чиқилган методик ишланмаларни амалиётга тадбиқ қилиш жараёнини мухокама қилишдаги зиддиятли холатларни келтиришимиз мумкин). Низо кўпинча тажовуз, тахдид, мунозара, душманлик, уруш ва х.к.лар билан тенглаштирилиб, доимо номақбул ҳодиса сифатида қабул қилинади, унга имкони борича йўл қўймаслик, ёки тезлик билан вужудга келган пайтда ҳамла этиш зарур деб ҳисоблайдилар.
Низога нисбатан бундай муносабат “илмий бошқарув” ва “маъмурий мактабга” мансуб муаллифлар асарларида акс эттирилган. “Инсоний муносабатлар” мактабига мансуб муаллифлар, шунингдек, низоларга йўл қўймаслик мумкин деб ҳисоблаганлар. Улар фикрига кўра таълим муассасаларда яхши ўзаро муносабат низолар вужудга келишининг олдини олиши мумкин деб ҳисоблаганлар.
Ҳозирги замон нуқтаи назаридан самарали бошқарилувчи муассасаларда баъзи низолар мавжуд бўлибгина қолмай, улар мавжуд бўлиши зарурдир ҳам. Албатта, низо доимо ижобий хусусиятга эга бўлмайди. Баъзи холларда у алоҳида шахс ёки бутун муассаса эҳтиёжларини қондиришга тўсқинлик қилади. Лекин кўпчилик холларда низолар турли нуқтаи назарни баён қилишга ёрдам беради, альтернатив қарорларга эга бўлиш учун имкон яратади. Бу қарор қабул қилиш жараёнини самаралироқ қилиб, кишиларга ўз фикрини билдириш учун имкон яратади.
Шундай қилиб, низо маълум бир вазифа бажариши ва муассаса фаолияти самарадорлиги ортиши учун хизмат қилиши мумкин, ёки бирор вазифани бажаришга тўсқинлик қилиб, шахсий қониқиш ва муассаса фаолияти самарадорлиги пасайишига олиб келиши мумкин.
Низоларни бошқариш учун низоли вазият вужудга келиш сабабларини билиш лозим. Низоларнинг тўрт асосий тури мавжуд: шахснинг ички низоси, шахс ва гуруҳ ўртасидаги низо, шахслар ўртасидаги низо, гуруҳлар ўртасидаги низо.

Download 88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling