13-мавзу. Таълим муассасаларида низоларни бошқариш. Режа


Download 88 Kb.
bet2/6
Sana29.03.2023
Hajmi88 Kb.
#1306540
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
13 мавзу Таълим муассасаларида низолар

Шахснинг ички низоси бир кишига қарама-қарши топшириқ берилган ва ундан бирбирини инкор этувчи натижа талаб қилинган ҳолда вужудга келади. Натижада ҳам ишда, ҳам оилада низоли вазият вужудга келади.
Шахслар ўртасидаги низо энг кенг тарқалгани корхонада у турлича намоён бўлади. Кўпинча бу раҳбарларнинг хокимият, ресурс, капитал ва иш кучи учун курашидан иборатдир. Ҳар бир раҳбар ресурслар чекланган бўлганлиги сабабли, улар фақат унинг муассасасига ажратилиши керак, деб ҳисоблайди. Битта бўш жой учун икки номзод мавжуд бўлган ҳолда ҳам улар ўртасида узоқ низо давом этиши мумкин. Шахслар ўртасидаги низо икки шахс ўртасидаги қарама-қаршилик сифатида ҳам намоён бўлиши мумкин. Турли феъл, дунёқараш, қадриятларга эга кишилар кўпинча чиқиша олмайди. Алоҳида шахс ва гуруҳ ўртасида бу шахс гуруҳ нуқтаи назаридан фарқ қилувчи нуқтаи назарга эга бўлган ҳолда низо чиқиши мумкин. Масалан раҳбарнинг интизомни мустахкамлаш учун кўрган тадбирлари ходимлар гуруҳига ёқмаслиги мумкин. Бу ҳолда гуруҳ раҳбарга нисбатан муносабатини ўзгартириб, меҳнат унумдорлигини пасайтиришлари мумкин.
Гуруҳлар ўртасида низо гуруҳлар ўртасида келишмовчиликлар вужудга келган ҳамда, масалан, касаба қўмитаси ва маъмурият ўртасида, муассаса чизиқли бошқаруви билан штабли бошқарувчилар ўртасида рўй бериш мумкин. Чизиқли раҳбарлар кўпинча штаб мутахассислари тавсияларини тан олмайдилар, ҳар бир масала бўйича уларга тобе эканликларини рўкач қиладилар. Штаб ходимлари ўз навбатида ўз қарорларини мустақил ҳал этиш имкониятига эга эмасликларидан норози бўладилар. Бу вазият вазифани бажаришга қаршилик қилувчи низога мисол бўлади.
Уларнинг асосий сабаби ресурсларнинг чекланганлиги, масалаларни ҳал этишнинг ўзаро боғлиқлиги, мақсад, қадриятлардаги фарқлар, хаётий тажриба ва хулқдаги фарқлар, қониқарсиз коммуникациялардир.
Баъзи ташкилий тизимлар ва муносабатлар вазифалар ўзаро боғлиқлигидан келиб чиқувчи низолар рўй бериши учун шароит яратади. Шу сабабли ўзаро боғлиқ бўлинмалар раҳбарлари битта умумий раҳбарга бўйсунуши керак, чунки шундай қилинганда низо вужудга келиши эхтимоли камаяди. Масалан, меҳнат ва иш хақи бўлими, молия бўлими ўзаро боғлиқ бўлиб, битта раҳбар - бошлиқ ёки бош иқтисодчига бўйсунади ва ихтисослашуви кучайиши билан низо вужудга келиш эхтимоли ҳам шунча ортади. Ихтисослашган ташкилотлар мақсадлари турлича, улар қарор қабул қилишда нисбатан мустақилдир. Тасаввур ва қадриятлар ўртасидаги фарқ ҳам низолар чиқишга сабаб бўлади. Масалан, раҳбар қўл остидаги ходим ўз фикрини билдириш хуқуқига эга деб ўйласа, раҳбар фикрига кўра фақат унинг фикри сўралганда билдириш, бошқа пайт эса буюрилган ишни бажариш керак.
Олий ўқув юртининг юқори малакали ходимлари мустақиллик ва эркинликни, улар манфаатларини чекламасликни талаб қиладилар. Кафедра мудири ҳар бир муаммо ишини қаттиқ назорат қилган ҳолда низом вазият вужудга келиш мумкин.
Кишилар хулқи ва хаётий тажриба фарқ қилиши ҳам низога олиб келиши мумкин. Баъзан ҳар бир сўз учун жанжаллашувчи кишилар ҳам учраб туради. Бундай кишилар низоли вазият вужудга келишига сабабчи бўладилар.
Қониқарсиз коммуникациялар, яъни ахборот алмашинуви қйинлашуви низо учун ҳам сабаб, ҳам унинг оқибати мумкин. Масалан, ҳар бир бўлим ёки ходим бажариши лозим бўлган вазифалар аниқ белгилаб қўйилмаган тақдирда ҳам бўлимлар, ҳам айрим ходимлар ўртасида низо келиб чиқишга олиб келади. Бир неча низо манбаининг мавжуд бўлиши низоли вазият эхтимолини кўпайтиради.
Бир томон иккинчи томонга ўз нуқтаи назари тўғри эканлигини уқтириш натижасида бундай низолар вужудга келади.



Download 88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling