13-мавзу. Тўлдирувчиларни ишлаб чиқариш ва қўллашнинг иқтисодий самарадорлиги р е ж а саноат чиқиндиларини қўллаш. Махсус тўлдирувчилар. Бетоннинг қайта тикланган тўлдирувчилари


Бетонни қайта ишлаш ва майдалаш орқали олинадиган конгломерат


Download 108.26 Kb.
bet2/3
Sana08.06.2023
Hajmi108.26 Kb.
#1464314
1   2   3
Bog'liq
30-маvzu Maxsus to\'ldiruvchilar

Бетонни қайта ишлаш ва майдалаш орқали олинадиган конгломерат ҳозирда қурилишда бетон тайёрлашда кенг ишлатилади (RCA). Шу вақтгача RCA автойўллар ва тротуарларда ишлатиладиган ноструктуравий бетонларда ишлатилмас эди. RCAни структуравий ишлатишни кенгайтириш лозим бўлади. ASTM C 294-05 га кўра RCA сунъий тўлдирувчи классификациясига мансуб бўлади.

Бироқ янги бетон олишда эски бетондан фойдаланиш вақтида бир қанча моментларни инобатга олмоқ лозим. RCA эски қоришмадан ташкил топганлиги сабабли, RCA орқали тайёрланган бетоннинг зичлиги оддий тўлдирувчидан тайёрланган бетоннинг зичлигидан кам бўлади.

Бунинг сабаби эса RCA орқали тайёрланган тўлдирувчилар юқори ғовакликка ва сувшимувчанликка эга бўлади. Шу сабабли ҳам RCA орқали бетон қоришмасини тайёрлашдан олдик уни сувга шимдириб олиш лозим бўлади. Бу айниқса таркибида ғишт бўлаклари бўлган RCA учун зарур ҳисобланади. Бундай бетоннинг мустаҳкамлиги бевосита эски бетоннинг мустаҳкамлиги билан белгиланади, бунда майда тўлдирувчи сифатида майдаланган тош ёки табиий қум ишлатилиши лозим бўлади.

Бетон мустаҳкамлигининг пасайишини олдини олиш учун эски бетондаги қумнинг ўрнига қисман ёки тўлиқ табиий қум ишлатиш лозим бўлади.

RCA ни ишлатиш орқали янги бетоннинг қайта ишланиши керакли сув миқдорини киритиш орқали камаяди, берилган консистенция бўйича сувга талабчанлик ортади, берилган сув миқдоринингқуриши орқали чўкиш ортади, ҳамда берилган сув/цемент нисбатига кўра қайишқоқлик модули кўрсаткичи камаяди. Бу эффектлар энг катта ҳисобланади, қачонки эски бетон майда ва йирик тўлдирувчи сифатида ишлатилса.

Янги қуйилган бетоннинг музлашга ва эришга қаршилиги бевосита эски бетоннинг мустаҳкамлигига ва янги бетоннинг хусусиятларига боғлиқ. Эски бетонда мавжуд бўладиган кимёвий, хавони ўзига олувчи ва минераль қўшимчалар янги бетоннинг хусусиятларини ўзгартиришга олиб келмайди.

Бироқ эски бетондаги хлорнинг юқори концентрацияси янги бетонда ишлатиладиган пўлатни коррозияга олиб келади. Эски бетон юқорида келтирилган агрессив мухитлар таъсирида бўлган бўлса, яъни кимёвий ёки ишқорий таъсирлар, ёнғин ва бошқа сабабларга кўра юқори ҳарорат таъсирида бўлган бўлса ишлатиш учун яроқсиз ҳисобланади.


Download 108.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling