Ўзбекистон аҳолисининг 1.433.230 таси урушга сафарбар этилган;
Уларнинг кўпчилиги мардлик намуналарини кўрсатиб, жанговар
орден ва медуллар билан тақдирланди.
Ўзбек халқ фронт ортида
26 июнданоқ мамлакатда ишчилар ва хизматчилар учун ишдан ташқари вақтда
мажбурий ишлаб бериш жорий этилди. Катта ѐшдагилар учун иш куни 6 кунлик
иш ҳафтасида 11 соатгача узайтирилди. Аслида иш куни 12-14 соатгача
чўзиларди. Таътилга чиқиш бекор қилинди;
1941 йил декабрда ҳарбий корхоналарнинг барча ходимлари сафарбар, деб эълон
қилинди ва мазкур корхоналарга бириктириб кўйилди. Корхбналардан
ўзбошимчалик билан кетиб қолганлар 5 йилдан 8 йилгача муддат билан қамоққа
ҳукм қилинарди. Бироқ одамлар мамлакат ичкарисида-Ўзбекистонда ҳам
"юқоридан" ортиқча қистовсиз озодлик ва мустақиллик йўлида фидокорона
меҳнат қилдилар;
Республика ҳукумати 1941 йил сентябр-декабрда ўзбекистонда саноат ишлаб
чиқаришни ҳарбий изга мослаб қайта қуришнинг умумий режаларини белгилаб
берди;
Кадрлар, хом ашѐ, ишлаб чиқариш воситалари танқислигига қарамасдан 1941 йил
декабрдаѐқ республикадаги 30 га яқин корхона мудофаа учун маҳсулот бера
бошлади;
Корхоналарда фронт бригадалари номини тилга олган бригадалар тузила
бошлади, дастлаб октябрда "Ташселмаш" заводида ташкил этилган бўлса, 1942
йил бошларида уларнинг сони 1,5 мингга етган;
Ўзбекистонликлар урушнинг дастлабки кунлариданоқ мудофаа жамғармасини
ташкил этиш ҳаракатида фаол иштирок этди;
Ўзбекистон аҳолиси уруш йилларида мудофаа жамғармасига жами 649,9 млн. сўм
пул ва 55 кг.га яқин олтин, кумуш ва бошқа қимматбаҳо металлар топширди. Бу
жамғарма хисобига танк колонналари, авиятсия эскадрилялари, бронепоездлар
Do'stlaringiz bilan baham: |