8-мавзу. Саноат ишлаб чиқаришининг айланма маблағлари. Саноат маҳсулотининг сифати ва унинг рақобатбардошлиги
Download 483.16 Kb. Pdf ko'rish
|
Индустриал иқтисодиёт 8 мавзу
8-мавзу. САНОАТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШИНИНГ АЙЛАНМА МАБЛАҒЛАРИ. САНОАТ МАҲСУЛОТИНИНГ СИФАТИ ВА УНИНГ РАҚОБАТБАРДОШЛИГИ. 8.1. 8.2. 8.3. Айланма фондларнинг моҳияти ва аҳамияти Айланма маблағлар ва уларнинг айланишини тезлаштириш Айланма маблағлардан самарали фойдаланиш 8.4. Сифат тушунчаси ва сифатни ошириш зарурияти 8.5. 8.6. 8.7. Маҳсулотнинг сифат кўрсаткичлари ва уларни баҳолаш усуллари Маҳсулот сифатини бошқариш ва уни ошириш йўллари Стандартлаштириш, сертификатлаштириш, Аттестация ва назорат қилиш 8.1.Айланма фондларнинг моҳияти ва аҳамияти Саноат соҳасида турли маҳсулотларни тайёрлаш жараёнида моддий ва молиявий маблағларга бўлган эҳтиёжлар доимо ошиб боради. Саноат корхоналарида асосий фондлар билан бир вақтда меҳнат буюмлари ҳам ҳаракатда бўлади. Шу сабабли уларни айланма фондлар деб айтилади. Айланма фондлар - ишлаб чиқароиш жараёнида бир марта қатнашиб, ўз қийматини тайёр маҳсулотга ўтказиб, ўз шаклини ҳам ўзгартирадиган, бутунлай йўқотиб юборадиган меҳнат буюмларидир. Айланма фондларга ишлаб чиқариш жамғармалари ва ишлаб чиқаришдаги маблағлар, тугалланмаган ишлаб чиқариш ва келгуси давр харажатлари киради. Ишлаб чиқариш жамғармалари айланма фондларнинг асосий қисмини ташкил этади. Улар корхоналарга келтирилган, лекин ишлаб чиқариш жараёнида ҳали фойдаланилмаган меҳнат буюмлари, хусусан, хом ашё, ярим тайёр маҳсулотлар, ёқилғи, асосий ва ёрдамчи материаллар, энергия, таъмирлаш учун эҳтиёт қисмлар, хўжалик жиҳозлари ва тез эмирилувчи буюмлардан иборат. Айланма фондларнинг яна бир қисмини тугалланмаган ишлаб чиқариш ташкил этади. Улар ишлаб чиқариш жараёнига аллақачон тушган, лекин ишлов бериш тугамаган меҳнат буюмларидир. Буларга корхона ўзи яратган, лекин чала тайёр маҳсулотлар ва тугалланмаган ишлаб чиқаришлар киради. Айланма фондларнинг яна бир қисми келгуси давр харажатлари ҳисобланади. Улар янги турдаги маҳсулотларни лойиҳалаш, тайёрлаш ва ўзлаштириш, мутахассисларни ўқитиш ва қайта тайёрлаш хоналарини ижарага олиш, тоғ-саноат корхоналарига таалуқли харажатлардан иборатдир. У харажатларнинг ҳаммаси тайёр маҳсулотнинг таннархига киритиш эвазига қопланади. Айланма фондларнинг таркиби турли тармоқларда турлича бўлади. Уларни иқтисодий таҳлил этиш ва уларнинг таркибига таъсир этувчи омилларни аниқлаш ҳамда уларнинг таъсир кучи натижаларини топиш саноат тараққиётини белгилашга катта ёрдам беради. Download 483.16 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling