8-мавзу. Саноат ишлаб чиқаришининг айланма маблағлари. Саноат маҳсулотининг сифати ва унинг рақобатбардошлиги


Download 483.16 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/8
Sana24.10.2023
Hajmi483.16 Kb.
#1718296
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Индустриал иқтисодиёт 8 мавзу

Биринчи босқичда айланма маблағлар пул шаклидан моддий 
бойликларнинг ишлаб чиқариш заҳираларига айланади, яъни пул - товар (Д-
Т). 
Иккинчи босқич ишлаб чиқариш, яни маҳсулотни тайёрлаш жараёнини 
ўз ичига олади. Бу босқичда айланма маблағлар ва биринчи ўринда айланма 
фодлар тугалланмаган ишлаб чиқариш ва ярим тайёр маҳсулотлар ҳолига 
келтирилиб, товар шаклини олади (Т). 
20-жадвал 


Айланма маблағларнинг тармоқлар бўйича тақсимланиши 
 
Айланма фондларнинг 
гуруҳ ва элементлари 
Бутун 
саноат 
Қора 
металлур-
гия 
Машина-
созлик 
Энерге-
тика 
Енгил 
саноат 
Озиқ-
овқат 
саноати 
1. Ишлаб чиқариш 
заҳиралари - жами 
70,2 
65,0 
55,3 
98,3 
90,0 
78,8 
Жумладан: 
хом ашё ва асосий 
материаллар, ярим тайёр 
маҳсулотлар 
46,2 
23,8 
37,5 

76,7 
52,2 
Ёрдамчи материаллар 
6,6 
11,0 
2,3 
24,1 
5,7 
6,1 
Ёқилғи 
1,7 
2,0 
0,7 
37,4 
0,5 
1,6 
Таъмирлаш учун эҳтиёт 
қисмлар 
3,9 
11,0 
2,0 
23,0 
1,7 
2,0 
Қадоқлаш ва ўров 
материаллари 
3,0 
0,5 
0,6 
0,3 
1,2 
11,3 
Инструментлар, хўжалик 
асбоблари ва қиммат 
бўлмаган, тез эскирувчи 
бошқа предметлар 
9,8 
16,7 
12,2 
19,5 
3,2 
5,6 
2. Тугалланмаган ишлаб 
чиқариш ва корхонада 
тайёрланган ярим тайёр 
маҳсулотлар 
24,0 
18,3 
42,2 
0,5 
9,8 
19,5 
3. Келгуси давр 
харажатлари ва бошқа 
меҳнат предметлари 
5,8 
16,7 
2,5 
1,2 
0,2 
1,7 
Жами айланма ишлаб 
чиқариш фондлари 
 
100,0 
 
100,0 
 
100,0 
 
100,0 
 
100,0 
 
100,0 
Учинчи босқичда айланма маблағлар товар маҳсулоти шаклида 
муомалага киритилиб, сотилади ва яна пул шаклини олади (Т-П). 
Шу тариқа айланма маблағлар барча босқичлардан ўтиб, тўлиқ 
айланишни амалга оширишини қуйидаги тарзда акс эттириш мумкин: 
1-босқич - пул-товар (П-Т); 
2-босқич - ишлаб чиқариш (И.Ч); 
3-босқич - товар-пул (Т-П). 
Шуни қайд қилиб ўтиш муҳимки, корхонанинг айланма маблағлари бир 
вақтнинг ўзида учала босқичда ҳам пул маблағлари, ишлаб чиқариш 
заҳиралари, тугалланмаган ишлаб чиқариш, ярим тайёр ва тайёр маҳсулотлар 
кўринишида мавжуд бўлиши мумкин. Корхонанинг айланма маблағлари 
ҳаракати маълум бир иқтисодий қонунлар асосида ишлаши ҳамда улардан 
ишлаб чиқариш ва такрор ишлаб чиқаришнинг барча босқичларида оқилона 
фойдаланишни кўзда тутиши ҳам муҳим аҳамият касб этади. Бу қонунлардан 
ва айланма маблағлардан фойдаланиш қоидаларидан четга чиқиш айланма 
маблағларнинг этишмаслигига ёки самарадорликнинг пасайишига олиб 
келиши мумкин. 
8.3.Айланма маблағлардан самарали фойдаланиш 
Саноат ишлаб чиқаришининг узлуксиз ва барқарор ривожланишини 
таъминлаш, юқори сифатли ва арзон хилма-хил маҳсулотларни кўплаб ишлаб 
чиқарадиган корхоналарнинг рақобатбардош бўлишига эришиш, уларнинг 


молиявий аҳволини яхшилаш кўп жиҳатдан айланма маблағларнинг хажмига, 
сифатига ва улардан оқилона фойдаланишга боғлиқ. Шу сабабли ҳам 
Республикамиз Биринчи Президенти Ислом Каримов 1997 йил 9 июлда 
“Айланма маблағларнинг сақланиши ва ўз вақтида тўлдириб турилиши учун 
маъсулиятни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги махсус фармонга қўл 
қўйди.
Ушбу фармонда Республиканинг айрим вазирликлари, идоралари ва 
корхоналарида молиявий аҳвол қониқарсиз бўлиб қолаётганлиги, ўз айланма 
маблағларини сақлашга эътиборсиз бўлиши, шунингдек катта миқдордаги 
маблағлар дебиторлик қарзларига ишлатиб юборилаётгани, тайёр 
маҳсулотнинг нормативдан ортиқча қолдиқлари тарзида ўлик холатга 
келтирилаётганлиги қайд этилди.
Кейинги 15 йил ичида бу камчиликларга барҳам берилди. Натижада 
айланма маблағларнинг айланиши тезлаштирилди ва улардан самарали 
фойдаланишга эришилди. 
Келгусида ялпи ички маҳсулотнинг юқори суръатлар билан ўсишига 
эришиш, диверсификация қилинган ва рақобатбардош иқтисодиётни 
шакллантириш ва унинг ривожини жадаллаштириш айланма маблағлардан 
янада яхшироқ фойдаланишни тақозо этади. 
Бу борада саноат ишлаб чиқариши олдига қўйилган вазифаларни 
бажариш қуйидагиларни амалга оширишни талаб қилади: 

фан-техника тараққиёти ва инновацион фаолият натижаларини кенг 
қўллашни; 

ишлаб чиқаришнинг барча жараёнларида илмий жиҳатдан асосланган 
меъёр ва меърийлар (нормативлар) тизимини яратишни; 

корхоналар ўртасидаги узоқ муддатли хўжалик алоқаларини янада 
юқори даражага кўтариш ва ишлаб чиқариш кооперациясидан кенг 
фойдаланишни; 

корхоналарнинг моддий-товар бойликларида банд бўлган йирик 
миқдордаги пул маблағларини тегишли ва адресли мақсадларга сафлашни; 

ишлаб чиқаришни бошқариш ва ташкил этишни такомиллаштириш 
оптимал шаклларини кенг қўллаш. 

Download 483.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling