134 аудиторлик текширувларида жорий активлар билан боғЛИҚ


BUXGALTERIYA HISOBI VA AUDIT


Download 1.17 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/8
Sana16.06.2023
Hajmi1.17 Mb.
#1499913
1   2   3   4   5   6   7   8
BUXGALTERIYA HISOBI VA AUDIT 
https://doi.org/10.55439/ECED/vol23_iss5/a22


Iqtisodiyot va ta'lim / 2022-yil 5-son
 
135
Иқтисодиёт фанлари доктори, профессор 
Р.Д.Дусмуратовнинг таъкидлашича, фирибгар-
лик таркибига найрангбозлик (манипуляция), 
сохталаштириш, ҳужжатларни ёки ҳисоб ёзувла-
рини ўзгартириш; мавжуд бўлмаган операция-
ларни ҳисобда акс эттириш; ҳисоб сиёсатини 
атайлаб нотўғри қўллаш кабилар киритилган 
[2, 34]. 
Иқтисодиёт фанлари доктори, профессор 
Б.Қ.Хамдамов фикрича, фирибгарлик – маълу-
мотни ўз манфаатлари йўлида атайлаб бузиб 
кўрсатиш, бухгалтерия маълумотларини нотўғ-
ри кўрсатиш, уларни сохталаштириш, ҳисоботда 
хўжалик 
жараёнларини 
қалбакилаштириш 
орқали фойдаланувчиларни чалғитиш ва ҳоказо 
[9, 83].
Руминиялик иқтисодчи олимлар Сицилия 
Ионеску ва Корнел Ионескулар молиявий ҳисо-
ботдаги исталган бузилишларга фирибгарлик 
ёки хато сабабчи бўлади. Фирибгарликнинг 
хатодан фарқи шундаки, бунда молиявий ҳисо-
ботдаги бузилишлар атайлаб амалга оширила-
ди, деган тўхтамга келишган [1]. 
Бошқа бир гуруҳ иқтисодчилар таъкидла-
шича, ташкилот раҳбарияти ёки корпоратив 
бошқарувга масъул ҳисобланган бир ёки бир 
неча шахс томонидан атайлаб қилинган ҳаракат 
ҳисобланиб, ёлғон ишлатиш орқали ғирром ёки 
ноқонуний устунликни қўлга киритишдир [8]. 
АҚШлик иқтисодчи олим Ж.С.Хаммерслей-
нинг таъкидлашича, фирибгарликни аниқлаш 
молиявий ҳисобот аудитида мураккаб жараён 
ҳисобланиб, аудитнинг асосий муаммоси сифа-
тида қолмоқда. Фиригарлик бухгалтерия ҳисо-
бининг умумқабул қилинган тамойилларидан 
четга чиққан ҳолда молиявий ҳисобот маълу-
мотларини ўзгартириб, ҳисоботдан фойдала-
нувчиларни чалғитишдир [3]. 
Хорватиялик бир гуруҳ иқтисодчи олим-
лар фирибгарлик ноқонуний устунлик олиш 
мақсадида бир ёки бир неча шахс томонидан 
атайлаб қилинган ҳаракат ҳисобаланади ва 
унинг турли кўринишлари мавжуд деган фикрга 
келишган [7]. 
Юқоридаги фикрларга кўра, молиявий ҳи-
собот аудитида фирибгарликни аниқлаш маса-
лаларига оид кўплаб тадқиқотлар олиб борил-
ган. Аммо аксарият тадқиқотларда хўжалик 
юритувчи субъектларда активлар билан боғлиқ 
фирибгарлик масалаларига атрофлича эътибор 
қаратилмаган. 

Download 1.17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling