14-амалий машғулот. Чегаравий ҳолатлари бўйича ҳисоблаш
Чегаравий ҳолатлар услубининг мохияти
Download 20.36 Kb.
|
1 2
Bog'liq14-mavzu
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мавзуни мустаҳкамлаш учун саволлар
2. Чегаравий ҳолатлар услубининг мохияти
Темирбетон конструкцияларини ҳисоблашнинг бундай усули бузувчи зўриқишлар усулининг такомиллашган варианти ҳисобланади: Мазкур усул бўйича ҳисобланган конструкциялар бир мунча тежамли бўлади. Унинг асосини қуйидагилар ташкил этади: - конструкциянинг чегаравий ҳолати деган тушунчаси киритилди. Стандарт СЭВ384-74 кўра барча чегаравий ҳолатнинг икки гурухи белгиланди: биринчиси - юк кўтариш қобилияти, иккинчиси-нормал шароитда ишга яроқлилиги; -кесим юзаларининг мустаҳкамлиги элементнинг кучланиш-деформацияланиш ҳолатининг III босқичи бўйича амалга оширилади; -конструкциянинг нормал шароитда фойдаланишга яроқлилиги уни кучланиш-деформацияланиш ҳолатининг I ёки II босқичидан келиб чиққан ҳолда бажарилади; -захиравий умумий коэффициенти ўрнига юк, материал ва ишлаш шароити бўйича ҳисобий ишончлилик коэффициентлари киритилди. Чегаравий ҳолатнинг биринчи гуруҳи бўйича ҳисоб ишлари қуйидагиларни ўз ичига олади: мустаҳкамликка ҳисоблаш, конструкцияни бузилишдан сақлашини таъминловчи турғунликка ҳисоблаш, конструкция шаклини ўзгармаслигини таъминловчи ҳолат устиворликка ҳисоблаш (узунасига эгилиш ҳисоби); чидамлиликка ҳисоблаш ва чарчаш бузулишдан асрашга ҳисоблаш. Иккинчи гуруҳ бўйича чегаравий ҳолат ҳисоби қуйидагиларни ўз ичига олади: конструкцияда ёриқ ҳосил бўлиши бўйича ёки уларни очилиши бўйича ҳисоблаш; конструкцияни рухсат этилмаган силжишлардан асраш учун деформациялар бўйича ҳисоблаш. Бунда чегаравий ҳолатларнинг биринчи гуруҳи бўйича ҳисоблаш муҳимроқ ҳисобланади, чунки у конструкция ҳаётини белгилайди. Шунинг учун чегаравий ҳолат биринчи гуруҳи бўйича ҳисоблаш барча конструкциялар учун шарт. Темирбетон конструкциялари ҳисобий тизимида чегаравий ҳолатнинг иккинчи гурухи бўйича ҳисоблаш ҳам муҳим ҳисобланади. Бу гуруҳ чегаравий ҳолатнинг икки асосий йўналишини ўз ичига олади. 1.Темирбетон конструкциялари ёриққа чидамлилигига (ёpиқбардошлилиги) тeкшириш 2.Деформацияга текшириш. Ёриқ ҳосил бўлиши ва очилиши конструкцияларни нормал ҳолатда ишлашига ҳавф туғдиради: Бундай шароитда арматура занглайди, элементнинг ташқи кўриниши ўзгаради, натижада улар суюқлик ёки газни босим остида ўтказиб юборадиган бўлиб қолади. Конструкциядан фойдаланишнинг мақсади ва шартига қараб, ёриқбардошлилиги бўйича турли талаблар қўйилади, шунинг учун уларни ёриқлар ҳосил бўлиши, ёпилиши ва очилиши бўйича ҳисоблаш лозим. Конструкцияларни нормал кесимларида ёриқлар пайдо бўлишига бардошлиги бўйича ҳисоблашда қуйидаги шарт бажарилиши керак. Nmaxn ≤ Ncrc ёки Мmaxn ≤ Мcrc Яъни меъёрий куч таъсиридан ҳосил бўладиган энг катта меъёрий зўриқиш Nmaxn ёки эгувчи момент Мmaxn ёриқ пайдо қилувчи зўриқиш кучи Ncrc ёки эгувчи момент Мcrc дан катта бўлмаслиги керак. Ёриқлар очилишига ҳисоблашда, элементларнинг чўзилувчи арматура сатҳида пайдо бўладиган ёриқлар кенглиги - аcrc ёриқбардошлилик тоифаларига мос ҳолда белгиланган ёриқлар кенглигининг чекланган миқдори –[асrс] дан ортиб кетмаслиги керак аcrc ≤ [acrс] бу ерда [acrс[acrс – ёриқлар кенглигининг чекланган миқдори. Конструкцияларни силжишига ҳисоблашда уларда ташқи юкдан ҳосил бўладиган солқилик -f, унинг чекланган миқдори fu дан ортиб кетмаслиги таъминланиши зарур, яъни f ≤ [fu](7) Солқиланишнинг чекланган миқдори f и [1] 1.2- жадвалда келтирилган. Деформацияни чеклаш нима учун керак деган савол туриши табиий. Деформацияни чеклаш зарурати қуйидаги сабаблар туфайли вужудга келди: -кўзга ташланадиган эгилишлар одам психикасига салбий таъсир этадиган ҳолларда; -конструкциялар тебранганда одамларда ҳосил бўладиган ёмон ҳиссиёт уйғотадиган ҳолатларида; -технологик ускунани нормал ишлаши учун шароитни бузилиши ва элементнинг деформацияси натижасида мураккаб конструкцияни зарарланиши ҳолатларида ва ҳ. к. Конструкцияларни ишлаш шароити ва йўналишини ҳисобга олиб, меъёрий ҳужжатларда деформациянинг чегаравий қиймати белгиланади ва уларни ҳисоблашда эътиборга олиш зарур деб белгилаб қўйилди. Биринчи ёки иккинчи чегаравий ҳолатни вужудга келиши қуйидаги асосий омилларга боғлиқ: -ташқи кучлар ва таъсирлар қийматига; -бетон ва арматуранинг механик характеристикасига (вақтинча қаршилиги, оқиш чегараси); -конструкцияларнинг ишлаш шароитига (тайёрлашдаги шароити, зарарли муҳитда ишлаши ва ҳ.к). Юқорида келтирилган омилларни ҳисобга олиш учун бир қатор коэффициентлар тизими ишлаб чиқилди. Юкларнинг меъёрий миқдорини ўзгариши ҳисоблашда: -юк бўйича ишончлилик коэффициентлари - γf; -бетон ва арматуранинг механик тавсифини ўзгарувчанлиги бўйича ишончлилик коэффициентлари - γв, γs ; -ишлаш шароити бўйича коэффициентлари - γsi, γbi; -конструкцияларни қандай мақсадларда (бино ва иншоотларни халқ хўжалигидаги аҳамиятига қараб) фойдаланилишига қараб, ишончлилик коэффициенти - γn орқали ҳисобга олинади. Юқорида келтирилган коэффициентлар тизимини қўлланилишига сабаб, конструкцияларга энг ноқулай вазиятларда юклар таъсир этганда конструкцияларга энг ноқулай вазиятларда юклар таъсир этганда ҳам материаллар мустаҳкамлиги қиймати жуда кичик бўлганда ҳам ва конструкциялар мураккаб чегаравий ҳолатга дуч келганда ҳам ишончлилигини таъминлай олади. Мавзуни мустаҳкамлаш учун саволлар 1. Қурилиш конструкцияларини чегаравий ҳолатлар услубида ҳисоблашдан мақсад. 2. Чегаравий ҳолатлар деганда конструкциянинг қандай ҳолати тушинилади. 3. Қурилиш конструкцияларини чегаравий ҳолатлар услубида ҳисоблаш тўғрисида маълумот беринг. 4. Қурилиш конструкцияларини чегаравий ҳолатлар услубида ҳисоблашда ишлатиладиган коэффициентлар тўғрисида маълумот беринг. Download 20.36 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling