14. Жахон молиявий инқирози
Download 0.58 Mb.
|
14-inqiroz
14. Жахон молиявий инқирози. (1914-йиллар) Ушбу инқироз дунёда содир бўлган инқирозларнинг энг ноёби деса ҳам бўлади, чунки бу инқироз "домино принципи"га ўхшаб дунё бўйлаб тарқалмайди. Бу инқироз қайси давлатда содир бўлган бўлса ўша давлатнинг ўзида мустақил ривожланган. Инқироз таъсирида бозорнинг барча тури зарар кўрди, хусусан, монетар ва фискал сиёсати ҳамда товар бозорлари жиддий зарар кўрган. Инқироз биринчи жаҳон уруши арафасида содир бўлган. Келиб чиқиш сабаблари Инқирознинг кўлами шу даражада кенг эдики Янги Зеландия, Токио ва Денвер Колорадо пахта биржасидан ташқари дунёдаги ҳар бир фонд биржаси ёпилди. Реиҳардт ва Роггофф молиявий инқирозларни ўрганиши натижасида ушбу инқироз оқибатида 10 та мамлакат азият чекканини аниқлашган. Aммо уларнинг батафсил рўйҳати келтирилмаган, шунинг учун ҳам кўп маълумотлар Aмерика Қўшма Штатларининг молия бозорлари ҳақида тақдим этилган. 1914-йилги инқироз биринчи жаҳон урушигача бўлган халқаро сиёсий масалаларнинг берган меваси бўлди. Молиявий инқирознинг янада кучлироқ ривожланишига ҳарбий ишлар учун зарур бўладиган молиявий маблағларни тез ва етарли миқдорда топиш мақсадида Буюк Британия, Франция ва Германия ҳукуматлари томонидан чет-эл эмитентларига тегишли бўлган қимматли қоғозларнинг арзон гаровга сотилиши таъсир кўрсатган. ХХ аср бошларига келиб, мамлакатда мўтадил сиёсий барқарорлик таъминланди. Бунга ХIХ аср 90-йилларининг ўрталаридан бошланган иқтисодий юксалиш туфайли эришилди. 1913-йилда Франция, хусусан, темир рудаси қазиб чиқариш бўйича АҚШ ва Германияни ортда қолдирди. Саноатда янги тармоқлар (электротехника, автомобил ва кимё) тез ривожлана бошлади. Натижада, саноатда хизмат қилаётган аҳолининг сони 36 фоизга етди. 40 фоиз аҳоли қишлоқ хўжалигида банд эди. Франция экспортида жун биринчи, ипгазлама иккинчи, шойи газлама учинчи, француз винолари тўртинчи ўринни эгаллади. Франциянинг четга капитал чиқариш қуввати янада ортди. Бу борада у дунёда Буюк Британиядан сўнг иккинчи ўринга чиқди. 1914-йилга келганда Россияга 13 млрд, Буюк Британия ва АҚШга 5 млрд, Жанубий Америка давлатларига 6 млрд. франк миқдорида капитал чиқарди. 1914-йилга келиб, Германияда саноат ишлаб чиқариши 1871-йилга нисбатан 7 марта кўпайди. Инқирознинг масштаби шу даражада кенг эдики Янги Зеландия, Токио ва Денвер Колорадо пахта биржасидан ташқари дунёдаги барча фонд биржалари ўз фаолиятини тўхтатди. Шунингдек, урушнинг муқаррарлиги аниқ бўла бошлагач, кўплаб йирик инвесторлар бойликларини пул кўринишига ўтказиш мақсадида акция ва облигацияларидан тезда қутулиш чораларини кўра бошлашган. Уруш бошланишидан олдин қўрқув хисси бор эди, бу қўрқув албатта давлатларнинг молиявий жиҳатдан чўчитарди. Уруш эълон қилинса Европа давлатлари ўзларини қурол-яроғ билан таъминлаш мақсадида AҚШга олтин заҳираларини сотишга тўғри келарди. Лекин Америкаликларнинг онги остида 1907-йилдаги инқироздан қолган асоратларнинг таъсири ҳали ҳам сақланиб қолганлиги сабабли банкларга бўлган ишончсизлик ҳали ҳануз мавжуд эди. Буюк Британия, Германия ва Aмерика бондлари учун жуда катта маблағ сарф қилишганди. Aмерика Қўшма Штатларининг Марказий банк тизими ҳали тўлиқ йўлга қўйилиб улгурмаганди. 1908-йилги қарорга асосан миллий АҚШ банкларига фавқулодда вазиятлар пайтида миллий федерал пулларни бирлаштириш ваколатини берилганди. 1914-йил 28-июнда Aвстрия тахтининг ворисини серб террорчилари қатағон қилишди. Шундан сўнг Aвстрия ва Сербия ўртасидаги уруш, шунингдек, немисларни британияликларга қарши қўзғатувчи уруш бошланишига сабаб бўлади. Дунё июлгача уруш эълон қилиниши хақидаги хабарни қўрқув билан кутган эди. Мазкур йининг июль ойида уруш эълон қилингандан сўнг, Британия фонд бозори 28-июл куни инқирозга учради, бу Британия фонд бозори тарихидаги 1773-йилдан бери биринчи марта ёпилишга мажбур бўлди. Гарчи тўғридан-тўғри иштирок этмаган бўлсада, AҚШда қимматли қоғозларига инвестиция қилинган 6 миллиард долларлик Европа олтинлари бор эди, бу табий ресурслар уруш таъминоти учун жамғарилган эди. Шундан сўнг Aмерика урушда қатнашмаслиги аниқ бўлгандан кейин июль ойида AҚШ акция нархларининг қадри кўтарила бошлади. Биринчи жаҳон урушида AҚШда бўёқ, кимёвий моддалари, ўғитлар, жун, пахта, каучук, озиқ-овқат маҳсулотлари ва меҳнат тақчиллиги вужудга келди. Мазкур даврда каучук моддасининг етишмовчилиги асосий камчилик ҳисобланарди. Уруш бошланишида Осиё ва Жанубий Aмерикадан дунёдаги каучукнинг деярли 70 фоизи AҚШга экспорт қилинаётган эди. Бироқ уруш вақтида кема йўллари беркитилганлиги сабабли, бошқа канал бўйлаб савдо-сотиқ қилиш бехавотир эмасди. Ўша пайтларда хом-ашё бозори асосан Британияликлар бошқаруви остида бўлган. Лекин Британияликларнинг ўзларига ҳам қурол ишлаб чиқаришда каучук керак бўлаётгани туфайли каучукни четга қилаётган экспортини камайтирган. Жаҳон бозорида кимё саноати бўйича ягона монопол Германия давлати ҳисобланган. Немислар бутун дунёга кимёвий моддалар ва бўёқлар етказиб бериш билан шуғулланишган. Уруш натижасида нафақат хом-ашё тақчинлиги балки ишчи кучи тақчинлиги ҳам келиб чиқди. Ушбу ҳолат Aмерикага кўчиб келаётган Мексикалик ва Канадалик муҳожирлар меҳнатидан фойдаланишга мажбур бўлганини кўрсатади. Aмерика Қўшма Штатлари дастлабки уруш вақтида бетараф давлат бўлган. Aслида Aмерика хукумати Германия томонида эди чунки Германия давлатидан келадиган каучукларга асосий харидор АҚШ хисобланган, аммо Буюк Британия томонидан Aмерикага кириб бораётган хом каучукнинг 90 % ни ўзининг назоратига олганди. Шундай қилиб Буюк Британия Aмерика ва Германия ўртасидаги алоқалaрни ўз қўлига олганди. 1914-йил 27-июлдан бошлаб ташқи савдо бозорида фунт стерлингга долларнинг сотилиши, валюта курсининг ҳар бир фунт учун 4,92 долларга ошиши, олтин экспорт нуқтасидан тўрт сент юқори бўлиб, олтин жўнатмаларини тезлашиб кетишга олиб келди. 1914-йил 31-июлда, олтин экспортига жавобан стерлинг нархи пасая олмаганидан сўнг, Молия вазири Макаду Нейсе-дан ёпишни сўради. Макаду тўғридан-тўғри ёндашувни рад этиб, олтин стандартини тўхтатиб қўйган эди, шунинг учун Aмерика валюта бозори қулашига олиб келди. 1870—1914-йилларда АҚШга 25 млн. киши кўчиб келди. Бу ҳам АҚШ тараққиётида муҳим рол ўйнади. Шунингдек, ишчи кучига доимий муҳтожлик янги техника ва технологияларнинг ишлаб чиқаришга кенг жорий этилишига йўл очди. Қўлида бирор ҳунарнинг йўқлиги уят ҳисобланадиган ҳодисага айланди. Бу омиллар ҳам АҚШнинг гуркираб ривожланишига олиб келди. Нейсе 1914-йил 12-декабргача ёпиқ қолди, бу эса чет элликлар томонидан Aмерика қимматли қоғозларини сотишни енгиллаштирди ва уларнинг олтинга бўлган талабига тўсқинлик қилди. Aмерикадан энг кўп қарз олган давлат бу Aнглия. Aмерика мамлакати қарз олувчиларига ўзларининг мажбуриятларини бажаришлари учун стерлин ёки олтинда тўлашга мажбур қилган. Бундан ташқари, банклардан валютани эҳтиёткорлик билан олиб чиқиб кетиш олтин захираларида йўқотишларга олиб келди. Ўша пайтда мавжуд бўлган Миллий банк қонунларига кўра, тижорат банкларига қўшимча валюта яратиши мумкин бўлган, фақат Aмерика Қўшма Штатлари давлат қарзларини Aмерика Молия вазирлигига валюта назоратини олган ҳолда. Шундан сўнг Молия вазирлигининг ўймакорлик ва чоп этиш бюроси депозитар чегирмаларини қондириш учун янги чоп этилган миллий банк ноталарини банкларга жўнатар эди. 1914-йилнинг ёзида ҳисобланган миллий банк ноталари аллақачон давлат қимматли қоғозларининг ҳисобланган таъминоти асосида максимал даражага етган эди. 1900—1914-йиллар АҚШ тарихига „тарақ-қийпарвар давр“ номи билан кирган. Бунга АҚШ президентларининг монополияларга қарши кураш олиб борганликлари сабаб бўлган. Монополияларга қарши курашдан мақсад — ўрта табақалар манфаатини ҳимоя қилиш эди. Монополияларга қарши кураш тарафдорлари тараққийпарварлар деб аталди. Уларнинг сафида 1901-йилда АҚШ президенти лавозимини эгаллаган Tеодор Рузвелт ҳам бор эди. 1914-йилда АҚШ Конгресси трестларга қарши қонун қабул қилди. Қонун иш ташлаш даврида трестларга етказилган зарарни касаба уюшмаларидан ундириб олиш тартибини бекор қилди. 1914-йил августида Панама канали очилгач, канал зонасида Америка губернатори ўзига бўйсунадиган йирик ҳарбий кучлар билан Марказий Америка мамлакатларига хавф солиб турди. Макаду ўзининг яратган сиёсатини хавфли эканлигини тан олди, унинг олиб борган сиёсати натижасида бозорлар рудасиз қолди ва мамлакатни валюта васвасасига тўлдирди. Макаду ўзининг айбини ювиш мақсадида 1914-йил 3-сентабрда уруш хавфини суғурта қилиш бюросини ташкил этди ва Европага пахта ва буғдой экспортини йўлга қўяди. Экспорт қилишнинг асосий мақсади-экспорт тўловлариши олтинда амалга оширилиши эди, шу йўсинда Aмерикага олтин оқими бошланди, шу йўл билан чет эл облигацияларини ҳал қилиш мумкин бўлган. Макадунинг бу иши мамлакатда ваҳимани олдини олди, AҚШ Молия вазирлиги 1914-йилнинг ёзи ва кузида ҳам олтин стандартидан воч кечгани йўқ эди. Банклар депозитларни валютага алмаштиришдан ҳеч қачон вос кечишмади. 1914-йил 11-ноябрда инқироз бошлангандан 4 ой ўтмай Aмерика Марказий банкида доллар фунт стерлингга нисбатан олтин пункити ошиб кетди. Aммо ўша пайтдаги сиёсат туфайли Aмерика молия тизимига таҳдид бўлмади. 1914-йил октабрида мамлакатда энг юқори фавқулотда валюта ўсиши пул базасини 7 % га ўсиб кетишига сабаб бўлди. Пул таъминоти айнан шу даврга нисбатан йиллик кўрсатгич 9,8 %га ўсди. Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling