14. Kvartira va uning tarkibi Умумий хона майдонининг юзаси 18 м
Download 35.36 Kb.
|
14dan 26 gacha
- Bu sahifa navigatsiya:
- 250x120x65 ва 250x120x88
- 390x190x188 мм ва 390x90x188 мм
ташқи ва ички деворларга бўлинади. Ташқи деворлар бинодаги
ички сунъий яратилган муҳитни ташқи инсоннинг иродасига боғлиқ бўлмаган ҳолда ўзгариб турадиган муҳитдан ажратиб турадилар. Улар ўзларининг хусусий оғирликларини, ёпмалардан тушадиган юкларни, шамол таъсирини, заминнинг акс таъсири- дан бўладиган таъсирларни қабул қиладилар. Ташқи деворлар ташқи томондан қуёш радиациясининг, ёғин-сочинларнинг, ўзгариб турувчи ҳаво температураси ва нисбий намлигининг, ташқи шовқиннинг таъсирида бўладилар. Ташқи деворлар бино фасадининг асосий композиция элементи вазифасини ҳамда, кўпинча, юк кўтариш вазифасини ҳам бажарадилар. Турли хил ёпма конструкцияларнинг плиталари, балкалари (тўсинлари) орқали бинонинг горизонтал конструкцияларидан тушадиган юкларни қабул қилиб пойдеворга узатадиган деворлар юк кўтарувчи деворларга кирадилар. Агар девор бинонинг баландлиги бўйича ўзининг оғирлигидан бошқа юкларни кўтармаса, уни ўз-ўзини кўтарувчи девор дейилади. Каркасли биноларда кўпинча деворлар қаватлар чегарасида каркас элементларига маҳкамланган бўлади. Ундан тушадиган юк бевосита пойдеворга узатилмайди. Бундай деворларни юк кўтармайдиган деворлар дейилади. Ташқи деворларнинг қалинлиги статик ва теплотехник ҳисоблар натижасига асосланиб қабул қилинади. Лекин уларни унификацияланган ўлчамлар билан боғлаш керак. Масалан, тош материаллардан қилинганда, ташқи деворнинг қалинлиги шу материалнинг ўлчамларига мос равишда қабул қилинади. Ғиштнинг ўлчамлари 250x120x65 ва 250x120x88 мм бўлгани учун 1; 1,5; 2; 2,5 ва 3 ғишт қалинликдаги деворнинг қалинлиги мос равишда 250, 380, 510, 640 ва 770 мм ни ташкил қилади. Кесилган табиий тошлардан ва майда енгил бетон блоклардан қилинган деворларнинг қалинлиги 390 ва 490 мм, чунки блокларнинг ўлчамлари 390x190x188 мм ва 390x90x188 мм. Download 35.36 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling