14. Kvartira va uning tarkibi Умумий хона майдонининг юзаси 18 м
Download 35.36 Kb.
|
14dan 26 gacha
Конструктив схема – маълум бир конструктив системанинг вариантидир. Конструктив схема – юк кўтарувчи конструкцияларнинг фазода жойлашиш ва таркибига боғлиқ ҳолда белгиланади. Уни ҳам лойиҳалаштиришнинг бошланғич босқичида бинога қўйилган ҳажмий-план, конструктив ва технологик талабларни ҳисобга олган ҳолда танлаб олинади.
23.Qurilish sistemalari Вертикал юк кўтарувчи конструкцияларга мос равишда қуйидаги асосий конструктив системалар қўлланилади Каркассиз (деворли) система. Каркасли система. Ҳажмий-блокли система. Стволли система. Қобиқсимон система Деворли конструктив система турар-жой биноларида кенг тарқалган. Деворли конструктив системали биноларда барча горизонтал конструкциялардан тушадиган вертикал ва горизонтал юкларни юк кўтарувчи деворлар қабул қиладилар. Бинонинг мустаҳкамлиги, устиворлиги асосан юк кўтарувчи деворлар томонидан таъминланади. Юк кўтарувчи деворлар пишган ғиштдан, керамик ва майда бетон блоклардан, йирик блок ёки панеллардан, монолит бетондан бажарилиши мумкин. Каркасли конструктив система турар-жой ва жамоат биноларида асосан кўп қаватли биноларда кенг кўлланилади. Каркасли конструктив системаларда барча горизонтал конструкциялардан узатиладиган вертикал ҳамда горизонтал юкларни бинодаги вертикал стерженлар – устунлар (колонналар) қабул қиладилар. Деворлар асосан бинони ташқи муҳитдан ажратиб турувчи тўсиқ конструкция вазифасини бажарадилар. Бинони мустаҳкамлиги ва устуворлигини асосан каркаснинг элементлари таъминлайдилар. Каркас элементлари монолит ва йиғма темирбетондан, металлдан тайёрланиши мумкин. 24.Zamin va poydevorlar. Грунтлар - ернинг устки қисмини ташкил қилувчи заррачалар скелети-дан иборат геологик тоғ жинсларидир. Улар орасидаги ғовакликлар ҳаво ёки сув билан қисман ёки тўлиқ тўлган ҳолатда бўлиши мумкин. Бинонинг пойдевори таяниб турадиган ва ундан тушадиган юкларни қабул қиладиган грунт ёки тош жинслар замин ёки асос деб аталади. Агар пойдевор остидаги грунт ўзининг табиий ҳолатида бинонинг устуворлигини, унда бир текис деформация бўлишини таъминлаш учун етарли юк кўтариш қобилиятига эга бўлса, бундай замин табиий замин деб аталади. Агар пойдеворнинг таги қўйиладиган чуқур-ликда заминнинг юк кўтариш қобилияти етарли бўлмаса, уни сунъий равишда мустаҳкамлаш керак бўлади. Бундай замин сунъий замин деб аталади. - заминнинг юк кўтариш қобилиятлари етарли бўлиши, - улар бир текис сиқилувчан, - қўзғалмас, - ер ости сувлари таъсирида ювилиб ёки эриб кетмайдиган, - музлаганда шишмайдиган бўлишлари керак. 25.tabiiy va suniy zaminlar Агар пойдевор остидаги грунт ўзининг табиий ҳолатида бинонинг устуворлигини, унда бир текис деформация бўлишини таъминлаш учун етарли юк кўтариш қобилиятига эга бўлса, бундай замин табиий замин деб аталади. Агар пойдеворнинг таги қўйиладиган чуқур-ликда заминнинг юк кўтариш қобилияти етарли бўлмаса, уни сунъий равишда мустаҳкамлаш керак бўлади. Бундай замин сунъий замин деб аталади. 26.Poydevorlar va ularning konstruktiv yechimlari. Бинолардаги деворлар улардаги жойлашган ўринларига қараб Download 35.36 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling