5-маъруза. Бетон учун майда ва йирик тўлдиргичлар Режа
Download 108.5 Kb.
|
5- Бетон учун майда ва йирик тулдиргичлвр
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тўлдирувчиларнинг турига кўра бетонлар
- Ўртача зичлигига кўра бетонлар
- Ўта енгил бетон
5-маъруза. Бетон учун майда ва йирик тўлдиргичлар Режа: 1. Бетон ҳақида тушунчалар. 2. Бетонларнинг синфланиши. 3. Бетонларга қўйилган асосий талаблар 4. Бетон учун хом ашёлар. 4. Бетонни мустаҳкамлиги. Бетонлар қурилишда ишлатиладиган асосий ашёлардан биридир. Саноат, турар жой бинолари, қишлоқ хўжалиги иншоотларининг конструкциялари бетондан тайёрланади. Шунингдек, бетонлар тўғон, шлюз, каналлар қуришда, қирғоқларни мустаҳкамлашда, автомобил, темир йўл ва кўприк йўлларини қуришда ишлатилади. Кимё саноати аппаратларининг ички ва сиртқи юзаларини қоплаш учун бетоннинг махсус турларидан фойдаланилади. Боғловчи модда, майда ва йирик тўлдиргичларни сув билан қориштириб олинган қоришманинг аста-секин қотиши натижасида ҳосил бўлган сунъий тош бетон деб аталади. Зичлигига кўра бетонлар қуйидагича таснифланади. Бетоннинг синфланиши. Боғловчи модданинг турига кўра бетонлар қуйидаги турларга бўлинади: цементли бетонлар (энг кўп тарқалган); силикат бетонлар (оҳак қумтупроқли боғловчи асосида); гипсли боғловчи асосидаги бетонлар; аралаш боғловчилар асосидаги бетонлар (цемент-полимерли, цемент оҳакли, оҳак-шлакли ва бошқалар); Ишқорли бетонлар (ишқорли боғловчилар асосида); Махсус боғловчилар асосидаги бетонлар (махсус жойларда ишлатилиш мақсадида). Тўлдирувчиларнинг турига кўра бетонлар қуйидаги кўринишларда бўлади: зич тўлдирувчилар асосида тайёрланган бетонлар; ғовак тўлдирувчилар асосида тайёрланган бетонлар; махсус тўлдирувчилар асосида тайёрланган бетонлар (махсус талабларга жавоб бериш мақсадида). Ўртача зичлигига кўра бетонлар куйидаги турларга бўлинади: ўта оғир бетон; ўртача зичлиги 2500 кг/м3 дан юқори, жуда оғир тўлдирувчилар (магнетит, барит, чўян майдалари ва бошқалар) асосида тайёрланган бетонлар киради; оғир бетон; ўртача зичлиги 1800-2500 кг/м3, оғир тоғ жинсларидан ҳосил бўлган қум, шағал, чақиқ тошлар асосида тайёрланган бетонлар киради; енгил бетон, ўртача зичлиги 1200-1800 кг/м3 бу турга ғовак табиий ва сунъий тўлдирувчилар асосида тайёрланган бетонлар киради. Ўта енгил бетон, ўртача зичлиги 1200 кг/м3 паст бўлиб, буларга ячейкали ва майда тўлдирувчиларсиз йирик ғовак тўлдирувчилар асосида тайёрланган йирик ғовакли бетонлар киради. Download 108.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling