9- амалий машғулот. Бинонинг газ таъминоти. Газ асбобларини ўрнатиш қоидалари. Бинонинг газ қувурларинииг аксонометрик схемасини қуриш. Бинонинг газ қувурларинииг сарфларини аниқлаш


Download 15.3 Kb.
Sana30.04.2023
Hajmi15.3 Kb.
#1407061
Bog'liq
9- Амалий машғулот


9- Амалий машғулот. Бинонинг газ таъминоти. Газ асбобларини ўрнатиш қоидалари. Бинонинг газ қувурларинииг аксонометрик схемасини қуриш. Бинонинг газ қувурларинииг сарфларини аниқлаш.
Улар газни бинонинг ичида газ асбобларига етказиб берадилар. Уйга келактган газ қувурида бино деворидан 2 м дан кўпроқ масофада газ ёпиш ускунаси қўйилиши керак. Лекин, кўпинча кран ердан чиқиш газ қувурида ердан 1,8 м баландликда ўрнатилади.Газ қувурларини бинога киритиш асосан,одам яшамайдиган хоналардан, яъни зинопоя хонаси,йўлак хамда ошхона орқали киритилиши мумкин. Суюлтирилган газ қувурларини ертыъа, техник қаватлардан ўтказиш мумкин эмас.
Бино ичида газ қувурлари капитал деворларни хамда қаватлар орасидаги кпмани тешиб ўтганда, газ қувурлари пўлат қувурдан тайёрланган ғилоф ичидан ўтказилади.Ғилофнинг учи девордан, хамда полдан икки тарафга 5 см чиқиб туриши керак.Ғилоф ичидаги газ қувурида пайванд чоки бўлмаслиги керак. Уй ичи газ қувурининг минимал баландлиги полдан 2 м бўлиши керак.Газ қувурининг хар бир хонадонга кириш жойида беркитувчи кран бўлиши керак. Кран асосан зинапоя хонасида ўрнатилади.Хар бир газ асбобининг олдида полдан 1,5 м баландликда беркитувчи кран қўйилиши керак.
Уй ичи газ қувури билан электр сими орасидаги масофа камида 5 см бўлиши керак (агарда сим очиқ бўлса).Девор ичидан ўтган сим билан газ қувури кесишган жойда камида 1 см. бўлиши керак.
Агарда бинода қаватлар сони тўртдан кам бўлса, газ тик қувурининг асосида кран қўйилмайди, ундан кўп бўлса қирқилади.
Уй ичи газ қувурлари темир қозиқ ёрдамида деворга махкамланади.Қозиқлар орасидаги масофа газ қувури диаметрига боғлиқ бўлиб, у д - 25 мм бўлса, масофа камида 3,5 м, д 20 мм бўлса - 3 м, д 15 мм бўлса - 2,5 м, д 50 ммда - 5 м. Уй ичи газ қувурларини ётоқхона, мехмонхона ва бошқа яшаш хоналарида газ асбоблари бўлмаса улар орқали ўтказиш мумкин эмас.
Газ истеъмолининг меъёрлари
Газнинг йиллик сарфини хисоблаш. Газнинг йиллик истеъмоли шахар,шахар тумани ёки қўрғоннинг газ таъминоти лойихасини тузишда асосий кўрсаткичдир.Газнинг йиллик сарфи меъёрлари бўйича хисобий давр учун ривожланиш истиқболларини хисобга олган холда аниқланади.Хисобий даврнинг давомийлиги шахар ёки қишлоқнинг истиқбол ривожланиш режасига кўра қабул қилинади.Шахар газ истеъмолининг барча турларини қуйидаги гурухларга бўлиш мумкин:
а) маиший истеъмол; б) ахолига маиший хизмат кўрсатиш ва жамоат корхоналаридаги истеъмол; в) биноларни иситиш ва вентилацияга истеъмол;г) саноат истеъмоли.
Маиший истеъмол уй-жой шароитида кир ювишни хисобга олгандаги турар-жой биноларининг йиллик газ сарфи қуйидаги ифода бўйича аниқланади:

бу ерда: Н - газдан фойдаланувчи яшовчиламинг сони, киши,
киши;
А - турар-жой биноларининг умумий майдони, м2;
ф- бир кишига мўлжалланган умумий турар-жой майдонининг меъёри,
ф= 15 м2/киши;
з1 -марказлашган иссиқ сув таъминотига ва газ плитасига эга бўлган
хонадонларда /кварталларда/ яшовчиламинг қисми;
з2 -газли сув иситкичлар ва газ плиталарига эга бўлган хонадонларда/кварталларда/ яшовчиламинг қисми;
з3 - газли сув иситкичлари ва марказлашган иссиқ сув таъминотига эга бўлмаган хонадонларда /кварталларда/ яшовчиларнинг қисми;
н1 - марказлашган иссиқ сув таъминотига ва газ плитасига эга бўлган хонадонларда /кварталларда/ йиллик иссиқлик сарфининг белгиланган меъёри, МЖ/киши;
н2 - газли сув иситк ичлар ва газ плиталарига эга бўлган хонадонларда /кварталларда/ йиллик иссиқлик сарфининг белгиланган меъёри, М Ж/киши;
н3- газли сув иситкичлари ва марказлашган иссиқ сув таъминотига эга бўлмаган хонадонларда (кварталларда) йиллик иссиқлик сарфининг белгиланган меъёри, МЖ/киши;
- фойдаланилаётган газнинг ёниш иссиқлиги, (хисобий қуйи қиймати) М Ж/м3.
1. Ахолига маиший хизмат кўрсатиш ва турар-жой биноларининг жамланган сарфини 5% ида олинадиган ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган, савдо ва ахолига маиший хизмат кўрсатиш корхоналарининг эхтиёжи учун газнинг йиллик сарфи қуйидагича топилади:

Газнинг соатлик сарфларинж аниқлаш.
Иситишга газнинг максимал соатлик сарфи қуйидаги ифода бўйича аниқланади:

бу ерда: қис - турар-жой биноларининг 1 м2 умумий майдонини иситишга сарфланадиган максимал иссиқлик оқимининг йириклаштирилган кўрсаткичи.
А-турар-жой биноларининг умумий майдони,м2;
к1 - жамоат биноларини иситишга сарфланадиган иссиқлик оқимини хисобга олувчи коэффисиент; аниқ маълумот берилмаган тақдирда 0,25 га тенг қилиб қабул қилинади;
ɳ - иситиш қурилмаларининг фойдали иш коэффисиенти, қозонлар учун 0,8 иситиш печкалари учун эса 0,65-0,80 деб қабул қилинади;
- газнинг хисобий қуйи ёниш иссиқлиги МЖ/м3.
Download 15.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling