14-маьруза. Регистрлар ва уларнинг асосий турлари
Download 0.56 Mb. Pdf ko'rish
|
1 2
Bog'liq141[1]
- Bu sahifa navigatsiya:
- Сурилувчи регистрлар.
- Назорат саволлар
Сақловчи регистрлар Параллел регистрларни асинхрон, синхрон, бирпоғонали, иккипоғонали триггерлардан ташкил қилиш мумкин. 14.2-расмда n – разрядли бир фазали сақловчи регистр схемаси келтирилган (сўзни 16 байт, байт – 8 битни, 1 сўз – 2 байтни ташкил қилади). а) б) 14.2-расм. Бир фазали параллел сақловчи регистр: а) схемаси; б) ШГБ си. Регистр синхрон RS – триггерларида қурилган. Триггерни R киришларни умумий шина билан бирлаштирганда тушув шинасини ташкил қилади. Регистрларнинг тезкорлиги – регистрга иккилик кодларини ёзилиш вақти минимал вақтларда регистрни киришларига ахборотларни навбатининг келиши: T р.ёз. = 2t Т + t n , бу ерда t Т – триггер сигналини ушланиш вақти, t n – ҲАМ элементларидаги сигнални ушланиш вақти. Регистрларда ахборотларни жуфт фазали қабул қилиши ва узатиши кенг қўлланилади. Жуфт фазани регистрда ишлатиш билан, регистрга ёзиш вақтини қисқартиришга олиб келди. 14.3-расм. Кодни қарама-қарши фаза узатиш схемаси. Қабул қилиш учун С1 ва Пр шиналарига сигнал бериш керак. Кодни сақлаш учун Ti триггер Пр шинасидан сигнал келишини бекор қилиш керак. Сурилувчи регистрлар. Сурилувчи регистрлар – иккилик ахборотларни чап ёки ўнгга регистр бўйича бошқарув сигналларига қараб суриш амалларини бажаради. Сурувчи регистрларда кетма-кет кодларда иккилик сўзларини киритиш ва чиқаришга кетма-кет регистрлар дейилади. 14.4-расм.Сурилувчи регистр схемаси (кетма-кет ўнгга 1 та разрядга суриш). Регистр синхрон қарама - қарши фазали узатиш ва қабул қилувчи занжирларида RS – триггерларида қурилган. Сурувчи регистрлардаги регистр бўйича иккилик ахборотларини чап ёки ўнгга сурувчи регистрларини реверсив деб аталади. Интеграл техникасида мантиқий универсал турли регистрлар ишлатилиб, улар ихтиёрий турдаги регистрни ташкил қилиши мумкин. 14.4 – расмда универсал кириш ва чиқишлари билан белгиланган регистрни шартли график кўриниши берилган. R – регистрни нол Ҳолатига ўтказиш учун кириш; D0 - -регистрга ахборотларни кетма-кет киритиш учун кириш; D1, D2, D3, D4 - регистрга ахборотларни параллел киритиш учун кириш; EWR – регистрга ахборотларни ёзиш учун рухсат кириши; E - ўнгга суриш рухсат кириши; E - чапга суриш рухсат кириши; С – суриш сигналлари учун кириш; Q0 – Q3 – чиқиш шиналари. 14.5 – расм. Универсал регистрни шартли график кўриниши. Хозирги вақтда микросхемалар туркумида регистрни сақлаш ва суриш вазифаларини бажарувчи бир қатор микросхемалар ишлаб чиқилмоқда. 4 х рег. сурувчи универсал регистри К5000ИР141 500 туркумда Ҳамда К176ИР3 универсал сурувчи регистр К176 туркумдаги микросхемаларда ишлаб чиқилмоқда. Назорат саволлар: 1.Тадрижий интеграл схемалар Ҳолати нимага боғлиқ? 2.Тадрижий интеграл схемаларга мисол қилиб қайси қурилмалар олиниши мумкин? 3.Регистр нима вазифа бажаради? 4.Регистр қандай элемент ва схемалардан иборат? 5.Параллел регистр нима вазифа бажаради? 6.Кетма-кет регистр қайси триггерларда амалга оширилади Download 0.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling