14-маъруза мультимедиа алоқа тармокларининг асосий трафик параметрлари
Download 369.5 Kb.
|
14-Маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Видеотелефония.
- Видеоконференция.
- Масофадан тиббий хизмат кўрсатиш.
- Видеомониторинг.
- Радио ва телевизион дастурларни олиб кўрсатиш.
Юқори сифатли товуш. Юқори сифатли товуш деганда шундай сервис тушуниладики, бу сервис юқори сифатли товушни, масалан, мусиқа, концертлардаги чиқишларни ва ҳ.к. ларни узатишни ва эшиттиришни амалга оширади.
Видеотелефония. Мазкур сервис икки абонент ўртасида инсонлар нутқини унча юқори бўлмаган сифатдаги унинг тасвири билан бирга узатишни амалга оширади. Мазкур сервис мижозлари тегишли коммутацион аппаратура орқали реал вақт режимида бир-бирларини эшитишлари ва кўришлари мумкин. Видеоконференция. Мазкур сервис абонентлар гуруҳи ўртасида товушли ва видеотрафикни узатишни амалга ошириб, бунда товуш ва видеосигналлар бир-бирига боғлиқ бўлмаган ҳолда (турлича транспорт бирикмалари бўйича) тармоқда узатилади, уларнинг қабул қилишдаги синхронланиши транспорт даражасидаги тегишли протокол билан таъминланади. Масофадан тиббий хизмат кўрсатиш. Мазкур сервис беморларни масофадан тиббий текшириш, ташхис қўйиш ва маслаҳат беришни таъминлайди. Мазкур сервис трафиги реал вақт миқёсида узатилган товуш ва видеомаълумотларни, текширув натижаларини ва бошқаларни ўз ичига олади. Видеомониторинг. Мазкур сервис хоналарнинг видеокузатувини амалга оширади, турли вазифаларни бажарувчи ҳудудларни қўриқлаш, турли хил ноанъанавий вазиятлар тўғрисида тезкор хабардор қилиш, одамлар тўпланадиган жойларда доимий мониторинг (реал вақт режимида) қилиш учун қўлланилади. Радио ва телевизион дастурларни олиб кўрсатиш. Мазкур сервис радио ва телевизион каналларни рақамли телекоммуникацион тармоқ орқали олиб кўрсатишни амалга оширади. Рақамли телевидение. Мазкур сервис унинг мижозлари талабига кўра юқори сифатли рақамли телевидение кўрсатувларини (бадиий филмлар, мусиқали видеоклиплар, спорт трансляциялари) амалга оширади. Замонавий телекоммуникацион тармоқларининг ривожланишида асосий йўналиш сервиснинг турли хил кўринишларини, шу жумладан, мультимедияли сервисларни ҳам қўллаб-қувватлаш ҳисобланади. Мультимедияли трафикнинг турли хил кўринишларининг тармоқ ресурсларига талаблари жуда жиддий тарзда фарқ қилиши мумкин. Масалан, оддий трафик, одатда, уни фойдаланувчига етказиб бериш вақтига алоҳида чеклашлар қўймайди. Бундай трафикка қўйиладиган талабнинг ҳаммаси – бу янги минимал ўтказиш қобилиятини ажратишдир. Реал вақтда видеоконференция ўтказиш учун трафик бошқа мисол бўлиши мумкин. У анча ўтказиш қобилиятинигина эмас, балки видеокадрларни олувчига етказиб беришнинг вақтини минималлаштиришни талаб этади. Бундан ташқари, агарахборот пакетларининг тутилиб қолишлари ниҳоятда номунтазам хусусиятга эга бўлса, видеоконференция сеансини ўтказиш сифати қониқарли бўлмайди. Мазкур ҳолда, тармоқ ресурсларига кўпгина параметрлар бўйича қатъий талаблар қўйилади. Бу параметрлар қуйида муфассал кўриб чиқилади. Замонавий телекоммуникация тармоқларида мультимедия трафигини тавсифлаш ва таҳлил қилиш жуда мураккаб ва қийин вазифа ҳисобланади. Бундай қийинчиликларнинг асосий белгилари қуйидагилардан иборат: Узатиш тезликларининг кенг диапазони – телефон трафигини узатиш ҳолидаги каби бир неча кбит/с дан то видеоконференцияларни узатишдаги каби юзлаб Мбит/с гача; Узатилаётган мультимедияли ахборот оқимларининг турли хил статистик хоссалари (реал вақт трафиги тармоқ ресурсларига қатъий талаблар қўяди); Тармоқ конфигурацияларининг жуда катта хилма-хиллиги, узатиш технологиялари ва протоколларининг кўплиги (Gygabit Ethernet, ATM, MPLS ва бошқалар); Узатилаётган ахборотларни кўп даражали ишлов беришни, бунинг оқибатида хизмат кўрсатиш сифати ишлоб беришнинг бир неча даражасига боғлиқ бўлиб қолади. Download 369.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling