ЗИНЧЕНКО ПЕТР ИВАНОВИЧ (1903-1969)
Машҳур рус психологи, хотира муаммоси асосчиларидан ҳисобланади. Унга хотирани ўрганиш ишлари катта шухрат келтирган. Биринчи илмий ишини 1930 йилларда А.Н.Леонтьев бошчилигида олиб борган. Харьков университети профессор лавозимида ишлади. Кейинчалик изланишларида ишларида ихтиёрсиз хотирани ўзгартиришга катта эътибор қаратди. Бу ишларнинг асосий натижалари «Ихтиёрсиз эслаб қолиш» китобида акс эттиилган(1961). Унинг раҳбарлигида таълим эффективлиги ва хотира маҳсулдорлиги муаммолари ишлаб чиқилган.
ТЕПЛОВ БОРИС МИХАЙЛОВИЧ (1896-1965)
Машҳур рус психологи у 1896 -йилнинг 20 -октябрда дунёга келди. Илк фаолияти даврида идрок тасаввур ва тафаккур бўйича илмий иш олиб борган. Сўнгра индивидуал фарқлар устида узоқ илмий иш олиб борган.
Дифференциал психология илмий мактаби асосчиси. Қобилятлар концепциясини ишлаб чиққан.
У И.П.Павловнинг олий нерв фаолияти типлари таълимотига асосланиб, одамнинг индивидуал-психологик фарқларининг физиологик асосларини ўрганиш дастурини ишлаб чиққан, натижада индивидуал фарқлар назариясини таклиф қилган.
Ўз тадқиқотларида санъат психологияси муаммоларини ўрганишга алоҳида эътибор берган.
РУБИНШТЕЙН СЕРГЕЙ ЛЕОНИДОВИЧ (1889-1960)
Одессада адвокатлар оиласида туғилди. Психологияда фаолият ёндошув асосчиларидан бири. Философик ва психологик таълимни Марбургда олган.
1942 йилдан психология институти директори бўлган. 1943 йилда М.В.Ломоносов номли МДУ қошида психология кафедраси, сўнг бўлимини очган, Россия ФА философия институтида психология секторини очган (1945 йил). 1922 йил ёзилган «Ижодий ҳаваскорлик тамойили» мақоласида онг ва фаолият бирлиги тамойилини ишлаб чиққан, бу тамойил 30-йилларда фаолиятли ёндошуви йўналишига асос бўлган.
Айнан шу нуқтаи назардан келиб чиқиб, Рубинштейн психология ютуқларини умумлаштиришга ҳаракат қилган. Олиб борган ишлари асосида 1940 йилда «Умумий психология асослари» асарида якун топган.
Бу асар Давлат мукофоти билан тақдирланган, илгор рус психологлари томонидан юқори баҳоланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |