14-мавзу. Инвестицияларни пул оқимлари асосида баҳолаш режа


Download 1.8 Mb.
bet4/5
Sana07.04.2023
Hajmi1.8 Mb.
#1336334
1   2   3   4   5
Bog'liq
14-mavzu

FVA1n,k = ((1+k)n – 1)/k

Бундай аннуитет, одатда, тенглаштирлган ёки барча даврлар бўйича тўловлари бир хил бўлгани учун стандартлаштирилган деб номланади.


Инвестиция лойиҳаларини таҳлил қилиш ва асослашда ўтказиладиган ҳисоблашларнинг асоси бўлиб, бугун сарфланиши лозим бўлган харажатларни ва келгусида олиниши мумкин бўлган пул тушумларини таққослаш ҳисобланади.
Ушбу масалани ҳал қилишга аннуитетнинг жорий (ҳозирги) қиймайтини аниқлаш ёрдам беради. Шунга кўра, биз бугунги қўйилган маблағлар эртанги фойда билан қанчалик қопланишини етарлича аниқ тасаввур қилишимиз мумкин.
Мисол.Фараз қилайлик, инвестиция лойиҳаси кетма-кет уч йил давомида йилнинг охирида 1000000 сўм олишини кўзда тутаяпти.

Ҳар бир келгуси пул тушумлар учун келтирилган (жорий) қийматни (йиллик 10% даражасидаги дисконтлашнинг фоиз ставкасидан келиб чиқкан ҳолда) биз (6.6) формула орқали аниқлашимиз мумкин.




Демак, жорий қиймат уч йилдан сўнг 2,486 млн. сўмга тенг бўлади.


Бундан келиб чиқиб, аннуитетнинг келтирилган (ҳозирги) қийматини ҳисоблаш тенгламаси қуйидагича ифодаланиши мумкин:

яъни, k даражадаги даромадлилик даражасида ҳар бир n давр охирига бўлган 1 сўмга нисбатан аннуитетнинг жорий (ҳозирги) қиймати. Аннуитетли ҳисоблашларнинг моҳиятини яхшироқ тушуниш учун қуйидаг имисолни кўриб чиқамиз.


Мисол.Фараз қилайлик, «Баҳодир» фирмаси 100 млн. Сўм қийматидаги пластмасса идишларни ишлаб чиқариш заводини сотиб олди. Ҳисоб-китоблар шуни кўрсатадики, ушбу заводни модернизация қилиш (янгилаш, замонавийлаштириш) учун биринчи йилда қўшимча 50 млн. сўм миқдоридаги маблағ талаб этилади. Бироқ бунда келгуси 8 йил давомида завод ҳарйили 25 млн. сўмдан пул тушумини олиб келиши таъминланиши назарда
тутилмокда. Сўнгра, ўнинчи йилдан сўнг фирма заводни ҳисоб-китобларга кўра, 80 млн. сўм қолдиқ қийматида сотишни кўзлаб турибди.
Юқоридаги лойиҳа ҳолатини график шаклида қуйидагича тасвирлаш мумкин:

Ушбу лойиҳани баҳолаш учун, энг аввало, келгуси пул маблағлари тушумининг жорий қиймати, яъни заводни сотиб олганларидан кейин ҳозирги ва фаолиятнинг биринчи йили давомида қилинган харажатлар қопланадими, йўқми, шуни аниқлаб олиш зарур бўлади.


Ҳақиқатда, бу шуни билдирадики, бунда биз фирмалойиҳани амалга оширгандан кейинги оладиган маблағларинингжорий қийматини аниқлашимиз керак бўлади.
Ҳисоблаш ишларини йиллик 10% даромад ставкаси даражасига асосланиб олиб борамиз. У ҳолда қуйидаги жадвалда кўрсатилган натижаларни ҳосил қиламиз:


Ҳисоб-китоблар шуни кўрсатдики, ушбу лойиҳа учун соф жорий қиймат ижобий бўлиб чиқди. Бошқача сўз билан айтганда, фирма капитали мазкур лойиҳани амалга оширишдан 16,273 млн.сўм қийматга ўсади ва инвестициялар самарали (фойдали) ҳисобланади.





Download 1.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling