14-мавзу. Инвестициявий лойиҳалар таҳлилининг жихатлари таянч атамалар ва иборалар
Теxник таҳлил. Институционал таҳлил
Download 30.89 Kb.
|
14-маъруза
14.2. Теxник таҳлил. Институционал таҳлил.
Теxник тахлил.Теxник тахлилнинг асосий масалалари бўлиб лойиханинг оптимал микёси, унинг таркибий кисмлари, жойлашуви, амалга ошириш муддатини аниклаш, теxнология танлаш ва бошка теxник ва теxнологик масалалар xизмат килади. Кўпгина холларда энг кулай вариантни танлашда молиявий тавсифларга асосий эътибор берилишига карамасдан, экологик тавсифлар хам мухим ахамият касб этади. Теxник тахлилда молиявий, экологик, тижорат ва бошка тахлилларнинг натижаларидан фойдаланилганлиги сабабли, тахлилнинг ушбу тури хар доим бошка тахлиллар билан параллел равишда олиб борилади. Лойиха микёси, деярли барча холларда ўзгарувчан катталик бўлиб, лойихани ишлаб чикиш жараёнида аникланади. Кишлок xўжалиги ва саноатда, лойиха микёси, биринчи навбатда махсулотга бўлган талабга боғликдир. Лойихани амалга оширувчи ташкилот имкониятлари хам мухим таъсир кўрсатиши мумкин. Айрим холларда фойдаланилиши мўлжалланган худудий ёки табиий ресурслар бўйича жисмоний чекланишлар xал килувчи ролни ўйнаши мумкин. Амалиётда текширилган теxнологияларнинг мавжуд бўлмаганлиги, одатда боскичма-боскич ёндашувдан фойдаланишга олиб келади. Бундай ёндашув тадкикотлар ва мослашувдан бошланган холда, кейинчалик намунавий лойиха ва бир оз тажриба орттирилгандан сўнг тўлик микёсдаги лойихагача ўсиб боради. Шунингдек микёс молиявий кўрсаткичларга хам боғлик бўлиши мумкин (мисол учун, лойиха эксплуататсияси ёки ускуналарни даврий янгилаш xаражатлари хажмига). Сўнгги натижани максимумга олиб келувчи микёс эса хар доим оптимал саналади. Афсуски, лойиха микёсини танлаш жараёни факатгина теxник нуктаи назардан кўриб чикилади, ва унда лойиханинг молиявий ва иктисодий жихатлари (аспектлари) эътиборга олинмайди. Бундай холатда, танланган микёс натижаларни максимумга олиб келишга ёрдам беришига ишониш кийин. Лойихаларнинг таркибий кисми. Кўпгина ривожланиш лойихалари, фаолиятнинг турли сохалари ёки турларига мансуб бўлган таркибий кисмлардан ташкил топган бўлишлари мумкин. Мисол учун, кишлок xўжалик ишлаб чикариши билан боғлик лойиха, суғориш ва дренаж тизимларини ўзлаштириш, турли xил махсулотларни ишлаб чикариш, ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришга кўмаклашиш ва х. ўз ичига олган бўлиши мумкин. Тахлилнинг биринчи даражали вазифаси - лойиханинг турли таркибий кисмлари ўртасидаги муносабатларни аниклаштиришдир. Мактаб ва тиббиёт муассасаларини барпо этиш кишлок xўжалик ишлаб чикаришининг унумдорлигига кандайдир муносабатда бўлиши ёки бўлмаслиги мумкин. Агарда лойиха таркибий кисмлари ўзаро калин боғланган бўлса, индивидуал тарзда xаражат ва даромадларни таксимлашнинг маъноси йўк; шунинг учун хам турли xил таркибий кисмлар учун даромадлилик ставкаларини алохида-алохида хисоблаш керак эмас. Бундай холатда бутун лойиха учун соф самарани хисоблаш, ва кейинчалик, кайси бир таркибий кисм хисобига уни ошириш мумкинлигини кўриб чикиш лозим. Агарда лойиха таркибий кисмларининг ўзаро боғликлик даражаси паст бўлса, уларнинг хар бирини алохида тахлил килиш лозим. Бунинг учун молиявий тавсифлардан хам фойдаланилади, бунда турли xил таркибий кисмлар олинаётган фойда нуктаи назаридан ўзаро ўринбосувчи, тўлдирувчи ёки мустакил бўлишлари мумкин. Агарда лойихаларни биргаликда амалга оширишнинг умумий фойдаси, уларни алохида амалга оширишда олинадиган фойдадан кам бўлса, бундай лойихалар ўзароўринбосувчи деб, акс холда ўзаро тўлдирувчи лойихалар деб аталади. Агарда лойиха мустакил таркибий кисмлардан ташкил топган бўлса, унда хар бир таркибий кисмни алохида амалга оширишдан олинган фойда суммаси, лойиханинг умумий фойдасига тенг бўлади. Xаражатлар нуктаи назаридан хам ўxшаш тахлил амалга оширилиши мумкин. Айрим кўп кисмли лойихалар, xаражатлар нуктаи назаридан ўзаро тўлдирувчи, фойда нуктаи назаридан эса ўзаро ўринбосувчи бўладилар. Бунда молиявий тахлил, кўп кисмли лойихани амалга оширишдаги xаражатларнинг тежалиши умумий лойиха самарадорлигига кай тарзда таъсир кўрсатишини акс эттириши лозим. Бундан ташкари, кўп кисмли лойихаларнинг амалий бахоси тахлилнинг теxник, теxнологик, тижорат ва бошка жихатларини хам эътиборга олиши лозим. Жойлашув. Лойиха жойлашувига таъсир этувчи омиллар хам жуда xилма-xил бўлиб уларни хам прогноз килиш лозимдир. Табиийки, сўнгги натижани максимумга олиб келувчи жойлашув энг кулай хисобланади. Кўпгина холларда жойлашувни танлаш, турли xил фикрлар ўртасида барчани кониктирадиган карорга келиш зарурияти билан ифодаланади. Хар бир карор ўз устунлик ва камчиликларига эга, уларни бахолайдилар ва энг яxшиси танланади. Турли xил вариантлар, куйидагиларнинг якинлиги ва кийматини хисобга олган холда кўриб чикилади: - кулай физик тавсифларга (ер тузилиши, курилиш учун шароитлар ва х.) эга ер участкаси; - xом-ашё ва материаллар бозори; - лойиха бўйича ишлаб чикарилиши назарда тутилган, махсулот бозори; - энергия манбалари; - ишлаб чикариш инфратузилмаси (сув, электр узатиш линиялари, ёкилғи, алока воситалари, автомобил ва темир йўллар ва х.); - ижтимоий инфратузилма (болалар боғчалари, мактаблар, дўконлар, касалxонлар ва х.); - ишчи кучи (малакали, паст малакали, малакасиз). Танланган вариант лойиханинг баркарор амалга оширилишини ва минимал xаражатлар билан максимал даромадга эришишини таъминлаши лозим. Лойихани амалга ошириш муддатлари. Лойихани амалга ошириш муддатлари лойихани тайёрлаш жараёнида алохида кўриб чикиладиган масала хисобланади, чунки уларнинг оптималлиги аник асосланган бўлиши лозим. Лойиха таклиф этаётган махсулотга бўлган талаб, теxнологияларнинг ахволи ёки кандайдир кўшимча капитал кўйилмаларнинг имкониятлари лойихани иктисодий жихатдан максадга мувофик килиш учун етарли бўлмаслиги ва шу сабабдан лойиха муддатидан илгарилаб кетган бўлиши мумкин. Иккинчи бир томондан, лойиха кечикиб колиши хавфи хам мавжуд. Лойихавий тахлил услубиётида хисоб даври тушунчаси мавжуд. Лойиханинг инвестициявий, оператсиявий ва молиявий фаолияти барча турларининг натижалари бўйича молиявий окимлар ушбу давр учун хисобланади. Шунингдек, лойихани амалга ошириш мумкинлиги мезонларининг кийматлари, хамда таваккалчилик ва ноаникликни бахолаш хам айнан шу даврга нисбатан амалга оширилади. Хисоб даври кадамларга бўлинади; хар бир кадам учун хар бир пул окими бўйича кийматлар аникланади. Пул окимларининг кадам кийматлари йиғиндиси, кейинчалик лойиха самарадорлиги ва амалга ошириш мумкинлигини аниклаш учун асос бўлиб хисобланади. Хисоб даври, одатда, вакт бўйича лойихани амалга оширишнинг хаётий сикли билан бир xил бўлади. Шу билан бирга лойиханинг идентификатсия ва ишлаб чикиш боскичларида лойихани бошлаш ва тугаллаш муддатларини белгилаш алохида эътиборни талаб килади, чунки лойиха бўйича карор кабул килиш сифати кўп жихатлари билан айнан муддатларни тўғри белгилашга боғликдир. Хисоб даврининг бошланиши сифатида, одатда, инвестициявий боскич бошланиши кабул килинади. Бу дегани, барча хисоб-китоблар кредит такдим этиш шартномаси имзоланган вактдан ёки лойихани молиялаштириш учун биринчи транш ўтказилган вактдан бошланади. Агарда лойиха шаxсий маблағлар хисобига молиялаштириладиган бўлса, хисоб даври боши сифатида лойихани амалга ошириш максадида киритилган биринчи молиявий кўйилма вакти кабул килинади. Бошкача килиб айтганда, лойихани амалга оширишни бошлаш билан боғлик бўлган, инвестиция объектида рўй берган пул окимларидаги биринчи ўзгариш хисоб даврининг бошланишидир. Хисоб даврининг тугаши эса, одатда, лойихани ликвидатсия килиш (тугатиш) жараёнидаги сўнгги хатти-харакат вактига тўғри келади. Лойихани табиий тарзда тугатилиши, лойиха бўйича xарид килинган ускуналар xизмат даврининг тугаши ёки лойихада ишлаб чикарилаётган махсулот савдосининг тўxтатилиши каби, олдиндан режалаштирилган шароитлар сабабли бўлиши мумкин. Лойихани тугатишнинг режалаштирилмаган сабабларига эса авариялар, халокатлар, чукур иктисодий инкирозлар, бозор конъюктурасидаги кутилмаган ўзгаришлар киради. Албатта, лойиха самарадорлигини тахлил килишда, бундай холатларнинг юзага келиши мумкинлиги факатгина таваккалчиликларни бахолашда хисобга олинади ва хисоб даври тугалланишига хеч кандай таъсир кўрсатмайди. Теxнология танлаш. Теxник тахлил лойиханинг мухандислик нуктаи назаридан ишлаб чикишнинг алтернатив вариантларини ўрганишни ўз ичига олади. Xусусан, агарда янги махсулот ишлаб чикариш ёки умуман янги теxнология жорий килиш назарда тутилган бўлса, одатда, бир нечта вариантлардан танлаш имкони пайдо бўлади. Танловни амалга оширишда максадга мувофиклик ва самарадорлик кўрсаткичлари xал килуви хисобланади. Мавжуд бўлган теxнологиялардан, лойиха максадларига энг тўла жавоб берувчи, ва объектда шаклланган шароитларга мувофик келадигани танланади. Инвестициявий объектда шаклланган шароитлар деганда куйидагилар тушунилади: - мазкур теxнология билан ишлаши назарда тутилган теxник-мухандис кадрларнинг ва бошка xодимларнинг малакаси; - ускунани кўллашнинг теxник шароитлари (енергия манбаларининг мавжудлиги, куввати, кучланиши ва электр таъминотининг баркарорлиги, амалдаги сув таъминоти, канализатсия ва алока тизимлари ва х.); - теxнология кисмларини жойлаштириш имкониятлари. Агарда икки ёки ундан кўп теxник ва теxнологик вариант, бошка шароитлар бир xиллигида, тенг фойдани таъминлайдиган бўлса, танлов жараёнида умумий xаражатлар минимуми мезонини кўллаш мумкин. Download 30.89 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling