14-мавзу. Инвестициявий лойиҳалар таҳлилининг жихатлари таянч атамалар ва иборалар
Download 30.89 Kb.
|
14-маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- 14.1. Тижорат таҳлили. Бозорлар таҳлили.
14-МАВЗУ. ИНВЕСТИЦИЯВИЙ ЛОЙИҲАЛАР ТАҲЛИЛИНИНГ ЖИХАТЛАРИ Таянч атамалар ва иборалар тижорат таҳлили; бозорлар таҳлили; теxник таҳлил; институционал таҳлил; ижтимоий таҳлил; молиявий таҳлил; иқтисодий таҳлил (жамият самарасини бахолаш); экологик таҳлил; инвестициявий таҳлилнинг умумий сxемаси; инвестицияларнинг тузилмаси ва тавсифи. 14.1. Тижорат таҳлили. Бозорлар таҳлили. Инвестициявий лойихани амалга ошириш натижасида кутилган ижобий самарага эришиш учун, асосий талабларга амал килинишини назорат килиб бориш зарур. Ушбу талабларга риоя килиш тахлили, лойихани мувоффакиятли амалга ошишини, унга ўз вактида ўзгартиришлар киритилишини ёки, ижобий натижага эришиш мумкин бўлмаган такдирда, лойихадан воз кечиш тўғрисида хабар беради. Энг мухими бундай тахлил кўп аспектлар нуктаи назаридан амалга оширилади, чунки мавжуд талаблардан биттасининг бўлса хам хисобга олинмаслиги лойиха иштирокчилари учун салбий натижаларга олиб келиши мумкин. Лойихани тизимлаштириш учун куйидаги аспектларни ажратиш кабул килинган: - тижорат тахлили; - теxник тахлил; - ижтимоий тахлил; - институционал тахлил; - экологик тахлил; - молиявий тахлил; - иктисодий ёки жамият самарадорлиги тахлили. Тижорат тахлилининг максади - ишлаб чикарилиши мўлжалланган махсулот ва xизматлар бозорлари, хамда ишлаб чикариш учун лозим бўлган моддий ва молиявий ресурслар бозорлари нуктаи назаридан лойиха истикболларини бахолашдир. Умуман олганда лойиханинг мувоффакияти ёки инкирозга учраши, лойиха махсулоти истеъмолчилари, лойиха xизматларидан фойдаланувчилар, ресурсларни етказиб берувчи ва потенсиал инвесторларга боғлик бўлади. Тижорат тахлили хар доим бозорларни ўрганишдан бошланади. Лойиха махсулоти, уни амалга ошириш учун лозим бўлган моддий, мехнат ва молиявий ресурсларнинг жорий конъюнктурасини ўрганиб бўлгандан сўнг, тегишли бозорларни ривожланиш тенденсиялари аникланади ва лойихага тегишли кўрсаткичлар динамикаси прогноз (башорат) килинади. Download 30.89 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling