14-мавзу. Кўчмас мулк бозорида профессионал фаолият
Download 93.65 Kb.
|
14 (3)
Риэлторларнинг профессионал жавобгарлигини суғурталаш риэлторлик фирмаларини сертификатлашнинг мажбурий шарти ва риэлторлик уюшмасининг стандартларидан бири бўлиб ҳисобланади. Бизнесдаги инсон омили доимо мавжуд бўлади. Агар инсонларга эса хато қилиш хос бўлса, “хато қилиш ҳуқуқи” суғурталаниши керак ва шарт. Суғурталовчилар риэлторлик хизматлари буюртмачисига “унинг мулкий ҳуқуқлари риэлторлик фаолиятини амалга оширишда қасддан қилинмаган хатоликлар, совуққонлик ёки камчилик” натижасида етказилган зарарларни қоплаб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олади. Риэлторларнинг профессионал жавобгарлигини суғурталаш фирма ёки унинг ишчиси томонидан йўл қўйилган қасддан қилинмаган хатолик, совуққонлик ёки камчилик натижасида етказилган зарар бўйича мижозларнинг даъволари оқибатида риэлтор томонидан қилинган харажатларни қоплаш механизмини ўзида намоён этади. Битимнинг нотўғри расмийлаштирилиши, қаллоблик ёки қонунчиликнинг мукаммал эмаслигидан келиб чиққан камчиликлар мижоз учун ҳавфли бўлиши мумкин. Агар риэлторнинг ишида шундай хатоликлар вужудга келса, у ҳолда суғурта компанияси риэлторга мижозга етказилган зарарни қоплаш мақсадида қиладиган харажатлари учун етарли суммани тўлаб беради.
Суғурта суммаси риэлторлик фаолияти турига боғлиқ бўлади ва полис савдосида келишилади. Охирги вақтларда кўчмас мулк объектларини сотиб олишда таваккалчилик даражасини аниқлаш учун суғурта олди экспертизасини ўтказиш машҳур бўлиб бормоқда. Тижорат кўчмас мулк объектлари борасидаги битимлар суммаси турар жой кўчмас мулк объектлариникига нисбатан юқори. Тайёр уй-жой харид қилиш учун банк ипотека кредитларини суғурталаш анча истиқболлидир. Ипотека кредитини олишдан аввал кредит олувчи ипотека кредитини суғурталаши керак. Бунда кредит қарздори суғурталовчи бўлса, фойда олувчи (суғурта фойда келтирувчи шахс) – банк-кредитор ҳисобланади. Ипотека кредитини олиш учун кўчмас мулк объектини йўқотиш ёки шикастлаш таваккалчилигидан суғурталаш шарт. Суғурта суммасининг ҳажми асосий қарз суммасини қайтариш талаби ҳажми билан чекланган. Кўчмас мулк бозори иштирокчилари – субъектларининг молиявий таваккалчиликларини суғурталаш билан боғлиқ хизмат нисбатан янги бўлсада, аммо анча талаб қилинадиган хизмат тури ҳисобланади. Пайчи инвесторларни суғурталаш муҳим аҳамият касб этади. Шерикчилик қурилиши бозори иштирокчиларининг тахминан 60%и15 у ёки бу турдаги муаммолардан холи эмас. Бу фақатгина қурувчининг банкрот бўлиши эмас, балки хонадонларнинг икки мароталаб сотилиши ва қурилиш муддатларидаги узилишлар ҳамдир. Суғурта шартномалари сотиш бошланган вақтда параллел равишда тузилади ва қурилиш тугаллангунга қадар кузатилади, шартномаларнинг амал қилиш муддати 1,5-2 йил. Ривожланагн бозор иқтисодиётида қурилиш-монтаж таваккалчиликларини суғурталаш мажбурий эмас, лекин усиз компания подряд савдоларида иштирок эта олмайди ва қурилиш шартномаларини тузиш ҳуқуқига эга бўлмайди. Ўзбекистонда бу турдаги суғурталаш ихтиёрий бўлиб, давлат суғурталанмаган фирмаларга ҳеч қандай даъво қилмайди, аммо бирламчи кўчмас мулк бозорида у кенг тарқалган. Биринчидан, пудратчилар барча турдаги қурилиш-монтаж таваккалчиликларидан суғурталанади. Бу ҳолда пудратчи суғурталанган объект (“объект” деганда, ускуналар, бино ва иншоотлар, қурилиш материалларои, қурилиш машиналари ва бошқалар тушунилади) нинг нобуд бўлиши ёки шикастланишидан етган зарарни қопланишига умид қилиши мумкин. Зарар етишига сабаб бўла оладиган омиллар жуда кўп – ер қимирлаши ва сув тошқинидан тортиб, ишчиларнинг қўполлиги ва учинчи шахсларнинг ноқонуний ҳаракатларигача. Қурилиш-монтаж ишларини суғурталаш қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишда, тасодифий ва кутилмаган ҳодисалар оқибатида қурилаётган (реконструкция қилинаётган) объектнинг нобуд бўлиши ёки шикастланиши ҳолатида юзага келадиган зарарни қоплаш механизмини ўзида намоён этади. Қурилиш олиб борилаётган объектларнинг ўзи, вақтинчалик бино ва иншоотлар, қурилиш техникаси ва қурилиш материаллари, ҳамда буюртмачи (пудратчи) нинг учинчи шахслар ҳаёти, соғлиги ва мулкига зарар етишига жавобгарлиги суғурталаш объекти бўла олади. Иккинчидан, пудратчиларнинг учинчи шахслар олдидаги жавобгарлиги суғурталанади. Учинчидан, ишга тушуришдан кейинги кафолатли мажбуриятларни суғурталаш амалга оширилади, унинг мақсади пудратчининг ушбу мажбуриятларни бажариш харажатларини суғурталаш харажатлари кўринишида олдиндан ва шартнома қийматига киритишга лойиқ тарзда белгилашдир. Ишга тушуришдан кейинги кафолатли мажбуриятларни суғурталаш қурилиш-монтаж ишларини мажмуавий суғурталашнинг сўнгги якунловчи элементи ҳисобланади. У қурилган объектнинг нобуд бўлиши ёки шикастланиши оқибатида таъмирланиши, алмаштирилиши, тикланиши билан боғлиқ буюртмачи олдидаги кафолатли мажбуриятлар билан шартланган пудратчининг олдиндан кутилмаган харажатларини қоплашни таъминлайди. Download 93.65 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling