14-мавзу. Кўчмас мулк бозорида профессионал фаолият
Download 93.65 Kb.
|
14 (3)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 14.1-жадвал Кўчмас мулк бозорида тадбиркорлик фаолиятининг турлари 1
- Базавий жараёнлар Кўчмас мулк бозоридаги фаолият турлари
14-мавзу. Кўчмас мулк бозорида профессионал фаолият Режа:
14.1. Кўчмас мулк бозорининг профессионал иштирокчилари Кўчмас мулк бозорининг ишлаш жараёни ва фаолият турлари (операциялар) у ёки бу базавий жараёнлар йиғиндисини қамраб олади (14.1-жадв.) 14.1-жадвал Кўчмас мулк бозорида тадбиркорлик фаолиятининг турлари1
14.1-жадвалда фаолият турлари рақамлар билан белгиланган: 1 – риэлторлик (брокерлик); 2 – кўчмас мулк объектларини ривожлантириш ва шакллантириш (девелопмент); 3 – ҳудудларни ривожлантириш ва ўзгартириш – иккиламчи қурилиш (редевелопмент); 4 – инвестицион лойиҳаларнинг молиявий таҳлили; 5 – лойиҳалаш ва қурилиш; 6 – кўчмас мулк бозорида суғурталаш; 7 – кўчмас мулкни бошқариш; 8 – кўчмас мулк объектларини баҳолаш (баҳолаш фаолияти); 9 – кредитлаш, молиялаш; 10 – кўчмас мулк бозорини ўрганиш, таҳлил қилиш ва прогнозлаш; 11 – кўчмас мулк билан таъминланган қимматли қоғозларни яратиш ва айлантириш; 12 – маркетинг ва реклама; 13 - кўчмас мулк бозори муаммоларини ёритиш ва уни маълумотлар билан таъминлаш; 14 – операцияларнинг ҳуқуқий таъминоти; 15 – ўқитиш ва малака ошириш. Кўчмас мулк бозоридаги тадбиркорлик фаолияти турларини аниқлаш учун мажмуавий базавий жараёнларнинг тескари синтезини ўтказиш мақсадга мувофиқ. Улар ҳарфлар билан белгиланган: А – мазкур фаолият тури учун асосий (профиль) жараёнлар (операциялар); Қ – мазкур профиль мутахассиси иштирок этадиган ёки ўзига керакли маълумотларни олиш учун фойдаланадиган қўшимча (ёрдамчи) жараёнлар. Кўчмас мулк бозоридаги тадбиркорлик фаолиятида (14.1.жадвал) шаклланган мутахассисликлар номини жадвал кўринишига келтириш мумкин (14.2-жадвал). Download 93.65 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling