14-мавзу. Кўчмас мулк бозорида профессионал фаолият
-расм. Риэлторлар уюшмасининг намунавий таркиби
Download 93.65 Kb.
|
14 (3)
14.3-расм. Риэлторлар уюшмасининг намунавий таркиби
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга маърифатчилик ва консультация фаолиятлари ёрдамлашади, фирмалар ва уларнинг мижозлари ўртасидаги келишмовчиликлар эса истеъмолчилар ҳуқуқлари ва профессионал этика бўйича комиссияда муваффақиятли ҳал қилинади. Уюшма томонидан мижозларга риэлторлик хизматларининг моҳияти, уларнинг сифат ва қиймат стандартлари, кўчмас мулк бозоридаги ҳавфсизлик асослари ва ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш усуллари ҳақида максимал даражада маълумот бериш учун катта ишлар амалга оширилади. Уюшманинг барча ҳужжатларини икки гуруҳга ажратиш мумкин: кўчмас мулк бозорида фирмалар ишларининг стандартлари билан боғлиқ ва Уюшма фаолиятини бошқариш стандартлари билан боғлиқ ҳужжатлар. Ҳужжатлар Уюшманинг турли органлари томонидан тайёрланади, аммо умумий йиғин тарафидан қабул қилингандан сўнггина кучга киради. Улардан энг муҳимлари профессионал муносабатлар соҳасига тааллуқлидир. Этика ва профессионал стандартлар кодексига риоя қилиш Уюшманинг барча аъзолари учун мажбурий ва бу ҳужжатлар таркибидаги меъёрларни бузганлик учун фирма уюшмадан чиқариб юборилиши мумкин. Уюшма фаолиятини бошқарувчи қоидалар (низом) турли хил органларнинг шаклланиш ва иш тартибини, ҳамда уларнинг лаёқатлилик соҳаларини аниқлайди. Риэлторлар мижозлар манфаати нуқтаи назаридан бир-бирлари билан ҳамкорликда ишлашлари керак, аммо ҳамкорлик битим доирасида амалга оширилмаётган бўлса, воситачи ҳақининг бир қисми ёки ҳамкор риэлторни бошқача усулда мукофотлашлари лозим. Риэлтор фақат бошқа риэлторнинг розилиги билангина унинг мижозлари билан алоқага киришиш ҳуқуқига эга. Агар, битим асосида мижознинг манфаатларини ҳимоя қилувчи, риэлтор бошқа риэлторга битим шаклини ва тугаш санасини маълум қилишдан бош тортса, бунда бошқа риэлтор бу маълумотларни мижоздан олиш ҳуқуқига эга ва у билан келажакда битим тузиш шартларини муҳокама қилиши ёки биринчи риэлтор билан мижознинг битими тугаши билан кучга кирадиган, хизматлар кўрсатиш ҳақидаги битимни тузиши мумкин. Сотувчи билан эксклюзив битим асосида ҳаракат қилувчи риэлтор харидор манфаатларини ҳимояловчи, бошқа риэлторларга таклифлар беради. Харидор манфаатларини ҳимояловчи риэлтор томонидан битим тузиш ҳақидаги таклифни олганидан сўнг, риэлторлар келишувларга киришиши ва ҳамкорликдаги иш шартлари ҳақида битим тузиши мумкин. Сотувчи билан ягона битим асосида ҳаракат қилувчи риэлтор харидор манфаатларини ҳимояловчи, бошқа риэлтор унинг номидан харидорнинг объектга бўлган ҳуқуқларни сотиб олиши ҳақида таклифни киритгунга қадар, кооператив битим шартларига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга. Харидор манфаатларини ҳимояловчи риэлторлар ҳамкорлик таклифи мукофот таклифини ҳам қамраб олади деб ўйламасликлари керак. Мукофот пулини тўлаш шартлари риэлторлар ўртасидаги келишувга мувофиқ белгиланади. Ўзаро ягона битим асосида муносабатларга киришувчи риэлторлар ўз мақомлари ҳақида, ҳамда ўз ташаббуслари билан ёки мижоз номидан ҳаракат қилишларини маълум қилишга мажбурлар. Риэлторлар мижозлар ва бошқа риэлторларга, ягона битим асосида сотувга қўйилган, кўчмас мулкни кўздан кечиришга тўсқинлик қилмасликлари лозим. Риэлторлар мижоз томонидан таклиф қабул қилинганлини ҳамкорликка интилувчи исталган риэлторга маълум қилиши шарт. Ҳамкорликда ишловчи риэлторлар ўзаро ҳисоб-китобларни аниқ битимда кўрсатилган шартлар ва муддатларда амалга оширишлари лозим. Маданиятли бозор – бу аъзолари этика кодексига риоя қилувчи, ягона риэлторлик тармоғинининг мавжуд бўлишидир. Унинг обрў-эътибори бундай ташкилот аъзолари бозорда ўзларини қандай тутишларига боғлиқ. Тортишувлар, келишмовчиликлар, англашилмовчиликларни ҳал қилиш учун доимий амал қилувчи органлар, қўмиталар (профессионал этика бўйича комиссиялар) ташкил қилинади. Одатда, уларнинг фаолиятига риэлторлик амалиётини оммалаштииш, профессионал стандартларни қабул қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва киритиш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кабилар киради. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида битим сифати мезонлари ишлаб чиқилиши мумкин. Download 93.65 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling