14-мавзу. Кўчмас мулк бозорида профессионал фаолият


Кўчмас мулк бозорида суғурталаш


Download 93.65 Kb.
bet8/11
Sana10.08.2023
Hajmi93.65 Kb.
#1666286
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
14 (3)

14.4. Кўчмас мулк бозорида суғурталаш

Суғурталаш – бозор муносабатларининг муҳим элементларидан бири бўлиб, иқтисодиётда алоҳида функцияларни бажариш билан боғлиқ молиявий соҳага тааллуқлидир.


Суғурталаштабиий офатлар; бахтсиз ҳодисалар, кўчмас мулк объекти битимини рўйхатдан ўтказишни расмийлаштиришда йўл қўйилган қонунбузарликлар; риэлторлар, баҳоловчилар ва кўчмас мулк бозорининг бошқа мутахассисларининг қасддан қилинмаган хатолари; пудратчи томонидан учинчи шахсларга; қурувчидан ҳиссадорларга етказилган зарарларни қоплашга йўналтириладиган, иштирокчиларнинг бадаллари эвазига шакллантириладиган пул (суғурта) фондини яратиш бўйича тадбирлар тизими.
Суғурталаш қоидалари – суғурталаш шартномасига мувофиқ томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгиловчи суғурталаш шартлари, суғурталаш объекти, суғурталовчи жавобгарликдан озод бўладиган суғурта ҳолатлари ва истисно ҳолатлар рўйхати. Суғурталаш қоидалари одатда, суғурта полисида баён этилади ёки унинг ажралмас қисмини ташкил этади. Суғурталаш қоидалари суғурта фаолиятини лицензиялаш учун зарур бўладиган ҳужжатлар пакетига киради.
Суғурталовчи – маълум тўлов эвазига таваккалчиликни ўз зиммасига олувчи суғурта компанияси.
Суғурталанувчи – шартнома бўйича таваккалчиликни суғурталовчига топширувчи жисмоний ёки юридик шахс.
Суғурта қиймати – суғурта объектининг ҳақиқий, аниқ қиймати.
Суғурта суммаси – суғурта шартномаси тузилаётганда суғурталовчи томонидан эълон қилинадиган, суғурталанувчи ўз манфаатини суғурталайдиган сумма. Мулкни суғурталашда суғурта суммаси суғурта объекти суғурта қийматидан ортмаслиги керак.
Суғурта бадали - суғурта шартномасида кўзда тутилган суғурта ҳолати орқали келтирилган зарар учун суғурталовчи томонидан суғурталанувчига тўланадиган сумма.
Суғурта таваккалчилиги – амалга ошиш эҳтимолига суғурталаш қилинадиган эҳтимолли воқеа ёки воқеалар мажмуи.
Суғурталовчилар учун иқтисодий фойдали шартлар кўрсаткичидан бири – бу суғурталанган мулк суғурта бўйича таъминланганлигининг максимал ҳажми ҳисобланади. Шундан келиб чиққан ҳолда, фуқаролар мулкини суғурталашнинг барча турлари учун унинг ҳақиқий қиймати ўлчовида суғурта бўйича таъминланганлигининг чегараси белгиланган.
Мулкни ихтиёрий суғурталаш мулк шакли бўйича таснифланади: давлат ва хусусий (жисмоний ва юридик шахсларга қарашли). Қурилишлар ва хонадонларни ихтиёрий суғурталаш шартномаси бўйича доимий туриш жойига, девор ва томига эга турар жой уйлари, дала ҳовлилар, боғ уйлари, хўжалик қурилишлари, ҳамда барча конструктив элементлари, пардоз ишлари ва жиҳозларига эга хонадонлар суғурталаниши мумкин. Хўжалик соҳаси бўйича қўлланилиб бўлмайдиган, эски ёки бузилган қурилишлар бундан мустасно. Агар қурилишлар ўрнатилган тартибда эълон қилинган ўпирилиш, емирилиш, сув тошқини ва бошқа табиий офатлар ҳавф солувчи зоналарда жойлашган бўлса, улар суғурталанмайди. Шунингдек, капитал таъмирлашни талаб қилувчи ёки бузиладиган уйларда жойлашган хонадонлар ҳам суғурталанмайди.
Суғурталовчи ўзига тегишли ер участкасида жойлашган барча турар жой ва хўжалик қурилишлари ёки алоҳида қурилишлар (масалан, турар жой, хўжалик қурилишларидан ташқари ёки унга тегишли қурилиш қисми) бўйича суғурта шартномасини тузиши мумкин.
Қурилишлар ва хонадонларни ихтиёрий суғурталаш табиий офатлар (сув тошқини, қуюн, жала, ўпирилиш, тошқин, мазкур ҳудуд учун ноодатий ер силкиниши ва бошқа бахтсиз ҳодисалар (ёнғин, портлаш, иситиш, сув ва оқова сув тизимларининг аварияси, шунингдек, уларнинг паст ҳарорат, транспор воситалари билан йўл ходисалари, дарахтлар ва учувчи аппаратларнинг қулаши, қурилиш (хонадон)нинг алоҳида элементларининг ўғирланиши ва учинчи шахсларнинг ноқонуний ҳаракатлари оқибатида шикастланиши ёки барбод бўлиши ва бошқалар)) ҳолатлари учун амалга оширилади.
Юридик шахсларга тегишли энг кўп суғурталанадиган объектларга қуйидагилар киради: суғурталашнинг умумий ёндашувига эга офис бинолари, ишлаб чиқариш бинолари ва омборхоналар, аммо улардаги йўқотишлар эҳтимоллиги ўлчами ва турли хил таваккалчиликка учрашларини инобатга олган ҳолда суғурталаш қоидаларида тафовутлар мавжуд бўлади.
Кўчмас мулк объектига бўлган эгалик ҳуқуқларини битимни рўйхатдан ўтказиш ва расмийлаштириш жараёнларида йўл қўйилган қонунни бузиш оқибатида келтирилган зарардан суғурталаш титулли суғурталаш дейилади. Титулли суғурталаш инсофли харидор манфаатларини учинчи шахслар томонидан бўлиши мумкин бўлган даъволардан ҳимоялашга қаратилган. Титулли суғурталашнинг моҳияти шундан иборатки, бунда суғурта компанияси, олдиндан объектнинг ҳуқуқий тарихини ўрганиб чиққан ҳолда, сотиб олинган эгалик ҳуқуқининг қонунийлигига молиявий жавобгарликни ўз зиммасига олади.
Хусусийлаштириш ҳақидаги қонунларнинг мукаммал бўлмаганлиги ва 1990 йилларнинг ўрталаригача кўчмас мулк объектларини ва улар билан бўладиган битимларни рўйхатдан ўтказишнинг керакли тартиби ўрнатилмаганлиги, ҳамда кўчмас мулк объектлари мулкдорларининг қонунчиликни билмаганликлари боис битимларнинг қонунийлиги суд орқали рад этилиш ҳолатлари ҳам вужудга келиши мумкин.11 ЎзР ФК га мувофиқ мулкдорнинг ҳуқуқлари қуйидаги битимлар тузилган ҳолатда ҳақиқий эмас деб топилади: қонун хужжатларининг талабларига мувофиқ бўлмаган битим; қалбаки ёки кўзбўямачилик учун тузилган битим; ўз ҳаракатларининг аҳамиятини тушуна олмайдиган ёки уларни бошқара олмайдиган фуқаро томонидан тузилган битим; алдаш, зўрлик, қўрқитиш, бир тараф вакилининг иккинчи тараф билан ёмон ниятда келишиши ёки оғир ҳолатлар юз бериши таъсирида тузилган битим.
Эътирозлар 10 йил мобайнида қабул қилинади12 Ушбу муддат давомида барча битимлар, ш.ж. охиргиси, суд орқали нотўғри деб топилиши мумкин. Титулли суғурталашнинг ўзига хос хусусияти шундаки, суғурталаш ҳолати бўлиши мумкин бўлган ҳодиса анча аввал содир бўлади. Кўп ҳолатларда битимни тузиш орқали вояга етмаган боланинг, тўғридан-тўғри ворислардан бирининг, эр-хотинлардан бирининг (кўпинча, ажрашганларнинг), ҳарбий хизматчиларнинг ёки собиқ маҳбусларнинг ҳуқуқлари поймол этилганда битим ноқонуний деб топилади. Одатда, бундай битимлар қасддан эмас, балки қонунни билмаганлик сабабли амалга оширилади. Бироқ, хонадонга эга чиқиш мақсадида очиқ қаллоблик, ҳужжатларни соҳталаштириш ва ҳаттоки қотиллик содир этиш ҳолатлари ҳам учраб туради. Хонадоннинг ҳаттоки, энг очиқ-ойдин “ҳуқуқий” тарихи хам бу занжир ҳалқаларидан бири судда ҳақиқий деб топилмаслигини кафолатламайди.
Суд ишларининг олиб борилиши билан боғлиқ харажатларни, кўчмас мулк объектларини сотиб олишга қўйилган воситаларнинг йўқотилишини ва ҳаттоки ўхшаш турар жойни сотиб олишда унинг бозор баҳоси сезиларли даражада кўтарилганлиги сабабли қилинган қўшимча харажатларни ҳам алоҳида суғурталаш мумкин.
Турар жой кўчмас мулки соҳасидаги юқори таваккалчиликка эга битимларга ажратиб жойлаштириладиган коммунал хонадонлар билан боғлиқ битимлар, нуқсонли хонадонлар билан боғлиқ битимлар, ваколатномага асосланган битимлар, ворислик бўйича ҳуқуқлар ўзгариши билан боғлиқ битимлар, икки ва ундан ортиқ эгалик ҳуқуқига ўтувчи хонадонлар билан боғлиқ битимлар, эгалик ҳуқуқи суд қарорига мувофиқ пайдо бўлган хонадонлар билан боғлиқ битимлар, айрибошлаш битимлари киради.

Download 93.65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling