14-мавзу. Мустақиллик йилларида Ўзбекистоннинг иқтисодий, маънавий-маданий тараққиёти. Ўзбекистон ва жаҳон ҳамжамияти


Download 48.5 Kb.
bet1/3
Sana14.12.2022
Hajmi48.5 Kb.
#1003893
  1   2   3
Bog'liq
14 (1)


14-мавзу. Мустақиллик йилларида Ўзбекистоннинг иқтисодий, маънавий-маданий тараққиёти. Ўзбекистон ва жаҳон ҳамжамияти



  1. Ўзбeкистoн Рeспубликaсининг бoзoр мунoсaбaтлaригa ўтишининг ўзигa xoс йўли, унинг aсoсий тaмoйиллaри.

  2. Ўзбeкистoндa иқтисoдий ислoҳoтлaрни aмaлгa oширишнинг стрaтeгияси вa aсoсий бoсқичлaри. Иқтисодий барқарорликнинг таъминланиши ва тараққиёт кўрсаткичларининг ўсиши.

  3. Ўзбeкистoндa мaoриф, фaн вa мaдaниятнинг рaвнaқи. Маънавий қадриятларнингтиклaниши.

  4. Миллий ғoяни аҳоли онгига сингдириш зарурияти, унинг мaқсaди, вaзифaлaри вa aҳaмияти.

  5. Ўзбeкистoн Рeспубликaси тaшқи сиёсaтининг aсoсий тaмoйиллaри вa йўнaлишлaри.

  6. Ўзбeкистoннинг жaҳoн ҳaмжaмиятигa қўшилиши.

  7. Ўзбeкистoн Рeспубликaси Миллий xaвфсизлигини тaъминлaш – xaлқaрo ҳaмкoрликнинг муҳим вaзифaси

  8. Ўзбекистон ташқи сиёсатида иқтисодий омилларнинг муҳим ўрни.



Қўлланиладиган педагогик технологиялар: инсерт техникаси, жамоада ишлаш, балиқ скелети, кейс стади.


ТАЯНЧ ИБОРАЛАР: Мустақил Ўзбекистонинг ўз ташқи сиёсати ва тамойиллари. Ўзбекистон ва БМТ. ЮНЕСКО. Ташаббуслар ва таклифлар. Ўзбекистон ва бошқа халқаро ташкилотлар. Хорижий мамлакатлар билан иқтисодий-сиёсий алоқалар. ЕИ, ЕХҲТ, НАТО ва ҳок. Шарқ мамлакатлари. Осиё давлатлари. ШҲТ. Ўзаро иқтисодий ҳамкорликлар. Жаҳон банки, Халқаро валюта фонди, ОТБ, Халқаро молия корпоратсияси ва ҳок. Инвестициялар. Савдо-иқтисодий ҳамкорликлар. Жаҳон иқтисодий тизимига интеграциялашув. МДҲ. Марказий Осиё.



              1. Ўзбeкистoн Рeспубликaсининг бoзoр мунoсaбaтлaригa ўтишининг ўзигa xoс йўли, унинг aсoсий тaмoйиллaри

Ўзбекистонимиз ҳам ўзининг мустақиллигини қўлга киритгандан сўнг бозор муносабатларига ўтишнинг ўзига хос йўналишлари ишлаб чиқилди. Хусусун бу йўналиш президент И. Каримовнинг «Ўзбекистон-бозор муносабатларига ўтишнинг ўзига хос йўли» асарида турли маъруза ва нутқларида, парламент қабул қилган қонунларида баён этилди ва унга халқаро тажрибалар асос қилиб олинди.
Президент И.Каримов томонидан ишлаб чиқилган муносабатларига ўтишга доир 5 тамойил барча халқ томонидан маъқулланди. Бу 5 тамойил қуйидарилардир:
1. Иқтисодиёт сиёсатга нисбатан устивор мавқеда бўлиши лозим, яьни сиёсат ҳам, мафкура ҳам уни назорат қилмасин, унга тазйиқ ўтказмасин, аввал иқтисод, кейин сиёсат.
2. Давлат бош ислоҳотчи бўлиши керак, яьни, иқтисодиётни давлат йўли билан тартибга солиб турилиши керак. Миллий иқтисодни шакллантириш, мустақилликни иқтисодий жиҳатдан таьминлаш, уни ҳимоя қилиш, жаҳон ҳамжамияти билан интеграцияга эришиш ва халқ манфаатини юзага чиқаришда давлат асосий рол уйнайди.
3. Қонун ва қонунларга риоя қилиш устиворлиги яъни, бозор иқтисодиётга таянади. Унинг қоидалари кўп минг йиллик тарихга эгадир. Қонунлар бузилган жойда бозор иқтисодиётини амалга ошириб бўлмайди.
4. Кучли ижтимоий сиёсат ўтказиш, яъни ўтиш даврини иқтисодий қийинчиликлари даврида кам таъминланган оилалар, болалар, қариялар, ногиронлар айниқса иқтисодий ҳимояга мухтож бўлиб қолади. Шунинг учун уларни ислоҳотлар жарёнида кучли даражада ижтимоий ҳимоялар чораларини қуриш ниҳоятда» зарурдир.
5. Бозор иқтисодиётига ўтиш эволюцион йўл, босқичма-босқич амалга оширилиши лозим. Чунки бу тизимни бирданига яратиб бўлмайди. Шўролар тизими давридан мерос бўлиб қолган нохуш иллатлар, қарашлар, кўникмалар, ўша давр психологияси-буларни баридан бирданига халос бўлиш мураккаб кечади. «Янги уй кўрмай туриб эскисини бузма». Бозор муносабатларига ўтишнинг аввало стратегик мақсадлари белгилаб олинди:



Download 48.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling