14-мавзу. Саноатнинг мақсадли йўналишлари. Режа


Download 417.32 Kb.
Pdf ko'rish
Sana28.02.2023
Hajmi417.32 Kb.
#1237994
Bog'liq
14-мавзу. Саноатнинг мақсадли йўналишлари.



14-мавзу. Саноатнинг мақсадли йўналишлари. 
Режа: 
 
1. Саноат корхоналарида бошқарув услубининг шаклланиши ва уларга 
қўйиладиган талаблар. 
2. Бозор муносабатлари шароитида бошқарув услубининг шаклланиши ва 
хусусияти.
3. Бошқарув услубларининг туркумланиши. 
Ҳалқ хўжалигидаги барча корхоналарнинг иш тажрибаси шуни 
кўрсатадики, улар бирдек моддий ва мехнат ресурсларига эга бўлган такдирда 
хам, улар ишининг муваффақиятлари рахбарнинг бошқарув услубига боғлиқ 
бўлади. Бундан ташқари ишнинг мақсадга мувофиқ уюштирилганлиги, 
ижрочиларнинг меҳнатга ижодий ёндошиши корхонада бошқарувнинг 
ижодий услуби мавжудлигини кўрсатади.
Бундай 
корхоналарда 
ресурслар бир мунча етарли бўлмаган ҳолларда хам юқори иқтисодий 
кўрсаткичларга эришилади. Аксинча, меҳнатни илмий ташкил этишга 
совуққонлик билан қаралган, бошқарувга қуруқ, сийқа услубда ёндошилган, 
ижрочиларнинг ишга ижодий ёндошишига имкон яратилмаган корхоналарда, 
раҳбарнинг ихтиёрида замонавий техника ва етарли ресурслар бўлишига 
қарамай, ишлаб чиқариш натижалари мақсадга мувофиқ бўлмайди. Бошқарув 
услуби — бу бошқарув жараёнида келиб чиқадиган муаммоларни ҳал қилиш 
усуллари, йўллари мажмуасидир. Раҳбарнинг иш услуби унинг жамоадаги, 
турмушдаги шахсий ўрни, ҳулқ-атвори, маълум даражада жамоадаги 
психологик шароитга таъсир кўрсатади. Хозирги замон ишлаб чиқариши 
раҳбарнинг ишчанлик сифати юқори бўлишини, чуқур, хар томонлама 
билимга эга бўлишини талаб қилади. Рахбар бошқариш объектини, ундаги 
техникани, технологияни ишлаб чиқаришни ва унинг иқтисодини, бошқарув 
аппарати меҳнатининг мазмунини ва тавсифини яхши билиши керак. Бунда 
раҳбарнинг шахсий иш услуби муҳим аҳамиятга эга бўлади. Раҳбарнинг 
шахсий иш услуби — бошқарув жараёнида у ёки бу масалаларни ҳал қилишда 
унинг ёндашишини ифодалайди. Иш услуби одамнинг шахсий хислати, унинг 
характери билан боғлик бўлади. Бошқаришнинг моҳияти жамоа олдига 
қўйилган вазифаларни ҳал қилиш қобилиятига эга бўлган аҳил уюшқоқ 
жамоани яратишдир. Жамоанинг ҳар бир аъзоси ўз фикрининг инобатга 
олинишини ва ишлаб чиқариш хўжалик фаолиятининг муҳим вазифаларини 
ҳал қилишда фаол иштирок этишини ҳис қила билиши керак. Шунингдек, 
муҳим қарорларни қабул қилишда жамоа ва унинг аъзоларининг фикрини 
инобатга олиш камчиликларни бартараф этишга имкон беради. Жамоани 
машварат (кенгаш) асосида бошқаришнинг бошқа томони кабул қилинган 
қарорларни амалга оширишда ходимларнинг фаоллигини оширишдан 
иборатдир. Машварат ишнинг ҳолати ва унинг келажаги тўғрисида жамоани 
тўлиқ хабардор қилади. Машварат раҳбарнинг обрў-эътиборини кўтаришга ва 


якка бошчиликни мустаҳкамлашга имкон яратади. Бу эса рахбар ходимлар 
фаолиятини корхона кенгаши, касаба уюшмаси ва бошқа жамоа 
ташкилотларига таяниб олиб боришни тақозо этади. 
Хўжалик раҳбарларининг иш услуби хусусиятларига қуйидагиларни 
киритиш мумкин: Хўжалик ишларидаги камчиликларга муросасиз бўлиш. 
Бунда асосий мақсад жамоада соғлом шароит яратиш, танқид ва ўз-ўзини 
танқид қилишни ривожлантириш, ҳар бир шикоят ва таклифларга эътибор 
билан қараб, тезда зарур чораларни кўриш. Бу масалада раҳбарни 
қоғозбозликка, 
расмиятчиликка 
ёки 
ишнинг 
фойдасиз 
тортишув, 
бахслашишга айлантирилишига қарши кураши алоҳида аҳамиятга эга.
Жамоа ва унинг ҳар қайси ходими тўғрисида ғамхўрлик қилиш. Раҳбар 
ўзининг бўлимида фақат бошлиқ бўлибгина қолмай, у кишиларниниг 
тарбиячиси ҳамдир. Шунинг учун раҳбарлар хўжалик ва тарбиявий ишларни 
бир-бири билан узвий боғлаган ҳолда олиб боришлари зарур. Раҳбар ходимлар 
қабул қилинадиган техник иқтисодий ва маъмурий қарорларнинг жамоа 
тарбиясига қандай таъсир кўрсатишини доим инобатга олишлари зарур. Шу 
боисдан раҳбарнинг биринчи вазифаси жамоада ўзаро ҳурмат, дўстона 
муносабат муҳитини яратишдан иборат. Ана шундагина ҳар қайси ишчи 
раҳбар билан маслахатлашиш ёки ундан ёрдам сўраш учун ўзини эркин сезиб, 
унинг қабулига бемалол кириб чиқиши мумкин.
Кишиларнинг 
юқори 
меҳнат унумдорлигига эришиши учун уларга моддий ва маънавий ёрдам 
кўрсатиш, иш жойларида тозаликни сақлаш ва техника хавфсизлигини 
таъминлаш каби яхши шароитларни яратиб бериш, уларга ғамхурлик 
кўрсатиш лозим. Юқори маданиятли бошқарув. Рахбарларнинг ўз қўл 
остидаги ходимлари билан муносабатда бўлганларида унинг ахлоқ-одоб ва 
хуқуқ нормаларига риоя қилиши юқори маданиятли бошқарувни юзага 
чиқаради. Раҳбар ўзининг камтарлиги, хушмуомалалиги, ростгўйлиги, 
ўзининг ва бошқаларнинг вақтини тежай билиши, кишиларнинг мансаби ва 
амалидан қатъи назар, уларга ҳурмат билан муносабатда бўлиши билан 
ажралиб туриши керак. Раҳбар кишиларнинг камтар, ишчан ва бир-бирига 
хушмуомалали, мурувватли бўлишларини таъминлаши учун унинг ўзи ибрат 
бўлиши зарур. Шундагина жамоада бошқарувнинг моҳияти юксалиши 
мумкин. Юқори маданиятли бошқарув ишнинг аниқлиги, тезкорлиги, 
шунингдек мехнатни, ишлаб чиқаришни ва бошқарувни илмий ташкил этишда 
ўз ифодасини топади. Буларнинг барчаси биргаликда рахбарнинг 
ишчанлигини белгилайди. Рахбарнинг янгиликни хис этиши. Янгиликни ҳис 
эта билиш бу келажакда ривожланишни кўра билиш, вужудга келган 
масалаларни тўғри ҳал қилиш йўлларини топа билиш демакдир. Ҳозирги 
жамоа ҳаётида, ишлаб чиқаришда тез ва чуқур ўзгаришлар бўлиб турган бир 
пайтда рахбарнинг бу фазилати муҳим ахамиятга эгадир. Янгиликни ҳис этиш 
янги усулдаги иқтисодий фикрланишни вужудга келтириб, хўжалик тизими 
самарадорлигини кўтаришнинг янги йўлларини ва шаклларини очиб беради. 
Бошқарув услуби-бу иш услубларининг тўплами бўлиб, у ўзининг 
фаолиятида ушбу бошқарув аппаратини қўллайди. Менежмент услуби бу 
раҳбар шахсий сифатларининг тўплами, раҳбарнинг қўл остидагилар билан 


ўзаро муносабати, раҳбарнинг ўз фаолиятида ишлатадиган услуби ва йўллари, 
раҳбарнинг ўзига бўйсунувчиларни амалда билишидир. 
Раҳбар иш фаолиятида фақат алоҳида ходимлар билан иш олиб 
бормасдан, балки ўз таркибида ишлаб чиқаришда ходимларни бирлаштирган 
турли хилдаги гурухлар, корхона, жамоа, участка, бригада, оила, баъзан эса 
ходимни ўз таъсирига тортган ёки бирон-бир етакчи теварагига бирлашган 
ходимлар билан иш олиб боришга тўғри келади. Шу муносабат билан раҳбар 
гурухлар ва жамоаларнинг асосий ижтимоий-рухий қонуниятларини билиши 
шарт. 
Бошқарув услуби - бу ижтимоий табақа, чунки бу бошқарувдаги 
мураккаб ижтимоий-иқтисодий ишлаб чиқариш, ижтимоий-технологик 
муносабатларни ишлаб чиқариш жараёнида амалга ошириш шаклининг 
намоён бўлишидир. Бу жихатдан услуб натижаси ҳам ижтимоий-технологик 
аҳамиятга эга, чунки раҳбар қўллаган услубнинг таъсири сезиларли даражада 
бошқарув аппаратининг самарали ишига боғлиқдир. 
Бошқарув услуби бошқариш усулидан келиб чиқади. Бошқарув усули-
бу бошқарув фаолиятини амалга ошириш усули ва йўлларининг тўпламидир. 
Бошқарув услубининг аниқланиши ва мазмуни хақида гапирар эканмиз, 
уни рахбар фаолияти каби тасвирлаш мумкин. 
Йўл-бу ўзига яраша объектив табақа, яъни фаолиятини амалга ошириш, 
ташкил қилиш учун танлаб олинадиган усул ёки бир неча усуллардир. Энди 
эса бошқарув йўли ва услуби қандай нисбатда бўлишини кўриб чиқамиз. Бу 
нисбатни аниқлаш мумкин, бунинг учун аввал ўхшаш вазиятни маданият 
соҳасида ҳам қилиш керак. Мусиқачи “мусиқа” асарини фортепъянада 
бажармоқда. Унинг қўлида бу асарнинг нотаси бор. “Асар нотасини” нима деб 
атаймиз-у, уни “Бажариш усулини” нима деб атаймиз? Хар бир ижрочи асарни 
ўзи билганича ижро этади, нотаси ўша-ўша битта-ю, ижроси эса ҳар хил. 
Шундай қилиб, асарни мусиқачи ижро этиш усулини “стилк” билан 
тенглаштиришимиз, яъни субъектив жихатдаги тойифа деб аташимиз мумкин. 
Келтирилган вазиятга ўхшатиб биз юқорида қўйилган бошқарув услуби 
ва йўли нисбати ҳақидаги саволга жавоб беришимиз мумкин. Улар ўзаро тўғри 
нисбатда гуёки субъектив ва объектив тойифа бўладилар. Бошқарув услуби бу 
муносабатда шундай шахсий сифатларга эга бўлиши керак: этика, жамоадаги 
ўзаро муносабатлар, раҳбарни ижтимоий фаоллиги, уддабуронлиги, 
тартиблиги ва хакозолар. Биз қоидага асосан бошқарув тузумидаги рахбарлик 
услуби хақида гапирамиз, Тадбиркорлик ва бошқарув ходимлари худди шунга 
ўхшаб шахсий услубга эга бўлишлари мумкин. Масалан, менежер-молиячи у 
махсус тавсияномага эга, яъни фойдадан солиқ ажратмасини ҳисоблаш бўйича 
унинг касб фаолиятини вазифа усули бажаради. Унинг ўз вазифасини 
бажариш йўли, усули унинг шахсий тавсифига тўла боғлиқ: қобилияти, касбни 
қанчалик эгаллаганлиги, ишбилармонлиги ва бошқалар. Буларни хаммасига 
иш услуби деб қараш зарур. Хизматчи ўзига хос қанча тавсифга эга бўлса, бу 
касб услублари шунчалик ёрқин номаён бўлади. 
Амалиётда ишлаб чиқариш рахбарларининг шундай шахсий сифатлари 
борки, уларнинг ишчанлик, ташкилотчилик савиялари, уларга ишониб 


топширишган ташкилот, фирмаларнинг хақиқий фаолият кўрсаткичлари 
орасида аниқ ўзаро боғланиш мавжуд. Жамоанинг ишлаб чиқариш 
фаолиятининг муваффақиятлари кўпчилик ҳолларда рахбарнинг шахсий 
сифатига боғлиқ. Ушбу муносабатлар қуйидагича бўлмоғи керак:
Биринчидан, ўзаро дўстлик муносабатлари зарур бўлганда хизматчилар 
ёрдамга келади. 
Иккинчидан, агар рахбарнинг малакаси хакида гапирадиган бўлсак, унда 
у юқори малакали мутахассис бўлиши ва ўз касбини яхши билиши зарур. 
Учинчидан, у ташкилотчилик қобилиятига эга бўлмоғи, ишда жамоани 
бирлаштира олиши лозим. 
Агар раҳбар бир вақтда бир неча масала ечадиган бўлса, унда у улар 
ичидан энг асосийсини ажратиши, ўз иш вақтини тўғри тақсимлай олиши 
лозим.
Менежмент услуби бўлинманинг ва унга бўйсунувчиларни ўзаро 
муҳокама жараёнида намоён бўлади. Бунда раҳбарнинг иши битта муҳим 
хусусиятга эга бўлади. Бир томондан юқори идора рахбарлари таъсири остида, 
иккинчи томондан унинг қўл остидагиларига бўлган таъсири, учинчидан - 
ўзига хамма томондан мос бўлганлар билан муносабати. Ушбу учта ўзаро 
таъсир бошқарув услубини аниқлайди, у самарали ёки унчалик самарали 
бўлмаслиги мумкин. Шунинг учун бизда тез-тез “менежмент услубини 
такомиллаштириш керак” деган гап ишлатилади. Бу рахбарнинг уч хил ўзаро 
муносабатини жамоатда яхшилаш зарур деганидир. 
Бошқарув рахбарлари бошқаришни қулай ташкил қилишда маълум 
даражада хокимиятга эга бўлиш керак. Бошқарув тизимида рахбарнинг 
фаолиятига алоҳида ўрин берилиб, уларга ўз фаолиятларини амалга ошириш 
учун хуқуқлар берилиб, бунда уларнинг функциялари, ва маъсулияти учта 
тоифага умумий тақсимланган. Менежментда рахбарлар учта иерархал 
даражасига эга бўлиб, улар қуйи, ўрта, олий бўғинлардир. Уларнинг 
хокимиятлари штатлари жадвали орқали белгиланган бўлиб, у ташкилот 
кадрлари тизимининг расмий асосини ташкил этади. 
Рахбарликда хокимиятни амалга ошириш қуйидагича турларда бўлиши 
мумкин: рахбар-маъмуриятчи: рахбар қайта қурувчи, рахбар-яратувчи. Илгари 
фойдаланилган рахбарликдаги хокимият турлари хозирги фирмалар тушиб 
қолган шароитга тўғри келмай қолди. Натижада рахбарликдаги хокимиятга 
ўзгартириш киритиш давр талабига айланди. У ўзгартириш, янгиликлар 
киритиш, тадбиркорлик ва таваккалчиликдан қўрқмасликка асосланган холда, 
маълум ваколатларга эга булишни таказо этади. 
Ушбу масала нихоясида рахбар меҳнатининг самарадорлигини қандай 
ўлчаш ҳақида бир неча сўз айтамиз. Гап шундаки, рахбарнинг меҳнати ақлий 
меҳнат, баъзида эса ижодий меҳнат табақасига киради. Бу каби меҳнат 
маҳсули мазкур бошқарув масалаларини ечишдир. Иш шундайки меҳнат 
маҳсули яъни бошқарув ечими унга қабул қилишга кетган вақтни акс 
эттирмайди, шунинг учун рахбар меҳнати самарадорлик ўлчовига икки хил 
натижа киритиши мумкин. Унинг фаолиятини алоҳида (жорий) натижалари ва 
унинг фаолиятини охирги натижалари (бўлинманинг иш натижалари) бўйича. 


Ишда, инсонларга таянишда мувоффақиятга фақат битта калит бор, у 
ишончдир. Кишиларга ҳурмат билан қараш, уларнинг қадр-қимматини 
эъзозлаш, қадриятларини ҳисобга олиш, компаниянинг бошқалардан 
афзаллигига, унумдорлигига, иқтисодий ўсиш ва фойдага ҳамда ташкил 
топган компания анъаналарига ишонч йўли билан бўйсунувчиларга таъсир 
кўрсатилади. Улар кундалик хаётда, ишда, сухбат шароитида, шунингдек 
расмий ва норасмий алоқалар орқали ходимларга сингдириб борилади. 
Рахбарликда хокимият хозирги шароитда хўжалик механизмини янада 
такомиллаштиришга замин яратади, натижада ислохотлар асосида хўжалик 
механизми замон талабларига мослашиб боради. 
Компаниялар бошлиқни рахбарлик, ходимини эса-ўз индивидуаллигини 
сезиш эҳтиёжини мужассамлаштирувчи услубни амалга ошириши керак, 
чунки маълум ишни бажараётган киши у ишни хатто сардордан ҳам яхши 
билади, шунинг учун у бу ишни бошқаларга қараганда яхши 
такомиллаштиришга қодир. Бундай ёндашувда сардор раҳбарликни амалга 
оширади, аммо ишчи ишини маълум даражадаги деталлашувида ўз ишини 
яхши билади. Бундай усул “Йуналтирувчи мустакиллик” дейилади. Сардорлик 
ташкил қилишнинг юқори босқичида бўлиши ва у зарурий яхшиланиш учун 
мос мухитда яратишга харакат қилиши керак. Бу кўринишдаги сардорлар 
ташкилотнинг барча ходимларини рағбатлантиради, қўзғотади, қўллаб-
қувватлайди, 
илгари 
етаклайди 
ва 
руҳлантиради. 
Бошқарув амалиётида турли рахбарлар билан учрашиш мумкин, уларга 
турли бошқарув усул ва услублари тавсифлидир. Шунга биноан ижтимоий 
психологияда асосий рахбарлар уч хил бўлиши мумкин, автократик, 
демократик ва либерал. 
Автократик услуб-автократия якка ҳокимлик тушунчасини билдиради, 
яъни хукумронликни ушлаб турувчи ва амалга оширувчи биргина одам. Унга 
қуйидаги усул хусусиятлидир: якка хокимлик билан қарор қабул қилиш, 
маъмуриятчилик, 
қўл 
остидаги 
ишга 
доим 
аралашиб 
туриш. 
Автократик рахбар бошқариш гурухнинг диққат марказида ва 
фаолиятида туради. Барча хукумронлик унинг қўлида бўлиши керак ва барча 
катта-кичик муаммоларни қўл остидагилар билан кам гап, талабчан, гоҳида 
қўрқитиш усули билан якка ўзи ҳал қилади. У қўл остидагиларни ўта пассив, 
агар қўл остидагиларнинг фикрини эшитишга тўғри келса, у буни ўз обрўйига 
путур етказаяпти деб тушунади. Автократик рахбар қўл остидагилар билан 
совуқ муомилада бўлади, ўзининг хонасини безатишни яхши кўради, қабулига 
кирувчилар учун қўшимча расмиятчиликлар кўрсатади. Автократик рахбар 
камдан-кам кулади, унинг кўриниши доим иш билан банд бўлганини акс 
эттиради. Унинг асосий белгиси шундаки, кам билимли бўлса хам, итоаткор 
ишчи унга ёқади. Автократик рахбарнинг салбий сифати тўғрисида тез 
маълумот беради. Чунки, унда ташкилотчилик қобилияти, бошқарувнинг 
умумий маданияти касб тайёргарлиги етишмайди. Ўз устидан зарур назоратни 
йўқотган бу каби рахбар ўз-ўзини идора қилаолмаслиги ва золимга айланиши, 
ишловчиларни, инсон қадрини пастга 
урувчи бўлиши мумкин. 
Биз автократик рахбарга берган тавсирда кўпроқ унинг салбий 


томонларига сифат бердик. Аммо шу билан биргаликда, автократик услубда 
ижобий белгиларини ҳам топиш мумкин. Масалан, бу турдаги одамлар анча-
мунча чақмоқ тезлигидаги реакцияга эга бўлиши, чаққон ва доно, 
қийинчиликларни қурқмай бартараф этади. Улар тез ва далил қабул қиладилар 
ва уларни бажарилишини каттиқ оширадилар. Улар ўзларига ишонадилар ва 
жамиятга рахбарлик қилиш қобилиятига эришадилар. Бу каби услубда таъсир 
тезлашади, бу эса ишлаб чиқаришда мураккаб холат ва шароитлар юзага 
келганида қўл келади. Афсуслар бўлсинки, баъзи бир рахбарлар ўзининг 
таълим бериш ролини “инсон омили” заруратини тушуниб етмаслиги, 
автократик услубни қаттиқ маъмуриятчиликка айланишига олиб келади, 
жамоат ташкилотларининг фикри билан хисоблашмаслик жамоанинг ишлаш 
қобилиятига салбий таъсир кўрсатади. 
Демократик услуб-демократик сўзи юнонча “демак” сўзидан келиб 
чиққан бўлиб, “ҳалқ” маъносини билдиради. Демак, демократия ҳалқ 
хокимлиги, демократик ҳалқ эса, одамлар манфаатини акс эттиради. Агар 
демократик услуб ҳақида гап кетса, унда “рахбар буйсунувчи” нинг ўзаро 
муносабати, ўзаро ҳурмат, ишониш асосида кўрилади, бу эса ҳалқ фикри 
билан ҳисоблашиш демакдир. 
Демократик услубининг қандай белгилари бор? 
1. Муаммоларни машварийлик равишда хал этиш: 
2. Кабул қилинган қарорларни иш бажарувчиларга яхшилаб тушунтиришга 
интилиш. 
3. Қўл остидагилар ташаббусини қабул қилиш ва қўллаш. 
4. Демократик рахбар қарор қабул қилишдан аввал, уни хизматчилар орасида 
кенг доирада муҳокама қилади, қўл остидагиларга жамоадаги ишлар аҳволи 
ҳақида тизимлиравишда ахборот бериб боради, бунда у муваффақиятлар ва 
қийинчиликларни очиқдан очиқ гапириб беради. 
5. Демократ ўзига айтилган танқидга тўғри ёндашади, хизматчилар билан 
қилинадиган муамалада ўзининг устунлигини сездирмайди. 
6. Ўзи қабул қилган қарорлари учун жавобгарликдан қочмайди, қўл 
остидагиларнинг хатоси учун зарурий жазо белгилайди, яхши тамонларини 
мақтайди, ўз кўрсатмаларини аниқ ва ишонарли ифодалайди. 
7. Ўта бандликни сохта бунёд этмайди, қўлидан келганича ишлайди, меҳнат 
қилади. Демократик услуб тоъбелар учун уларнинг ташаббусларини тараққиёт 
эттиришда ўз хуқуқлари доирасида ўзларини эркин тушунишлари учун яхши 
шароит яратади. Бу касбда бошқарув жамоаларининг дунё қарашларини 
умумийлиги ва рахбарнинг юкори обруга эканлиги аниқ кўзга ташланади. 
Либерал услуб-либерал сўзи рахмдил, сахий, олийжаноб деган маънога 
эга, бу сулубнинг хусусияти шундаки, рахбар ўзини рахбарлик холатини 
намойиш этмайди, аксинча ўзи тараққиёт топишига шароит яратиб бериб 
уларга аралашмайди. Қўл остидагиларга хурмат билан мурожат қилади ва 
“жуда илтимос қиламан” деган сўзи тез-тез ишлатади. Кўл остидагилар 
фикрини сабр билан тинглайди. Улар таклифидан фойдали фикрларни излайди 
ва уларни ҳаётга тадбиқ қилишга харакат қилади. Ўзининг сиполиги ёки 
уятчанлиги учун “Биринчи қаторлардан” қочади, афиша ошкоролигини 


ёқтирмайди. Аммо, бу ижобий томонлар тоъбеларга ёқади ва улар унинг бу 
хислатларини ўзларига сингдирадилар. 
Бу каби ёқимли хислатларга қуйидагилар киради: 
Либерал ишда унча фаол эмас: 
1. Ҳамма ишларга аралашишни ёқтирмайди. 
2. Бегоналар таъсирига осон бЎйсинади ва бевақт қабул қилинган 
қарорлардан тезда воз кечади. 
3. Мураккаб вазиятларда иккилана туриб, унда бир фикр келишлик ва 
изчиллик хусусияти йўк. 
4. Қўл остидагилар билан муносабатни бузмаслик учун жиддий тадбир ва 
харакатлардан ўзини тияди. 
Кўриб чиқилган уч тур услубларидаги бошқарув рахбарлари ўзларининг 
кундалик ишларида ўзига хос турдаги бошқарув қоидаларига суянадилар. 
Масалан, улар бир хил масалани ечадилар, бир турдаги иш бажарадилар ва 
кўриниши бўйича бир хил натижага эга бўладилар. Улар турли йўл ва 
услублардан фойдаланадилар, яъни улар ўз услубларини ишлаб чиқадилар. 
Масалан: шахсни моддий рағбатлантириш қоидаси автократик ва демократик 
томондан турлича тушунилади. Автократик моддий рағбатлантиришга 
суяниб, ўзи билганича ушбу усулдан фойдаланиб фақат расмиятчилик учун 
қўл остидагилар билан маслахатлашади. Бундай услубда рахбатланувчилар 
мукоффотдан қониқиш сезмайдилар. Демократик моддий рағбатлантиришни 
кенг жамият олдида, жамоа ташкилотларининг фаол иштирокида ўтказади. 
Рахбар демократ бунга албатта маънавий рағбатлантириш элементларини 
қўшиб 
ўтказади. 
Учта бошқарув услубига баҳо бера туриб, асосан демократик услубга 
устуворлик берилади, чунки ҳозирги вақтда моҳияти вазифа бизнинг жамият 
ва ишлаб чиқариш муносабатларимизни демократлаштириш, яъни бошқарув 
тизимини демократлаштиришдир. 
Бошқарувни бюрократик услуби-бу шундай бошқарувчи, унда шакиллар 
мохияти устидан устуворлик қилади. Бу шундай услубки, унда рахбар бошлиқ 
сифатида, юқоридан тасдиқланган хужжатга асосан амалга оширишини, бу 
мажбуриятлар ва тавсияномалар ўз вақтида ва аниқ бажарилишини талаб 
қилади. 
Бюракратик иш услуби ушбу фарқланувчи белгиларда намоён бўлади: 
1. Эски, аммо одат бўлиб қолган ташкилий таркибга яқин бўлиши. 
2. Ўзининг ташаббуссизлиги сабабли хуқук бўлган карорларнинг ечимини 
кўрсатма кутиши эвазига кечиктириш, 
3. Кағозвозликга мойиллиги, ўзини ҳимоя қилиш мақсадида ҳар бир 
қилинган харажатни расмий хужжат билан тасдиқлаш. Бу эса ёзма 


хужжатларни кўпайишига, иш хажмини кенгайишига ва муқобил 
бошқарувни секинлашишига олиб келади: 
4. Ўз қўл остидагиларни бачкана химоялаш, хар куни уларнинг ишларига 
асоссиз аралашиши. 
5. Хизматчиларнинг 
реал 
талабларига 
бепарво 
булиши. 
Ушбу бешта сифат ичида энг асосийси, учинчи-бюрократик номини 
олишига сабабчиси хисобланади. “Бюрократик” сузи эскидан “қоғозбозлик”, 
куп ёзиш усули билан иш юритишни билдиради.Мана шу, ёзув мехнати билан 
шугулланадиган одамнинг ёзув столи “бюро” номи билан юритилади.Хозирда 
бюрократик суўзи кенг маъноли тушунча бўлиб салбий маъно топган. 
Бюрократ-рахбар расмий кағозларни ёзишни ва қуйидаги турдаги 
кўрсатмаларни беришни ёқтиради: “тубдан яхшиланишига эришиши”, 
“таъсирчан чоралар кўриш”, “ишлаб чиқиш ва кўрсатиш”, “огохлантириш”, 
“намунали тартиб ўрнатиш” ва хокозалар. Бу каби “чақириқ” лар реал 
ташкилий иш билан тасдиқланмаган, бу сиз уларнинг бажарилиши амри 
махолдир. Агар қўл остидагилар фаолиятида камчиликлар сезилса шу жойни 
ўзида сабабини аниқлаш ва бартараф этишга уриниш ўрнига уларни тозалаш 
учун фармон яратилади. Бу каби иш юритиш усулида кутилган натижага 
эришиб бўлмаслиги хаммага аёндир. 
Шундай қилиб иш ўрнига фақат кўриниш, рахбар томонидан 
маъмуриятчилик ўринлидир. Бюрократик услуб-“тирик ишни ўлдиришдир”. 
Бюрократик бошқарув услуби яна бир қизиқ тавсифи шундан иборатки, 
бюрократ-рахбар ўз қўл остидагиларидан жуда кўп зарур бўлмаган, амалдаги 
қоидаларда кўзда тутилмаган қўшимча маълумотларни талаб қилади. Бу каби 
талаб кўплаб бошқарув савияларидан ўрин олган. Бюрократик-рахбар хақиқий 
ишбилармон, чуқур фикр юритувчи одамларга адоват кўзи билан қараб 
келади. У ўзини доимий шу лавозимни эгаллайдиган, ўзгармайдиган инсон деб 
ҳисоблайди. 
Бюрократик ташкилотчиликнинг белгилари қуйидагилардир: 
1. Ташкилот хизматчилари бир-бирини танишмайди: 
2. Хизматчилар ўз шахсий нуқтаи назарини гапиришда ўзларини 
чекланган деб сезадилар, айниқса бу фикрлар умумий фикрлаш 
тартибига қарама-қарши бўлса: 
3. Хизматчиларнинг шахсий мақсадлари ташкилот мақсадига бўйсунади. 
Хизматчилардан мехнатга бирдамлик, самарадорлик талаб қилинади: 
4. Ташкилотда хизматчилар ахлоқини идора қилишда расмий қоидаларга 
кўникиш намоён бўлади: 
5. Вазифани бажарувчи шахслар, агар улар бюрократик тизимнинг энг 
юқори қисмига яқин бўлсалар, ташкилотнинг пастки бўғинлари ишлари 
тўғрисида тўла билимга эга бўладилар. Шундай қилиб ташкилотда 
бўлаётган ишлар тўғрисида тўла ахборотга эга бўлмайди. (ахборотга эга 


бўлмайдилар. Аммо пастроқ бошқарув савиясида шахслар ўз ишлари 
тўғрисида). 
Ҳозирги вақтда бизнинг иқтисодий тараққиётимизнинг бирдан-бир 
жонли йўли бу бозор муносабатларидир. Табиийки, бу янги бошқарув 
услубининг шакилланишига олиб келади. Маданий тараккиёт даражаси юкори 
бўлган давлатларнинг ва бу йўналишида биринчи қадамлар қўллаётган 
мустақил давлатларнинг бозор иқтисоди даврини таҳлил қила туриб биздаги 
бошқарув услубини аниқлаб берувчи баъзи бир белгиларни ва гурух 
белгиларини ажратиб кўрсатиш мумкин. 
Биринчи гурух, белгилари-бу иқтисодий фикр юритишнинг янги тури 
бўлиб, у ёки бу тавсифларни фаолият томонини қайта бахоланишини ўз ичига 
олади. Гап шундаки, бозор иқтисоди янги турдаги иқтисодий 
муносабатларини, эркин тадбиркорлик муносабатларни тахмин қилади. Бу 
муносабатларга рахбар идораларини аралашиши аввалгидан бироз камроқ 
бўлади. Шундай экан, бозор муносабатларини шакилланишида ишбилармон 
одамларни (рахбарларни, ташкилотчиларни, мутахассисларни) тайёрлаш 
зарур. 
Шундай, яъни тадбиркорлик, ишда фаоллик, эркинлик, яхши ишга ва 
маошга интилишлик каби сифатлар биринчи даражали ролк уйнаши мумкин. 
Мустакил давлатлар иттифоки (МДИ)-да турли турдаги мулкка эгаликларини, 
яъни жамоа, ширкат, акционерлик, хусусий, ижара, давлат бунёд этиш фақат 
кўрсатилган белгиларга эга бўлган одамларнинг фаолиятларини натижаси 
сифатида бўлиши мумкин. 
Иккинчи гурух белгилари-янги услубдаги бошқарувни аниқлаб беради. 
Бунда бошқарув меҳнат билан банд, ишбилармонликда билимдон одамларни 
белгилари мажмуасини киритиши мумкин. Бу энг аввал ўз соҳасида ўта 
билимдон, маданий, тараққиёт даражаси юқори давлатларда тўпланган 
тажрибани ўзлаштирган, бозор иқтисодини барча замонавий соҳаларини яъни 
тадбиркорлик, менежмент, маркетинг, банк иши, солиқ солишни ва 
бошқаларни билувчи мутахассис бўлмоғи керак. 
Сўз асосан кенг армиядаги ишбилармон одамлар-мутахассислар, ўта 
юкори даражадаги касб эгалари хакида бормокда. 
Учинчи гурух белгилари-бу шерикларига нисбатан тартиблилик, 
тўғрилик, юлгичликни йўқлиги, ҳакида гамхурлик, маданиятлилик, зиёлилк. 
Бу гурух белгиларининг мазмуни шундаки, замонавий, маданий тараккиётли 
бизнесда иктисодий операгияларда тартиблиликни ута зарур, уз-узидан 
керакли булган сифат деб каралади. 
Коидага биноан хакикий бизнесчи ёки тадбиркорлик уз сузига хиёнат 
килмасликка харакат килади. Битимнинг тузилиши учун унинг огзаки 
розилиги етарли хисобланади. Бу ноошкор қонунни бузганларни катта 
нохушликлар 
кутади. 
Куплаб ширкат, кичик ва шерикчилик корхоналарини тартибликдан 
анча йирок булган шахслар томонидан,(катта даромад олиш учун интилувчи) 
факат мехнати учун эмас, балки турли найрангбозликлар ва алдашлар 


хисобига катта даромад олиш ниятида бунёд этилади. Шу билан бир вактда 
хозирги даврда жамиятда ижобий йуналишга эга одамлар фаолияти биринчи 
каторга 
чикарилмокда. 
Туртинчи гурух белгилари-бу бозор иктисоди тараккиётида мухим 
ижтимоий ролк уйнайиган тавсифдир. Улар юкорида куриб чикилган 
тавсифларга якинлашиб келади. Маълумки, боор иктисодига утиши халкни, 
инсонни фаравонлигини тиклаш ва яхшилаш учун зарур. Шунга биноан инсон 
омили бевосита барча амалий харакатларда бирга булмоги керак. Бозор 
иктисоди тараккиёт топган давлатлар тажрибаси шу хакда суз юритадики, 
улар бу каби тизимга ёки унга якин булганига эгалик киладилар, уларнинг 
асосий белгилари, ижтимоий хаклик, унинг аъзоларини тенглик ва 
ишбилармон одамларни уз ватандошларига гамхурлиги ва хакозолардан 
иборат 
Хакикий тадбирлар ишбилармонлик оламида факат ута юкори даромад 
хакида гамхурлик килмасдан, балки ишни яхши сифати ва унинг 
корхонасидаги мехнаткашларни фаровонлиги хакида уйлаши зарур. Хозирги 
маданияти тараккиёт топган давлатларда кенг таркалган ва нихоят МДХ да 
тараккиёт топа бошлаган кайтарилмас (филантрап) ёрдам курсатиш курсатиш 
фаолияти хаммага маълумдир. 
Биз куриб чикган менежмент услубини тавсифи бирданига, киска 
вактда уз шаклига келмайди, бунинг учун махсус янги кадрларни тайёрлаш 
зарурди 
 
Назорат саволлари: 
 
1. Бошқарув усуллари деганда нимани тушунасиз? 
2. Бошқаришнинг иқтисодий усулларининг моҳияти нимадан иборат? 
3. Бизнес – режанинг моҳияти нимадан иборат? 
4. Бошқарувнинг ташкилий-фармойиш усулини таърифлаб беринг. 
5. Таъсир этишнинг ташкилий-барқарорлаштириш усулининг асосий 
мақсади нимадан иборат? 
6. Таъсир этишнинг фармойиш усуллари қандай мақсадда қўлланилади? 
7. Бошқарувнинг ижтимоий-психологик усулига таъриф беринг. 
8. Касбий танлашнинг мохияти нимадан иборат? 

Download 417.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling