14-mavzu. Zamonaviy navigatsiya tizimlari
Азимутни масштаб белгилари
Download 265.22 Kb.
|
14-mavzu (1)
Азимутни масштаб белгилари. Азимутни масштаб белгилари –индикатор экранида масалан, антенна тизимини хар 5 ёки 300 бурилишлари, развёрткани ёритилган чизиқларини хосил қилади.
7.8. Расм. 30 градусли масштаб белгисини хосил қилувчи қурилмани структуравий схемаси. 7.8. расмда 30 градусли масштаб белгисини хосил қилувчи қурилмани структуравий схемаси келтирилган. Ушбу қурилманинг 30 градусли белги блок шакллантирувчисининг (БШ) киришига Сельсина трансформатори орқали, частотаси 1500 Гц га тенг кучланиш берилади. Бу кучланишни амплитудаси синусоидал қонуният бўйича модуляцияланган. БШ блокида модуляцияланган кучланиш кучайтирилиб, чекланади ва синхронизация каскадига (СК) узатилади. Ушбу блокда чекланган кучланиш 5 градусли белги кучланиши билан мослаштирилади, натижада блокнинг генератор (БГ) лампаси очилади хамда генератор, развёрткани тўғри йўли вақти ичида импульслар пакетини шакллантиради. 50 ва 300 белги импульслари аралаштиргичда (АР) аралаштирилиб, сўнг ЭНТ ни бошқарув электродига узатилади. Доиравий кузатув индикаторининг айланувчи ғалтаги билан биргаликдаги структуравий схемаси келтирилган (7.9. расм). Масофани развёрткалаш каналида даврий равишда аррасимон ток, оғдирувчи ғалтакни манба билан таъминлаш учун шаклланади 16. Оғдирувчи ғалтакларни магнит майдонларини таъсирида электрон нур, экранни марказидан радиусгача силжийди 17. Масофани развёрткалаш канали қуйидаги блоклардан ташкил топган: кечиктирувчи схемадан 1, ишга тушувчи схемадан 2, кенгайтириш схемасидан 3, аррасимон кучланиш генераторидан 4 ва ток кучайтиргичидан 5. Объектни масофасини аниқлашда, развёртка моменти боши билан импульсни узатиш моментлари мос келишлари зарурдир. Шунинг учун синхронизатор ёки узаткични монипуляторидан берилган ишга тушириш импульси билан масофани развёрткалаш канали ишга туширилади. Кенгайтирувчи схема, бошланғич нуқтасини 10-12 км кечиктириш учин хизмат қилади. 7. 9. Индикаторнинг структуравий схемаси Айнан шу участкаларда, махаллий жисмлардан ҳосил бўлган халақитлар таьсир қилади. Кечиктириш схемасини ишлаши билан, берилган вақт бўйича кечиктириш импульси кечиктирилади ва кенгайтириш схемасига узатилади. Улагич (У) билан кечиктирувчи схемани ишга тушириш мумкин бўлади. Кечиктириш схемаси кичик импульсни П-кўринишдаги импульсга айлантириш учун хизмат қилади. Кенгайтирилган кўринишдаги импульс аррасимон кучланиш генераторига узатилади 4. Аррасимон кучланиш кенглигини ўзайиши, кенгатириш схемасидаги манфий импульс, кенглигига боғлиқ бўлади. Аррасимон кириш кучланишини доимий ток кучайтиргичига таъсири натижасида, кучайтиргични чиқишида чизиқли аррасимон ток хосил бўлади, сўнг хосил бўлган ток кучи оғдирувчи ғалтакка манба сифатида узатилади. Масофа ва изамут белгаларини кучайтириш схемаларини киришига алохида азимут ва масофа белгилари берилади, берилган кучайтиргич ёрдамида азимут ва масофа бўйича белги сигналлар кучайтирилиб, аралаштирувчига узатилади. Аралаштирилган сигналлар умумий канал орқали ЭНТни бошқарув электродига узатилади. Развёртка чизиғига, импульсларни кириш моментида, масофа ва азимут белгилари, индикатор экранида ёриши бошланади. Объектдан қайтган сигналларни кучайтириш ва таниш қурилмаларини киришларига РЛС қабул қилгичи хамда таниш тизимидан сигналлар берилади. Сигналлар кучайтирилиб аралаштиригичга берилади. ЭНТ ишчи режимини бошқариш учун, индикаторда фокисуровкани бошқариш ва ёритиш схемалари ишлатиладилар. Фокусировка схемаси ёрдамида фокусировка ғалтагидаги ток ростланади 18. Ёритиш схемаси тўғри бурчакли импульсларни шакллантиради ва уларни трубкани тезлаштирувчи электродга узатиб , развёрткани тўғри вақт йўли бўйича трубкани олади. ЭНТдаги бошқарув электрод потенциали “Яркость” муруввати йрдамида ростланади. Развёрткани марказини силжитиш схемаси, силжувчи ғалтакларни электромагнит майдонларини бошқаришда қўлланади. Ушбу схема ёрдамида, развёртка чизиғини боши, трубкани экранидаги хохлаган нуқтага силжиши мумкин булади. Синхрон кузатув тизими иштирокида, оғдирувчи ғалтакни, трубкани атрофида айлантириш мумкин. Фазаинверторни чикишидаги импульслар диффренциал каскадга хам берилади. Дифференциал каскад, импульсларни кенглигини камайтиради ва характеристиканинг қиялигини оширади. Дифференцияловчи каскадлар чиқишидаги импульслар катод қайтаргичига (КҚ) узатилади . Катод қайтаргичидаги импульслар кабель орқали узатгични модуляторига берилади. Катод кайтаргичи дифференциал каскадни катта чикиш каршилиги билан кабелни кичик кириш каршилигини мослаштириш учун хизмат килади. Биринчи ДК чикишидаги манфий уткир учли импульс кечиктирув занжирига (КЗ) узатилади. Кз даги импульс, объект томон узатилган импульсни узатиш вактига тенг вакт оралиги буйича кечиктирилади. Кечиктирилган импульс ёрдамида кутувчи мультивибратор (КМ) ишга туширилади. Мултивибраторнинг чикишида, кабул килгични маълум бир вакт буйича ёпиш учун ишлатиладиган импульслар шаклланади. Ушбу синхронизаторнинг асосий ютуги- масофани юкори аникликда улчашидир, камчилиги эса - схемани мураккаблигидир. Download 265.22 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling