14-mavzu. Zamonaviy navigatsiya tizimlari


Радиал –доиравий развёртка


Download 265.22 Kb.
bet2/4
Sana11.05.2023
Hajmi265.22 Kb.
#1453927
1   2   3   4
Bog'liq
14-mavzu (1)

Радиал –доиравий развёртка. Радиал –доиравий развёртка ёритилган радиусни ташкил этиб, антеннанинг харакат тезлигига тенг бўлган тезликда экран бўйича доиравий айланишни амалга оширади (7.3 расм).
Развёртка чизиғи ва антеннани айланиши синхрон бўлгани учун, вақтнинг хар бир моментида, развёртка чизиғи (қабулда) антеннани нурланиш йўналишини кўрсатади.
Даврий кузатувда радиал –доиравий развёртка қўлланилади. Бундай шароитда электрон нурни, магнит билан оғдирувчи трубка ишлатилади.
Узатилаётган импульсларни қайтарилиш частотасига тенг бўлган частоталарни, аррасимон шакллдаги токлар вертикал ва горизонтал оғдирувчи ғалтаклардан ўтказилади. Ушбу токлар орқали яратилган магнит майдонлар, электрон нурни оғдиради. Натижада ёритилган доғ трубкани экранида, доимий тезлик билан радиус бўйича силжийди. Шунинг учун объектни масофаси бўйича хисоб радиус ёнида амалга оширилади. Доғни харакати хар гал, экранни марказидан бошланади. Хосил бўлган радиал развёртка, экранинг марказини атрофида жойлашади.
Аррасиман шаклдаги токларни, амплитудаларни модуляциялаш усули ёки оғдирувчи ғалтакларни механик равишда айлантириш усули бўйича радиал –доиравий развёртка амалга оширилади.
Развёрткани қўшни радиуслари орасидаги бурчак, импульсларни қайтарилиш даври бўйича, антеннани бурилиш бурчагига тенг.

7.4. Расм. Антеннани йуналиш диаграммас (а), индикатор экранини куриниши (б).


Антеннани йўналишини, объектни йўналишига мослаштирилганда (ОА) развёртка чизиғида 1 ёруғ нуқта пайдо бўлади. (7.4. а.б расмлар).
Антеннани айлантириб харакатга келтирилганда, ОВ, ОС ва бошқа йўналишлар бўйича 2.3 ва кейинги развёртка чизиғларида ёруғ нуқталар пайдо бўлади (7.4. б, расм).
Радиал –доиравий развёрткани афзалликларига қуйидагиларни мисол қилса бўлади: бир вақтнинг ўзида хар хил масофага эга бир неча объектларни кузатиш имконини беради хамда объектни, фазодаги жойлашувлар ўзгаришини аниқлашга эга булади.
Махаллий жисмлардан қайтган сигналлар, индикаторнинг марказий экранида нотўғри шакл -ёрқин ёруғ доғни (2) ҳосил қилади (7.5. расм).


7.5. Радиал –доиравий развёртка экрани ва 7.6. Растрли развёртка экрани.


Ушбу доғ, объектни кузатишда операторга халақит беради.


Шунинг учун индикаторда развёртка малум бир муддатга кенгайтирилиб, масофани хисоблаш нолдан эмас, балки берилган вақт интервалидан сўнг амалга оширилади.
Халақитларни, қабул қилгич киришига таъсир қилганда, индикатор экранини хамма юзасида майда ёруғ берувчи нуқталар эга фон хосил бўлади.
Индикаторда, масофани масштабини катталаштириш мақсадида кузатилаётган сектор алоҳида экран бўйлаб катталаштирилиб кузатилади , бунинг натижасида доиравий кузатув секторли кузатувга алмашади (7.5 а,б расм).
Натижада горизонтал йўналиш бўйича чапдан ўнга томон, нурни масофа бўйича развёрткаси даврий равишда амалга оширилади.
Масофа бўйича развёртка чизиғи, ўз ичига D0 интервалдан D0+ΔD гача бўлган оралиғни олади.
каерда D0 –бошланғич кечиктирилиш масофаси.
ΔD –развёртка чизиғини барча узунлиги.
Вертикал оғдирувчи ғалтак бўйича, бурчак бўйича силжитувчи йўналиш диаграммасига пропорционал бўлган ток ўтказилади.
Вертикал йўналиш бўйича, масофа развёртка чизиғи синхрон равишда антеннани азимут харакати бўйича силжийди.
Бошланғич танланган антеннани холатига, экранни маркази орқали
ўтувчи, развёрткани ўрта чизиғи мос келади.
Қайтган сигналлар, трубкани модулятор электродига берилганда, экранда вертикал чизиқчалар шаклланади (2) (7.5. расм), ушбу чизиқчалар антеннани йўналиш диаграммаси энини акс эттиради.
Ушбу турдаги развёрткада хам, шовқинларни таъсири остида, экранда ёруғ нуқталарга эга булган фонлар хосил бўладилар.

Download 265.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling