14 январ-“ Ватан химоячилари куни”


Download 26.5 Kb.
Sana10.02.2023
Hajmi26.5 Kb.
#1188271
Bog'liq
14 январ-ТАДБИРИ


14 январ-“ Ватан химоячилари куни”
Мустақиллигимизнинг илк кунларидан бошлаб барча сохалар каби Қуролли кучлар сохасига катта эътибор қаратилди. Шунингдек, сохага қаратилаётган эътибор сифатида 1993йил 23 декабрда Олий Кенгашнинг қарори билан 14 январ-“ Ватан химоячилари куни” деб эълон қилиниб, уни кенг байрам сифатида нишонлаш белгиланди.
Шундан буён мана қарийиб, 26 йилдан бери ҳар йили ушбу кунда Ватан узра байрам шукухи кезиб, катта тантаналар билан нишонланади.Мустақил тараққиётимиз тарихида энг ёрқин саҳифаларидан бири бўлган Миллий армиямиз ташкил топган кун фақатгина ҳарбий хизматчилар ёки Қуролли Кучлар сафида муқаддас бурчини ўтаб қайтган аскарларимиз, хизматга боришга тайёргарлик кўраётган минглаб йигитларимизнигина байрами эмас, балки бутун халқимизнинг нуфузли байрамига айланди.
Бизнинг 44-мактабимизда хам, ана шундай нуфузга эга бўлган байрамни номига яраша муносиб нишонлаш мақсадида пухта тайёргарлик кўрилди.
Тайёргарлик жараёнида ўқувчилар ўртасида “Ўзбек йигити-мустақиллик посбони”, “Ватанпарварликни чинакам эътиқодга айлантирайлик”, “Буюк саркардаларимиз хаётидан” номли давра сухбатлар Мен Ватан химоячиси номли учрашувлар , синфлар бўйича “Ватан тақдири-менинг тақдирим” мавзусида иншолар, шунингдек, мавзу акс эттирилган расмлар, деворий газеталар танловлари ўтказилди.
Шунингдек, 11 январ куни Чортоқ туманидаги Сержантлар тайёрлаш мактабининг майёр Х.Исматов лар таклиф килиниб, ўкувчилар билан кизикарли учрашув ўтказилди.
Ушбу тадбир жуда катта таассуротлар билан якунланди .
44-мактаб тарих укитувчиси
Н.Исматуллаева
Download 26.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling