15 -амалий машғулот. Эгилувчи элементлар, плитани ҳисоблаш


Download 154.19 Kb.
Sana09.06.2023
Hajmi154.19 Kb.
#1470478
Bog'liq
15-mavzu


15 -амалий машғулот. Эгилувчи элементлар, плитани ҳисоблаш.

Reja
1. Эгилувчи темирбетон элементларни лойиҳалашнинг ўзига хос – хусусиятлари.


2. Плиталар ва уларни лойиҳалаш


Таянч сўзлар ва иборалар:
плиталар, плиталарнинг кўндаланг кесимлари, йиғма, йиғма–яхлит ва яхлит плиталар, контури бўйлаб тиралган плиталар, тўсинлар, уларнинг кўндаланг кесимлари, бўйлама ва кўндаланг арматуралар, ишчи, монтаж арматуралар, тўғри тўртбурчакли, тавр, қўштавр кесимли, релс кўринишидаги, П–шаклидаги, трапеция кўринишидаги кесимли олдиндан зўриқтирилган тўсинлар, арматураларнинг жойлашиш схемаси.
1.Эгилувчи темирбетон элементларни лойиҳалашнинг ўзига хос– хусусиятлари. Темирбетонли эгилувчи элементлар плита ва тўсин кўринишида қўлланилади. Булар мураккаб конструкциялар ва иншоотларнинг таркибига ёки алоҳида ҳолда ҳам учраши мумкин: масалан, қовурғали ёпмалар (1–расм), иншоотларнинг каркаслари ва б.
Қалинлиги hs узунлиги l ва эни bs дан анча кичик бўлган ясси элементларга – плиталар, узунлиги l кўндаланг кесимлари h ва b дан бир неча бор катта бўлган чизиқли элементлар эса тўсинлар дейилади.
2. Плиталар ва уларни лойиҳалаш. Плиталар яхлит, текис ва қовурғали бўлади; оралиқлари сонига қараб – бир оралиқли (1–pacм, а) ва қўпоралиқли (1–pacм, б); тайёрлаш усулига қараб – йиғма, монолит ва йиғма – монолит бўлиши мумкин.
Плиталар ўзаро тик стерженлардан ташкил топган тўрлар билан арматураланади. Агар ишчи арматура фақат бир йўналишга керак бўлса, у ҳолда иккинчи йўналишдаги арматура зўриқишларни тақсимлаш ва бўйлама арматураларни ўзаро боғлаш вазифасини ўтайди. Бу арматура бетоннинг ҳарорат таъсирида ва киришиши натижасида вужудга қеладиган деформацияни жиловлайди, ташишда қулайлик туғдирадиган тўр ҳосил қилади.
Яхлит плиталарнинг қалинлиги одатда h = 50...100 мм олинади. Катта оралиқнинг кичик оралиққа нисбати l2/l1 > 3 бўлган тўсинсимон плиталарда, шунингдек ўлчамлар нисбатидан қатъинaзap, контур бўйлаб таянган плиталарда, биринчи ҳолда ишчи арматура l1 оралиқ бўйлaб, иккинчи ҳолда – плитанинг таяниш чизиғига тик равишда қўйилади. Икки йўналишда эгиладиган плиталарда ишчи арматура ҳар иккала йўналишда жойлаштирилади.
Тўсинсимон плиталарнинг ишчи арматуралари унинг чўзилувчи сиртига яқин жойлаштирилиши зарур; бунда, албатта, талаб этилган ҳимоя қатлами қолдирилади. Эркин таянган плиталарда арматура тўри фақат пастки чўзилиш зoнacигa, кўп оралиқли узлуксиз плиталарда эca, эгувчи моментлар эпюрасига мувофиқ paвишдa, таянчлар оралиғида пастки ва таянч устида эса устки чўзилиш зонасига жойланади.
Плиталарнинг ҳисобий узунликлари: қовурғали монолит плиталарда – очиқ оралиқ узунлигига тенг бўлaди, эркин таянган плиталарда – очиқ оралиқ узунлигига плита қалинлигини қўшиб олинади. Плиталарда ишчи арматуралар диаметри 5–12 мм, монтаж арматураларники эса 4–8 мм олиниши мумкин. Ишчи арматуранинг умумий юзаси ҳисоб асосида белгиланади; монтаж арматурасининг юзаси конструктив равишда қабул қилинади; бу юза энг катта момент ҳосил бўладиган кесимдаги ишчи арматура юзасининг 10 % идан кам бўлмаслиги лозим.
Ишчи стерженлар орасидаги масофа плитанинг ўрта қисмида ва таянч устида, плита қалинлиги hп ≤ 150 мм бўлса, қўпи билан 200 мм; агар hn> 150 мм бўлса, кўпи билан 1,5 hп олинади. Стерженлар оралиғи қолган участкаларда 350 мм дан ортмаслиги керак. Тақсимловчи арматуралар оралиғи ҳам кўпи билан 350 мм олинади.

1–расм. Плиталарни арматуралаш: а – бир оралиқли; б – узлуксиз
арматураланган кўп оралиқли; в – худди шундай, узлукли
арматураланган; 1 – ишчи стерженлар; 2– монтаж стерженлари


2–расм. Йиғма, йиғма–монолит плиталарнинг кўндаланг
кесимлари: 1 – пайвандланган тўр; 2 – ишчи арматура;
3 – ясси каркаслар; 4 – йиғма элементлар; 5 – монолит бетон

Плиталарни ўрама ёки текис кўринишда тайёрланган стандарт пайванд сим тўрлар билан арматуралаш мақсадга мувофиқдир. Бундай сим тўрлар диаметри 3–5 мм бўлган оддий арматурабоп симлардан ёки диаметри 6–10 мм бўлган A – III синфли даврий профилли пўлатдан ишланади. Пўлатни тежаш мақсадида ишчи стерженларнинг бир қисми, таянчгача етказилмай, эгувчи моментлар эпюрасига мувофиқ равишда, оралиқда узиб қўйилиши мумкин. Таянчгача етказиладиган стерженларнинг кесим юзаси энг катта мусбат эгувчи моментга мос бўлган кесимдаги арматуралар кесим юзасининг 1/3 қисмидан кам бўлмаслиги керак.


1-мисол. Темирбетон плита учун зарур бўлган ишчи арматура миқдори аниқлансин.
Ташқи ҳисобий эгувчи момент М=3,5 кНм. Оғир бетон синфи В20, арматура синфи А-I. Плитанинг кўндаланг кесим ўлчамлари в=80 см;
h=6,0 см; γв2=0,9, АS=?
Ечиш. Иловадаги 3 ва 6 жадвалдан бетоннинг ҳисобий қаршилиги Rв=11,5 МПа; арматуранинг ҳисобий қаршилиги RS=225 МПа;
h0=h-a=60-15=45 мм; а=15 мм-бетоннинг ҳимоя қатлами.
Коэффициент αm [1] 4.8 формуладан
αm = = = 0,209.
у ҳолда ξ = 1 – = 1 – = 0,238.

Бетон сиқилувчи зонасининг тавсифи


ω= 0,85 – 0,008 γв2. Rв = 0,85 – 0,008 . 0,9 . 1,5 = 0,767.

Сиқилувчи зона нисбий баландлигининг чегаравий миқдори [1] 4.10 ифодадан


ξR= = 0,675

бу ерда
σsR=Rs=225 MПа – А-I синфли арматура учун;


γв2<1 бўлгани учун σsc,u=500 МПа; деб оламиз
Демак ξ=0,238 < ξR=0,675 у ҳолда ишчи арматуранинг талаб этилган миқдори [1] 4.9 ифодадан

As = = = 3,92 см2


бу ерда ξ = 1-ξ/2 = 1- = 0,881.


Арматуралаш коэффициенти


Μ = = = 0,011>μmin = 0,0005.
Ишчи арматурани 5Ø10 А-I, Аs=3,93 см2 қабул қиламиз[1] 6 – илова.
Кучлантирилган ишчи арматуранинг талаб этилган юзаси
Asp = = = 4,01 см2
Қабул қиламиз 2 Ø 16 А-VI: Аsр=4,02 см2


2-мисол. Тўсиннинг кесим ўлчамлари ва ишчи арматурасининг юзаси аниқлансин:
Ташқи ҳисобий эгувчи момент М=120 кНм: оғирбетон синфи В30, Rb = 17 МПа, γв2=0,9 (Rв=0,9.17=15,3 МПа); Арматура синфиА-II (Rs=280 МПа)
b x h = ? AS= ?


Ечиш. Тўсинни энини олдиндан в=20 см деб оламиз. Арматуралаш коэффициенти энг мувофиқ (оптимал) миқдорини қабул қиламиз μ=0,012, у ҳолда ξ =μ = 0,012 = 0,22, бундан αm = ξ(1-ξ/2) = 0,22 (1- = 0,196
тўсиннинг ишчи баландлиги [3] 3.18 дан

h0 = = 44,7 см


Агар ҳимоя қатлами а=3 см десак, тўсинниннг баландлиги
h=h0+a=44,7+3=47,7 см. Қабул қиламиз h=50 см; у ҳолда
h0=h-a=50-3=47 см; бетон сиқилувчи зонаси тавсифи
ω=0,85-0,008.15,3=0,73; σ=280 МПа; σsc,u=500 МПа, чунки γв2=0,9 < 1; у ҳолда
ξR = = 0,614

Бундан
αR = ξR (1-0,5ξR) = 0,614 (1-0,5.0,614) = 0,425.


αm = = = 0,178.


Демак αR=0,425 >αm=0,178


ξ=1- = 1- = 0,198.

Талаб этилган арматура юзаси


As = = = 10,17 см2


Қабулқиламиз 4 Ø 18 А-II, Аs=10,18>АS= 10,17 см2
Download 154.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling