Арматура махсулотларининг турлари Арматура турлари ва улардан фойдаланиш
Download 0.84 Mb.
|
арматура ва унинг турлари
Арматура махсулотларининг турлари Арматура турлари ва улардан фойдаланиш Арматура темир-бетон конструкцияларида асосан чўзувчи кучланишни ва сиқилган конструкция зонасида бетонни кучлантириши учун ўрнатилади. зарур бўлган арматура сонини конструкция элементларига юк ва унинг таъсирини ҳисоблаб аниқланади. Ҳисоблаш йўли билан ўрнатилган арматура ишчи арматура деб номланади; конструктив ва технологик мулоҳазалар бўйича ўрнатилса, монтаж арматураси дейилади. Конструкцияда монтаж арматура ишчи арматуранинг лойиҳадаги ҳолатини таъминлаб, ишчи арматуранинг алоҳида стерженларнинг орасидаги кучланишни тенг тақсимлайди. Бундан ташқари, монтаж арматура ҳисобга олинмаган бетон қисқаришидаги кучланишни, конструкция ҳароратининг ўзгариши оқибатини ва бошқаларни ўзига олади. Ишчи ва монтаж арматурани арматура маҳсулотлари сифатида йиғилади, яъни пайвандланган ва тўқилган тўрлар, каркаслар темир-бетон элементларига юк таъсирида иш характерига мослаб жойлаштирилади (расм 1.10). 1.11-расм. Темир-бетон элементлари арматураси а – тўр (сетка); б – ясси каркас; в – фазовий каркас; 1 – плита; 2 – тўсин (балка); 3 - колонна Арматуралар 4 белги бўйича бўлинади: Пўлат арматура тайёрланиши технологиясига кўра, қайноқ ҳолда ўқловланган стерженли ва совуқ ҳолда тортилган симли арматураларга бўлинади; Кейинги мустаҳкамлаш усулига кўра: қайноқ ҳолатда ўқловланган арматура иссиқлик билан мустаҳкамланган ёки совуқ ҳолатда мустаҳкамланган - тортиш билан; Арматура юзасининг формасига кўра, қиррали ёки силлиқ профилли бўлади. Қовурға кўринишидаги қирралар стержен арматураси юзасидаги даврий профилли ботиқлик ва тарангланган сим арматуранинг бетон билан боғланишини анча яхшилайди (расм 1.11). Темир-бетон элементларини арматуралашда қўлланиш усулига кўра, зўриқтирилмаган арматура ва зўриқтирилган арматура турларига булинади. 1.12-расм. Йиғма темир-бетон конструкциялари учун арматура а - спиралсимон А-II синфли стержен; б - арчасимон A-III, A-IV, A-V ва A-VI синфли; в - спиралсимон Вр-I ва Вр-II синфли оддий ва юқори мустаҳкам симли; г - К-7 синфли арматура арқонлари; д - арматура ўрамлари; 1 - эзилишдаги; 2 - анкер; 3 - 4-5мм диаметрли сим; 4 - спираль; 5 - бир қаторли ўрамлар; 6 - К-7 синфли арқонлари; 7 - кўпқаторли ўрамлар. Download 0.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling